Sayt test rejimida ishlamoqda

Сагдуллаев Искандар Исламович
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Постнатал онтогенезда буйрак усти бези  пўстлоқ қисмининг функционал морфологияси», 14.00.02–Морфология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.1PhD/Tib738.
Илмий раҳбар: [Юлдашев Акром Юлдашевич], тиббиёт фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/29.12. 2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Миршарапов Уткур Миршарапович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Садриддинов Асомиддин Фаязович, тиббиёт фанлари доктори
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: эрта постнатал онтогенезда табиий ва сунъий озиқлантиришда буйрак усти бези пўстлоқ қисмининг шаклланишидаги тузилмавий ва морфометрик ўзига хосликларин баҳолашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк  бор ёш динамикасида (туғилгандан бошлаб балоғат давригача) табиий озиқлантиришда буйрак усти бези пўстлоқ қисми соҳаларида тузилмавий ва морфометрик ўзгаришлар кузатилиши қонуниятлари асосланган;
эрта постнатал онтогенензда аъзонинг тузилмавий-функционал соҳалари, унинг гипотрофияси билан намоён бўлган таббий озиқлантиришда буйрак усти бези соҳаларининг морфологик ўзига хосликлари  исботланган;
эрта постнатал онтогенензда аъзонинг тузилмавий-функционал соҳалари, унинг гипотрофияси билан намоён бўлган сунъий озиқлантиришда буйрак усти бези соҳаларининг морфометрик ва морфологик ўзига хосликлари илк бор ёш динамикасида  исботланган;
табиий ва сунъий озиқлантиришда қиёсий холда тана оғирлиги, буйрак усти бези, буйраклар ва ингичка ичакларни ўзаро муносабати, эволюцион юзага келган ўзаро муносабатларнинг бузилишига салбий таъсир механизмлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Постнатал онтогенезда буйрак усти бези пўстлоқ қисмининг функционал морфологиясини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Тажриба шароитида таббий ва сунъий озиқлантириш  усуллари» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 6 декабрдаги 8н-д/307-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсияномада постнатал онтогенезда таббий ва сунъий озиқлантиришда буйрак усти бези, пўстлоқ қисми соҳалари ва мағиз модда морфологик ва морфометрик кўрсаткичлари ва уларнинг ўзгаришининг  хос хусусиятлари ўз вақтида самарали даволаш тартибини тизимли ташкиллаштириш имконини берган;
Постнатал онтогенезда буйрак усти бези пўстлоқ қисмининг функционал морфологиясини баҳолашнинг ўзига хос хусусиятларини морфологик ташхислаш ва даволаш тартибини такомиллаштириш асосида олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент тиббиёт академияси қошидаги Олий ўқув юртлариаро илмий тадқиқот лабараторияси ва  Тошкент педиатрия тиббиёт институти марказий тадқиқот лабораторияси фундаментал тадқиқот лабораториясига татбиқ қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 10 июндаги 8н-з/49-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши постнатал онтогензда  буйрак усти бези пўстлоқ қисми ўзгаришларини  эрта ташхислаш, башоратлаш ва самарали даволаш, беморлар ҳаёт сифатини яхшилаш, асоратларни, ногиронликни ва даволаниш муддатларини камайтириш,  буйрак усти бези фаоляитида ўзгаришларни  самарали тиклашга қаратилган амалий тавсияларни жорий қилиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish