Нурутдинова Мадина Чориевнанинг
фалсафа доктори (РhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Медиаконвергенция шароитида мультимедиавий журналистика», 10.00.09- Журналистика (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/Fil765.
Илмий раҳбар: Тешабаева Дилфуза Муминовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.14.01.
Расмий оппонентлар: Ҳасанов Бахтиёр Мадаминович, сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори; Худойқулов Мухтар, филология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: медиаконвергенция шароитида мультимедиавий журналистиканинг хусусиятлари, концептуал таснифи, муаммоларини Ўзбекистон ва хориж янгилик сайтлари мисолида қиёсий жиҳатдан ёритиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ОАВ медиаконвергенциясидан ҳосил бўлган трансформация ва интеграция натижалари аниқланган.
анъанавий ҳамда интернет журналисти ижодининг конвергенция шароитида фаолият олиб бориш усуллари кенгайиб, универсалликдан транспрофессионалликка ўтиши асосланган;
сайт контентини мультимедиавий жанрлар билан бойитиш орқали таркибни такомиллаштирдаги самарадор усуллар асосланган;
онлайн нашрларда мультимедиавий контент самарадорлигини ошириш натижасида аудиторияни жалб этишнинг ижтиомий-психологик омиллари очиб берилган;
Ўзбекистон ва хориж ахборот сайтлари контент таркибида қўлланилган ахборот (мультимедиавий жанр турлари, мавзу, йўналиши, назарий -амалий аҳамияти, тармоқ рейтинги, материаллар мазмуни, аудитория мезонларини аниқланаш)ни етказиш ҳамда унинг аудитория томонидан қабул қилиш жараёнида таҳлил модели сифатида хизмат қила оладиган медиаметрик таҳлил намунасини қўллаш тамойиллари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Медиаконвергенция шароитида мультимедиавий журналистика тадқиқи бўйича олинган натижалар асосида:
интернет майдонидаги мультимедиавий журналистика фаолият тенденциялари, мультимедиавий жанрлар интеграцияси, аудиториянинг психологик омиллари ҳамда медиаметрия масалалари олинган натижаларидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги “Дунё” ахборот агентлиги сайтида (www.jahonnews.uz) ахборот тақдим этиш, янгиликларни узатишдаги мультимедиавий жанрлардан фойдаланиш, аудиторияни жалб этишнинг ижобий ҳамда самарали усуллари ва психологик омиллари каби илмий изланишлар юзасидан олинган илмий хулосалари ва таклифларидан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлиги “Дунё” ахборот агентлигининг 2019 йил 14 ноябридаги 375/ 19-сон маълумотномаси). Натижада, маълумотларни мультимедиавий узатиш усуллари кенгайгайиб, веб сайтнинг ахборот тақдим этишдаги фаолияти такомиллашган.
Контентни таҳлиллаш ва медиаматериаллар тайёрлаш усуллари, янгиликлар узатишдаги мультимедиавий жанрлардан фойдаланиш, аудиторияни жалб этишнинг самарали усуллари ва психологик омиллари каби илмий изланишларидан олинган хулосалар ва амалий ишларидан ЎзА веб-сайти ахборот таҳририятида кенг фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий Ахборот агентлиги 2019 йил 4-ноябрдаги 01-23/1138-сон маълумотнома). Натижада, янгиликлар узатишдаги самарали усуллардан фойдаланиш йўлга қўйилган;
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси веб-сайт фаолиятида, уюшма томонидан ўтказиладиган назарий ва амалий анжуманлар, семинарлар, айниқса, интернет журналистикаси ходимлари учун бир неча бор ташкил қилинган медиа-тренингларда ахборот тақдим этиш, интернет журналистикасидаги янги жанрлар, тушунчалар, йўналишлар, янгиликлар узатишдаги мультимедиавий жанрлардан фойдаланиш каби илмий изланишлари юзасидан олинган хулосаларга мурожаат қилинган (Журналистлар ижодий уюшмаси 2019 йил 6-ноябрь, 15/ 438-сон маълумотнома). Натижада, мазкур илмий хулосалар соҳа ходимларининг касбий маҳоратини ошириш ва мобил журналист сифатида фаолият юритишига ёрдам берган;
Ўзбекистонда фаолият юритаётган веб-сайтларнинг умумий фаолияти таҳлил қилиниб, шу асосда онлайн журналистика медиа компетенциясини шакллантириш, интернет медиа контентини медиаметрия қилиш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар таклифлар ва хулосалардан “Human.uz” ахборот сайти фаолиятини такомиллаштиришда кенг қўлланилган (“Human Media” масъулияти чекланган жамияти 2019 йил 10-декабрдаги 86-маълумотнома). Натижада, сайт ходимларининг интернет журналистикасини ўзига хос хусусиятларини янада кенгроқ ўзлаштиришга ва касбий маҳоратни оширишга ёрдам берган.
Шунингдек, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалида узатилган қатор кўрсатувлар, жумладан, “Тақдимот”, “Мавзу” телекўрсатувларида тадқиқотда илгари сурилган илмий-назарий фикрлар сценарийлар тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси 2019 йил 14-ноябрь, 02-40-2350-сонли маълумотнома). Натижада, интернетда ахборотнинг аудиторияга психологик таъсири, салбий оқибатлари борасида таклиф ва тавсиялар тақдим этилган.