Sayt test rejimida ishlamoqda

Мажидов Абдували Турғунпўлатовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тўғри оқимли тола ажратиш қурилмаси конструкциясини ишлаб чиқиш ва параметрларини асослаш”, 05.02.03–Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:В2019.4.PhD/Т737.
Илмий раҳбар:Сафаров НазиржонМуҳаммаджонович, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассасаноми:Наманган  муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами:Наманган муҳандислик-технология институти,PhD.03/30.12.2019.01.
Расмий оппонентлар:Жуманиязов ҚадамЖуманиязович, техника фанлари доктори, профессор; Бобаматов Абдуғани Хусаинович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот:Жиззах политехника институти
II. Тадқиқотнинг мақсади: тўғриоқимли тола ажратиш машинасининг янги конструкциясини ишлаб чиқиш йўли билан жинлаш жараёнида толанинг узилиши ва чигитнинг механик шикастланишини бартараф этишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тўғри оқимли тола ажратиш технологик жараёнини амалий ўрганиш натижасида кичик ўлчамли, ўзаро контактда бўлган ва қарама-қарши айланувчи жинлаш валикларининг толани илаштириш қобилиятини ошириш йўли билан толани чигитидана жратиш мумкинлиги исботланган;
кичик ўлчамли, ўзаро контактда бўлган в ақарама-қарши айланувчи валиклар ҳамда уларга илашган пахта бўлакчаси ҳаракатларини ўрганиш натижасида пахта чигитининг ўз ўқи атрофида айланиши ва толадан тозаланишини таъминловчи компановкаси ва параметрлари ишлаб чиқилган;
толани чигитидан ажратиш жараёнида жинлаш валиклари ва якка чигитли пахтанинг ўзаро ҳаракатларини назарий тадқиқ қилиш йўли билан, бирвақтда ишланадиган хом-ашё массасини кўпайтиришни таъминловчи, бир неча валик жуфтликлари бита оғма текисликда кетма-кет жойлашган тола ажратиш қурилмаси конструкцияси яратилган;
жинлаш валиклари жуфтлиги ва уларга илашган пахта бўлакчасининг ўзаро нисбий ҳаракати назарий ўрганилганда, жинлаш жараёни жадаллиги жинлаш валикларининг чигитни қамраш бурчагига боғлиқлиги аниқланган;
янги қурилма параметрларининг жинлаш жараёнига таъсири амалий ўрганилганда, валикларнинг иш унуми ва маҳсулот сифати ошишини таъминловчи диаметри, улар орасидаги масофава улар жойлашган текисликнинг горизонтал текисликка нисбатан оғиш бурчаги рационал қийматлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Жинлаш жараёнида тола вачигит механик шикастланиши ҳамда электр сарфини камайтириш мақсадида олинган илмий натижалар асосида:
тўғри оқимли тола ажратиш қурилмаси “Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамияти, “Косонсой пахта тозалаш” АЖда ишлаб чиқаришга жорий этилган (“Ўзпахтасаноат” АЖнинг 2019 йил 18 октябрдаги 03-18/6056-сон маълумотномаси). Натижада чигит механик шикастланиши камайиши ҳисобига толадаги ифлослик ва нуқсонли аралашмалар массавий улуши 1,9%га пасайишига эришилган;
тўғри оқимли тола ажратиш қурилмаси ва унинг рационал параметрлари “Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” ДУК Наманган вилояти филиали Синов лабораториясида ишлаб чиқаришга жорий этилган (“Ўзпахтасаноат” АЖнинг 2019 йил 18 октябрдаги 03-18/6056-сон маълумотномаси). Натижада толалар таркибидаги калта толалар индекси 24,6%га камайиши, солиштирма узилиш кучи 0,6гс/тексга ортиши, толаларнинг нур қайтариш қобилияти 0,61%га, толаларнинг сариқлик даражаси 0,65%га пасайиши таъминланган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish