Sayt test rejimida ishlamoqda

Собирова Мавжуда Рузиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган  фан тармоғи): «7-9 синфларда геометрия ўқитишда ўқувчи ўқув-ижодий фаолиятини ривожлантириш методикаси», 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (математика) (педагогика фанлари).   
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.4.PhD/Ped720.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
Илмий раҳбар:   Махмудов Юсуп Ғаниевич, педагогика фанлари доктори, профессор 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти, PhD.03/30.12.2019.Ped.82.01. 
Расмий оппонентлар: Джумабаев Давлатбой Халиллаевич, физика-математика фанлари доктори, доцент; Юнусова Дилфуза Исраиловна, педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: 7-9 синфларда геометрия ўқитишда ўқувчи ўқув-ижодий фаолиятини ривожлантириш методларини аниқлаш ва улардан таълим жараёнида фойдаланиш асосида самарадорликка эришиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
7-9 синфларда геометрия ўқитишда ўқувчи ўқув-ижодий фаолиятини ривожлантириш бўйича фалсафий, психологик, педагогик, методик, дидактик адабиётларни таҳлил қилиш асосида, мактабда геометрия ўқитишда ўқувчи ўқув-ижодий фаолиятини ривожлантиришнинг дидактик, методик имкониятлари, замонавий таълим технологияларидан (муаммоли, интерфаол) фойдаланишга устуворлик бериши такомиллаштирилган;
ўқувчи ўқув-ижодий фаолиятини дидактик талаб ва принциплар асосида ривожлантириш, геометрия ўқитишда ўқувчи ўқув-ижодий фаолиятини ривожлантириш компетенцияларини математик саводхонлик, мантиқий тафаккур, математик билимларни амалиётда қўллаш, креатив ёндашув асосида такомиллаштиришга имкон берувчи замонавий таълим технология-ларидан GeoGebra (интерфаол геометрик муҳит)дан фойдаланиб, геометрия-ни ижодий ўқитиш шакл ва воситалари (жонли геометрия) аниқланган;
геометрия ўқитишда ўқувчи ўқув-ижодий фаолиятини ривожлантиришнинг дидактик таъминотини ишлаб чиқиш – методик компонент сифатида инновацион ўқитишнинг когнитив (ахборотни қайта ишлаш, сақлаш, узатиш, касбий билимга йўналганлик), коллаборатив (гуруҳий мунозаралар, ҳамкорликда ўқитиш, ўқув лойиҳалари), ўқув-ижодий фаолиятга шахсий муносабатни қарор топтириш компонентлари интеграцияси устуворлиги асосида аниқланган;
ўқувчи ўқув-ижодий фаолиятини баҳолаш мезонлари ва даражаларини ишлаб чиқиш асосида, ўқув-ижодий фаолиятни ривожлантиришга йўналтирилган педагогик креативликни, дидактик топшириқларни бажариш методларини (пазл-геометрия, коучинг, математик баскетбол, фигураларни чизиш) қўллаш интерфаол таълим технологиялари (бинар, интегратив, математик жанг) ва дидактик воситалар (матнли, тасвирли, тарқатма, ёрдамчи) асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Умумтаълим мактабининг -9 синфларда геометрия ўқитишда ўқувчи ўқув-ижодий фаолиятини ривожлантириш методикаси бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
7-9 синфларда геометрия ўқитишда ўқувчи ўқув-ижодий фаолиятини ривожлантиришга оид илмий-методик тавсиялар “5130100 – “Математика” бакалавриат таълими йўналишининг Давлат таълим стандартлари ва “Математика ўқитиш методикаси” мазмунини такомиллаштиришда фойдаланилган ҳамда 2012-2014 йилларга мўлжалланган ИТД - 1- 45-“Педагогик технологиянинг миллий модели асосида ўқув машғулотлари лойиҳасини тузиш ва амалиётда қўллаш” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида бажарилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг    2019 йил 12 декабрдаги 89-03-4856-сон ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 26 декабрдаги 89-03-5163-сон маълумотномалари). Натижада ўқув-ижодий фаолиятни ривожлантириш компетенциялари мазмуни такомиллаштирилган ва ўқитиш сифатини оширишга эришилган;
геометрия ўқитишда ўқувчи ўқув-ижодий фаолиятини ривожлантириш-ни баҳолаш мезон ва даражалари, замонавий таълим технологияларини ривожлантиришнинг дидактик имкониятларига оид таклифлар (“Математика ўқитиш методикаси” фани бўйича) ўқитувчи компетенциясига қўйилган талаблар мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 12 декабрдаги 89-03-4856-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 26 декабрдаги 89-03-5163-сон маълумотномалари). Пировард натижада, таълим мазмуни, ўқувчиларни баҳолаш мезонлари такомиллаштирилган;
ўқув-ижодий фаолиятни ривожлантириш – методик компонент сифатида инновацион ўқитишнинг когнитив, коллаборатив, ўқув-ижодий фаолиятга шахсий муно-сабатни қарор топтириш компонентлари интеграцияси устуворлигига оид таклифлар интерфаол таълим технологиялари  воситасида “Математика ўқитиш методикаси” фани мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 26 декабрдаги 89-03-5163-сон маълумотномаси). Натижада математика ўқитиш методикасида интегратив методлар уйғунлигининг дидактик имконияти кенгайтирилган ва такомиллаштирилган;
ўқув-ижодий фаолиятни ривожлантиришга йўналтирилган педагогик креативликни, дидактик топшириқларни бажариш методларини қўллаш интерфаол таълим технологиялари ва дидактик воситалар асосида ривожлантиришга тайёрлаш сифати самарадорлигини оширишга оид таклиф ва тавсиялардан ИТД - 1- 45-“Педагогик технологиянинг миллий модели асосида ўқув машғулотлари лойиҳасини тузиш ва амалиётда қўллаш” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида бажарилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 12 декабрдаги 89-03-4856-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 26 декабрдаги 89-03-5163-сон маълумотномалари). Натижада 7-9 синфларда ўқувчи ўқув-ижодий фаолиятини ривожлантиришга доир масала ва мисоллар ечишни ташкил этиш имконияти яратилган. Математика ўқитувчиларининг касбий фаолияти давомида методик тайёргарлиги ҳолатини ўрганиш, бўшлиқлар билан ишлашга қаратилган касбий компетентлик даражасини аниқлашга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish