Sayt test rejimida ishlamoqda

Зайнолобидинова Сапурахон Маликовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Поликристалл яримўтказгичларда чегаравий ҳолатларни электрон кўчишига таъсири», 01.04.10 – Яримўтказгичлар физикаси (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/FM480.
Илмий раҳбар: Онарқулов Каримберди Эгамбердиевич, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Яримўтказгичлар физикаси ва микроэлектроника илмий-тадқиқот институти, DSc.30.08.2019.FM/T.01.12.
Расмий оппонентлар: Камалов Амангелди Базарбаевич, физика-математика фанлари доктори, доцент; Турғунов Нозимжон Абдуманнопович, физика-математика фанлари доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-қурилиш институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ягона модель асосида ташқи ғалаёнлантирувчи омиллар таъсирида поликристалл яримўтказгичларда кузатиладиган эффектларнинг кенг спектрини тадқиқ қилишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
поликристалларда электрон сирт ҳолатларда асосий заряд ташувчиларнинг тутилиши ҳисобига кристаллит чегарасида ҳосил бўладиган потенциал тўсиқларнинг хосликлари ўрнатилган;
поликристалл материали ва сирт ҳолатлари электрон спектрининг асосий параметрларига боғлиқ ҳолда кристаллит чегарасидаги потенциал тўсиқ шаффофлигини ҳисоблаш усули топилган;
кўндаланг Нерст-Эттингаузен эффекти қонуниятларини ўрганишдан поликристалл юпқа пардалар кристаллит чегарасида заряд ташувчилар сочилиши физикавий механизми ўрнатилган;
аномал фотокучланиш эффектини тушунтиришда кристаллитлар чегарасида қайтариш қобилияти натижасида поликрситалларда ёруғликнинг анизатроп ютилиш тасаввури қўлланилган;
яримўтказгичнинг типидан қатъий назар фотодиффузиявий кўринишидаги аномал фотокучланиш эффектини поликристалларда умумий механизми аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Ягона модель асосида ташқи ғалаёнлантирувчи омиллар таъсирида поликристалл яримўтказгичларда кузатиладиган эффектларнинг кенг спектрини тадқиқ қилиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
поликристалл материали ва сирт ҳолатлари электронавий спектрининг асосий параметрларига боғлиқ ҳолда кристаллит чегарасидаги потенциал тўсиқ шаффофлигини ҳисоблаш усулидан Фаргона давлат университетида 2012-2014 йилларда бажарилган ИТД-12-56 ракамли “Яримўтказгич термоэлектрик материалларни олиш технологияси” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган. (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 23 октябрдаги 89-03-4110-сон маълумотномаси) Илмий тадқиқот натижаларидан фойдаланиш фотодиффузиявий кўринишидаги аномал фотокучланиш эффектининг поликристаллардаги умумий механизмини яратиш имконини берган;
поликристалл материали ва сирт ҳолатлари электронавий спектрининг асосий параметрларига боғлиқ ҳолда кристаллит чегарасидаги потенциал тўсиқ шаффофлигини ҳисоблаш усули, кўндаланг Нерст-Эттингаузен эффекти қонуниятларини ўрганишдан поликристалл юпқа пардалар кристаллит чегараларида заряд ташувчилар сочилиши физикавий механизми хамда яримўтказгичнинг типидан қатъий назар фотодиффузиявий кўринишидаги аномал фотокучланиш эффектини поликристалларда умумий механизмидан “FOTON” АЖда электрон техника асбоблари ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланилган (UZELTEXSANOATнинг 2020 йил 13 февралдаги 04-1/401-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижаларидан фойдаланиш электрон техника асбобларининг ишчи параметрларини барқарорлаштириш  имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish