Норов Отажон Шомуродовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ҳозирги ўзбек шеъриятининг жанр хусусиятлари ва етакчи тамойиллари», 10.00.02–Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/Fil707.
Илмий раҳбар: Насиров Азимидин Нормаматович, филология фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.70.01.
Расмий оппонентлар: Ҳасанов Шавкат Аҳадович, филология фанлари доктори; Ражабов Дилшод Зарипович, филология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: лирик жанр шаклланиши қонуниятларини мотив ва кечинма табиатининг боғлиқлигини ўрганиш орқали кўрсатиш;
лирик ифоданинг ўзига хос хусусиятларини таснифлашда бадиий тафаккурнинг поэтик ва фалсафий мушоҳада билан уйғунлигини асослаш;
замонавий шеъриятда воқеабанд лириканинг ўрнини аниқлаш, умумий ва фарқли томонларини белгилаш, поэтик мазмун таҳлилини амалга ошириш;
образ ва образлилик ҳамда лирик макон ва замон масалаларинингпоэтик жанр табиатини белгилашдаги аҳамиятини очиб бериш;
лирик кечинма таъсирчанлигини бадиий тасвирий восита ва усуллар ёрдамида кучайтиришда шоирларнинг индивидуал ёндашув мезонларини аниқлаш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
замонавий ўзбек шеърияти тараққиёти тамойилларинининг ижтимоий-психологик омиллари очиб берилган;
поэтик фикр такомилида жаҳон ва ўзбек шеъриятига хосанъаналар синтезининг тутган ўрни қиёсий аспектдадалилланган;
фалсафий-эстетик ғоя яхлитлигини кўрсатишда модификация тамойили ҳамдажанрий изланишлар уйғунлиги илмий асосланган;
башарий муаммоларнинг бадиий талқинида етакчи ўрин тутувчи жанрлар структурасианиқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ҳозирги ўзбек шеъриятидаги асосий тамойиллар ва жанр хусусиятлари тадқиқи бўйича олинга илмий натижалар асосида:
фалсафий-эстетик ғоя яхлитлигини кўрсатишда модификация тамойили ҳамда жанрий изланишлар уйғунлиги оид илмий хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтида бажарилган ФА-Ф1-Г002 “Қорақалпоқ фольклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган. (Ўзбекистон Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2020 йил 11 февралдаги 51/1-сон маълумотномаси). Натижада истиқлол даври шеърияти жанрларининг ўзига хос белгиларини ойдинлаштиришга эришишга имкон яратилган;
ҳозирги ўзбек шеъриятининг инсон руҳиятини таҳлил ва тафтиш қилиши, лирик кечинма ва мотив масаласи ҳар доим ҳам образлиликни ташкил этиши, унда олам ва одам муаммолари бадиий уйғунлик касб этиб, жамият тақдири билан боғланиб кетиши, лирик сюжет ва ғоя мувофиқлигига оид илмий натижаларидан Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасининг шеърият ва адабий танқид кенгашлари, уюшманинг Қашқадарё бўлими қошидаги “Ёшлик илҳомлари” ижодий тўгараги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасининг 2019 йил 19 ноябрдаги №01-03-06/1312 сонли маълумотномаси). Натижада уюшманинг адабий жараённи илмий-назарий ва илмий-методологик баҳолашга оид фаолиятининг янада юксалишига эришилган;
шоирлар ижодининг ғоявий-бадиий, воқеликни бадиий идрок этиш ҳамда ифодалаш, поэтик янгиланиш ҳамда шаклий-услубий изланишларига оид илмий хулосалардан “Маънавият сарчашмалари” телекўрсатуви сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Қашқадарё вилоят телерадиокомпаниясининг 2020 йил 20 январдаги 12-15/97-сон маълумотномаси). Натижада телетомошабинлар ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, миллий ўзликни ифодалашда лирик шеъриятнинг аҳамиятига оид маълумотларга эга бўлишган.