Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳамроев Алижон Рўзиқулович
фан  доктори (DSс)  диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Она тили таълимида ўқувчиларнинг ижодий фаолиятини лойиҳалаштириш”, 13.00.02–Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (ўзбек тили).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.3.DSc/Ped86
Илмий маслаҳатчи: Адизов Бахтиёр Раҳмонович, педагогика фанлари доктори,профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбектили ва адабиёти университети, DSc. 03/30.12.2019.Fil.19.01 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Юсупова Шоҳида Жалолиддиновна педагогика фанлари доктори, профессор; Муҳитдинова Хадича Собировна, педагогика фанлари доктори, профессор; Сафо Матчонов, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бошланғич синф она тили таълимида ўқувчиларнинг ижодий фаолиятини лойиҳалаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошланғич синфона тили таълимида ўқувчиларнинг ижодий фаолиятини лойиҳалаштиришнинг ўзига хос хусусиятлари интегратив тизим: фанлараро боғлиқлик, субъектлар интеграцияси: ўқитувчи билан ўқувчилар таълимий муҳитнинг ташкилотчиси, бошқарувчиси ва иштирокчиси сифатида ҳамда корпоратив (синф жамоаси) бошқарув компонентлари асосланган;
бошланғич синф она тили таълимида ўқувчиларнинг ижодий фаолиятини лойиҳалаштириш жараёнини ташкил этиш ва бошқариш функциялари: “ахборот-таҳлил”, “назорат-ташхис”, “мақсадли-мотивлаштириш”да субъект-субъект муносабатлари таянч компетенциялар асосида такомиллаштирилган;
бошланғич синф она тили таълимида ўқувчилар ижодий фаолиятини лойиҳалаштириш модели прагматик таълим усули ҳамда таълим жараёнини лойиҳалаш тамойилларига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган; 
бошланғич синф она тили таълимида ўқувчилар ижодий фаолиятни лойиҳалаштиришнинг таянч компетенция (рефлексив, когнитив, маърифий, коммуникатив, ижтимоий)лари ўқувчиларнинг психолингвистик қобилиятларини тил ва тафаккурнинг ўзаро диалектик  боғлиқлигини интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
бошланғич синфона тили таълимида грамматик тушунчаларни моделлаштириш ва алгоритмик машқларнинг методик имкониятларини кенгайтиришга доир тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Она тили таълимида ўқувчиларнинг ижодий фаолиятини лойиҳалаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
она тили таълимида ўқувчиларнинг ижодий қобилиятларини лойиҳалаштиришнинг таянч компетенция (рефлексив, когнитив, маърифий, коммуникатив, ижтимоий)лари тил ва тафаккурнинг ўзаро диалектик  боғлиқлиги асосида моделлаштирилган грамматик тушунчалар таълим жараёнига татбиқ этилган ҳамда А1-ХТ-19701. “Ўқувчиларнинг ўқув-билув имкониятларини кенгайтиришга хизмат қиладиган вазиятларни лойиҳалаш механизмлари” амалий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 11.01.2019 йил 89-03-160-сонли маълумотномаси). Натижада она тили таълимида ўқувчиларнинг ижодий фаолиятини лойиҳалаштириш креатив тафаккурини такомиллаштиришга хизмат қилган;
она тили дарсларида ўқувчиларнинг ижодий фаолиятини лойиҳалаштириш“ART” (визуал, кинестик), “Коучинг”(муаммоли вазиятларни ҳал этиш), “Fallstudy”(аниқ вазиятлар таҳлили) методлари асосида такомиллаштирилган ва таълим жараёнига татбиқ этилган ва Ф1-ХТ-1-31247. “Ўқувчиларда ўзаро дўстона муносабатларга асосланиб ҳамкорликда фаолият кўрсатиш кўникмаларини шакллантириш стратегияси” мавзусидаги лойиҳада фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 11.01.2019 йил 89-03-160-сонли маълумотномаси). Натижада ўқувчиларнинг ижодий фаолиятини ривожлантиришга эришилган; 
она тили дарсларида ўқувчиларнинг билиш фаоллигини ривожлантириш, ўқув топшириқларининг ностандарт ечимларини излаш кўникмаларини шакллантириш, ижодий фаолиятни ташхислаш механизми таълим жараёнига татбиқ этилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 11.01.2019 йил 89-03-160-сонли маълумотномаси). Натижада ўқувчиларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантиришнинг интеграллашган методик таъминотидан фойдаланиш имконияти яратилган;
она тили дарсларида ўқувчиларнинг ижодий фаолиятини лойиҳалаштиришнинг динамик модели ўқув топшириқларнинг ностандарт ечимлари ўқувчилар мотивациясини оширишга қаратилган “Синектика”, “VARK” интерфаол методлари тил ҳодисаларининг амалий аҳамиятини квалитологик баҳолаш тизими амалиётга татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 11.01.2019 йил    89-03-160-сонли маълумотномаси). Натижада ўқувчиларнинг грамматик билимларини баҳолаш имкониятлари кенгайтирилган;
бошланғич синфларда ўқувчиларнинг ижодий фаолиятини лойиҳалаштиришнинг ўзига хос хусусиятлари ва тафаккурни ривожлантиришга йўналтирилган натижадор ўқитиш метод ва технологияларга оид таклиф ҳамда тавсиялар она тили фанини ўқитиш жараёнига жорий қилинган. (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 11.01.2019 йил 89-03-160-сонли маълумотномаси). Натижада бошланғич синф она тили таълимининг самарадорлиги ошди ҳамда ўқувчиларининг фаоллиги ривожлантирилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish