Sayt test rejimida ishlamoqda

Маматова Гулшан Аманкуловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бошланғич синф ўқиш дарсларида ўқувчиларда адабий тушунчаларни шакллантириш методикаси», 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (ўзбек тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.3.PhD/Ped1110.
Илмий раҳбар: Матчонов Сапа, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат ўзбектили ва адабиёти университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.19.01 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ниёзметова Роза Хасановна, педагогика фанлари доктори, профессор; Эгамбердиева Фарида Октамовна, педагогика фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бошланғич синф ўқиш дарсларида ўқувчиларда адабий тушунчаларни шакллантириш методикасини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошланғич синф  ўқувчиларида адабий  тушунчалар шаклланишининг диагностик тизими ўқитувчи билан ўқувчининг ҳамкорлик фаолиятини фанни ўзлаштиришга таъсир кўрсатувчи омиллар билан интеграциялаш асосида такомиллаштирилган; 
ўқувчиларнинг адабий тушунчаларига доир билим, кўникма, малака ва компетенцияларини синфлар кесимида шакллантириш босқичлари эвристик, продуктив фаолиятли таълим технологияларини қўллаш асосида аниқлаштирилган; 
бошланғич синф ўқувчиларида адабий тушунчаларни шакллантириш механизми бадиий-эстетик тафаккурни ривожлантиришнинг таълимий-дидактик имкониятларига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган; 
бошланғич синф  ўқувчиларида адабий тушунчаларни шакллантириш даражалари ва босқичларини Халқаро баҳолаш дастурларига мослаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Бошланғич таълим жараёнида ўқувчиларда адабий тушунчаларни шакллантириш методикаси бўйича илмий натижалар асосида:
бошланғич синф ўқиш дарсларида ўқувчиларда адабий тушунчаларни шакллантиришга оид таклиф ва тавсиялардан умумий ўрта таълим Давлат таълим стандартлари мазмунини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 9 октябрдаги 89-03-3814-сон маълумотномаси). Мазкур тавсиялар асосида таълим мазмуни такомиллаштирилган, бу эса бошланғич синф ўқувчиларининг билим даражасининг ўсишига хизмат қилган; 
бошланғич синф ўқиш дарсларида ўқувчиларда адабий тушунчаларни шакллантиришга оид таянч ва фанга оид компетенциялар тизими “Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори асосида ишлаб чиқилган ва тасдиқланган умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг умумтаълим фанлари бўйича малака талаблари ва ўқув дастурлари мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 9 октябрдаги 89-03-3814-сон маълумотномаси). Мазкур компетенциялар бошланғич синф ўқувчиларининг адабий тушунчаларини шакллантиришга хизмат қилган; 
бошланғич синф ўқиш дарсларида ўқувчиларда адабий тушунчаларни шакллантириш юзасидан олиб борилган тадқиқот материалларидан  2017-2018 йилларда бажарилган “Умумий ўрта таълим мактабларида тарбиявий соатларни ўтказишни такомиллаштириш технологияларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш” номли амалий тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 11 декабрдаги 89-06-85-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф ва тавсиялар асосида бошланғич синф ўқувчиларида адабий тушунчаларни шакллантириш методикаси такомиллаштирилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish