Sayt test rejimida ishlamoqda

Расулов Аъзамжон Авазжановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қизилқум фосфоритларини фосфат кислотали қайта ишлаш асосида бойитилган суперфосфат ва комплекс ўғитлар олиш технологияси», 02.00.13 – Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/Т429. 
Илмий раҳбар: Намазов Шафаат Саттарович, техника фанлари доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, DSc.02/30.12.2019.K/T.35.01.
Расмий оппонентлар: Шамшиддинов Исраилжон Тургунович, техника фанлари доктори, профессор; Реймов Ахмед Мамбеткаримович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат кончилик институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятига молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қизилқум фосфоритларини фосфоркислотали қайта ишлаш асосида бойитилган суперфосфат ва концентрланган маркадаги аммофосфат олиш технологияларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
фосфат хомашёсига фосфоркислотали гипсли бўтқа (ФКГБ) билан ишлов берилганда ундаги фосфорнинг ўсимлик ўзлаштирмайдиган шаклдан ўзлашувчан ва сувда эручван шаклга ўтиши аниқланган;
ФКГБ даги суюқ : қаттиқ ва бўтқа : фосфорит мақбул нисбатлари аниқланган бўлиб, бунда бойитилган суперфосфат нисбий шакли 50% дан кам бўлмаган сувда эрувчан Р2О5 тутиши асосланган;
фосфорит унини парчалашда фосфор ва сульфат кислоталари аралашмаси мақбул меъёрлари, ундан ташқари SО3 : Р2О5 мақбул нисбатларида аммонийлашган суперфосфат аммоний сульфатфосфатга солиштирганда сезиларли устунликка эга эканлиги аниқланган;
аммофосфатли ўғитнинг сифатини яхшилаш ва қўшимча равишда бойитилган суперфосфат олишга имкон берувчи фосфат хом ашёсини кислотали парчалаш маҳсулотларини ажратиш шароитлари асосланган;
карбонатли фосфоритларни фосфоркислотали қайта ишлаш йўли билан бойитилган суперфосфат ва концентрланган аммофосфат олиш технологиялари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Қизилқум фосфоритларини фосфоркислотали қайта ишлаш асосида бойитилган суперфосфат ва комплекс ўғитлар олиш технологияларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ювиб қуритилган концентратни фосфоркислотали бўтқа билан фаоллаштириш йўли билан бойитилган суперфосфат олиш технологияси «Ammofos-Maxam» АЖнинг истиқболли ишланмалар рўйхатига киритилган («Ammofos-Maxam» АЖнинг 2020 йил 1 июндаги 923/С-сон маълумотномаси). Натижада фосфогипс ҳажмини сезиларли камайтириш ва қишлоқ хўжалигида кузги шудгорда қўллаш учун бирламчи фосфорли ўғит билан таъминлаш имконини берган;
фосфоркислотали қайта ишлаш асосида аммофосфатли ўғит олиш технологияси «Ammofos-Maxam» АЖнинг истиқболли ишланмалар рўйхатига киритилган («Ammofos-Maxam» АЖнинг 2020 йил 1 июндаги 923/С-сон маълумотномаси). Натижада агрокимёвий самарадорлиги бўйича анъанавий фосфорли ўғитлардан қолишмайдиган фосфорли ўғитлар ассортиментини кенгайтириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish