Sayt test rejimida ishlamoqda

Қосимов Усмоннинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Адабий эстетик тафаккур тадрижи: анъанавийлик, ворисийлик, ўзига хослик. Абдулла Қодирий, Абдулла Қаҳҳор ва Тоғай Мурод ижоди мисолида», 10.00.02–Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.4.DSc/Fil147.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абдулла Қодирий номидаги Жиззах давлат педагогика институти.
Илмий маслаҳатчи: Норматов  Умарали, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.19.01. 
Расмий оппонентлар: Жўрақулов Узоқ Ҳайдарович,  филология фанлари доктори;  Болтабоев Ҳамидулла Убайдуллаевич, филология фанлари доктори, профессор; Хасанов Шавкат Ахадович,  филология  фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Адабиёт ва эстетик тафаккур тадрижи ўзликни англаш ва маънавий юксалишнинг ҳам муҳим омили эканлигини Навоий анъаналари, Абдулла Қодирий, Абдулла Қаҳҳор ва Тоғай Муроднинг эстетик қарашлари мисолида ёритиш; Адибларнинг эстетик қарашлари шаклланиши ва такомилидаги ҳаётий ва маънавий-руҳий илдиз, манбаларни уларнинг ўзига хос истеъдод характери, бадиий ижоди ва етук асарлари яратилиши билан узвий боғликликда ўрганиш, уларнинг ўз даври ва бугунги бадиий-эстетик тафаккур ривожидаги ўрни ва аҳамиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Қодирий, Қаҳҳор ва Тоғай Мурод адабий-эстетик қарашлари яхлит концептуал тизим шаклида умумлаштирилиб, бадиий ижоди билан узвий боғлиқликда ўрганилган, адабий-танқидий  ва эстетик тафаккур ривожидаги ўрни ва аҳамияти ёритилган;
Навоий даврида илми бадеа, илми нақд ҳам ривожлангани ва у жаҳон адабий-эстетик тафаккури тадрижида юксак босқич эканлигини кўрсатиш орқали “ўзбек танқид ва адабиётшунослиги Октябрь инқилобидан кейин пайдо бўлди” деган қарашларнинг асоссизлиги исботланган; 
1960-1990-йиллардаги Адабиёт, Адабиёт назарияси ва Адабий танқид дарсликларидаги марксизм-ленинизм таълимоти ҳақидаги нообъектив таър ифлар ва  ғайриилмий қарашлар танқидий баҳоланган;
Абдулла Қодирий, Абдулла Қаҳҳор ва Тоғай Муродлар маънавий-руҳий озиқланган ва илҳомланган мумтоз адабий, диний  мерос ва Навоий эстетик таълимотига нигилистик қарашлар мустабид тузум ва машъум сиёсат оқибати эканлиги далилланган;
Қодирий “романлари Октябръ революцияси самараси” деган қарашлар асоссизлиги тарихий-илмий жиҳатдан далилланган; Бу романлар “табиатан туғма эпик ёзувчи”нинг (Ойбек) ноёб истеъдоди, ўтмиш воқеаларини теран бадиий мушоҳада этиш ва ҳаққоний тасвирлаш маҳорати маҳсули, муаллиф “субъектив-ички фаолияти натижаси" эканлиги ижод жараёни, эстетик қарашлари ва адиб эътирофлари асосида исботланган; 
Қаҳҳор асарлари ғоявий-бадиий савияси, ижодий эволюцияси ва адабиёт моҳиятини англашдаги илк ва юксалиш босқичлари (86 ҳикоясидан 60 тасини тўпламларига киритмагани сабаби) ҳам адиб эстетик қарашлари такомили ва бадиий маҳоратининг ўзаро мутаносиблиги билан изоҳланган;
Сўнгги 60 йил давомида Абдулла Қаҳҳор асарлари нашрларининг биронтасига ҳам киритилмаган ва оммага деярли маълум бўлмаган айрим асарлари ва хат-ёзишмалари ҳам адабий жараён контекстида ўрганилган ва улар илмий истифодага олиб кирилган; 
Абдулла Қаҳҳор уй-музейи архивидаги асарлар, ён дафтарлар ва мактублар адиб адабий меросининг узвий қисми эканлиги ва уларнинг адабиётимиздаги муҳим ўрни очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қодирий, Қаҳҳор ва Тоғай Муроднинг бадиий-эстетик қарашлари ва адабий жараён муаммосини муҳим адабий-эстетик категория сифатида ўрганиш, адиблар ижоди ва эстетик қарашларининг тарихий, ғоявий-руҳий омилларини аниқлаш, эстетик ақидаларнинг ижтимоийлашуви, бадиий асарларда зуҳурланиши жиҳатидан ўрганиш асосида амалиётга тадбиқ этишга эришилган;
Қодирий, Қаҳҳор ва Тоғай Мурод ижодини жаҳон адабиёти контекстида ўрганиш бўйича хулосаларидан Ф-1-ФҚ-055213 шифрли “Абдулла Қаҳҳор дастхат-қўлёзмалари асосида асарларининг илмий-қиёсий матнларини тайёрлаш ва нашрга ҳозирлаш” фундаментал тадқиқот гранти бўйича бажарилган “Абдулла Қаҳҳор: шахс ва ижодкор” тадқиқотида фойдалинлган ва унинг мазмун савияси оширилган; 
“Ўзбек адабий танқиди” Антологиясида ва А-1-059 шифрли амалий лойиҳа бўйича “Абдулла Қаҳҳор истиқлол адабиётшунослиги кўзгусида” асарларида фойдаланилган ва улар мазмуни бойитилган; (Маданият вазирлиги ва А.Қаҳҳор Уй-музейи №01-12-10-1028 сонли маълумотномалари);
Тадқиқот натижаларидан Жиззах давлат педагогика институти “Ўзбек тили  ва  адабиёти” йўналишида Абдулла Қодирий, Абдулла Қаҳҳор ва Тоғай Мурод ижоди бўйича магистрлик ва Битирув малакавий ишларида фойдалан илган ва ушбу ишлар мазмуни кенгайган; Ўзбек адабиёти, Адабий танқид ва Адабиёт назарияси фанларини ўрганишда манба сифатида фойдаланилган;
Жиззах шаҳри ва Ш.Рашидов, Пахтакор ва Дўстлик туманларидаги №4, 6,10,19,5,8,10,16,21, 29-умумтаълим мактабларида, вилоят кутубхонаси, институт қошидаги Академик лицей, “Ҳамид Олимжон ва Зулфия ижодий мактаби” ва “Умид” лицейида ўтказилган илмий-адабий анжуманларда фойдаланилган, ёшларнинг адабиёт ва эстетик тафаккур бўйича билим савиясини кенгайтиришга ёрдам бергани эътироф этилган; (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг №89-03-688 сонли ва Жиззах ДПИ 8.01.2020 йил маълумотномалари);
Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ва Жиззах вилояти телерадио компаниясининг “Машҳур шоир ва ёзувчилар ижоди”, “Китобхонлик маданияти”, “Абадий қўшиқ”, “Тил борки-миллат барҳаёт” кўрсатувлари дастури, сценарийлари мазмун-савияси янги илмий-адабий манбалар билан бойитилгани эътироф этилган; (Ўз.Миллий ТРКнинг №02-10-475 сонли ва №1247-51 сонли маълумотномалари); 
Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2017-2019 йиллардаги ФЗ-2016-0915132102 шифрли “Шарқ ренессанси даври алломалари ва мутафаккирлари асарларининг илмий-фалсафий ва бадиий-лингвистик тадқиқи” лойиҳаси доирасида, Ёзувчилар уюшмаси Жиззах вилояти “Сангзор мавжлари” ижодий марказида фойдаланилган ва тингловчилар билими кенгайишига эришилган; (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг №01-03-06/223 сонли маълумотномаси).

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish