Sayt test rejimida ishlamoqda

Аметова Элнара Куандиковнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Темир йўл автоматика ва телемеханика тизими териш гуруҳининг стрелкаларни бошқариш микропроцессорли блоки”, 05.08.03– Темир йўл транспортини ишлатиш; (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:B2020.2.PhD/T1674.
Илмийраҳбар: Азизов Асадулла Рахимович,техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилганмуассасаноми:Тошкент темир йўл муҳандислари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами:Тошкент темир йўл муҳандислари институти,PhD.15/30.12.2019.Т.73.01.
Расмийоппонентлар:Худайберганов Кобилжон Тахирович, техника фанларидоктори, профессор; ХалматовДавронбек Абдалимович, техника фанлариномзоди, доцент.
Етакчиташкилот:Тошкент ахборот технологиялари университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади: темир йўл автоматикаси ва телемеханикаси тизимида териш гуруҳининг стрелкаларни бошқариш микропроцессорли блокларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
энергия ва ресурс тежамкор технологиялардан фаол фойдаланиш учун, темир йўл автоматика ва телемеханикаси аппаратурасига қўйилган техник талаблар асосида стрелкаларни бошқаришда микропроцессорли блокларининг электр занжирлари схемаларини ишлаб чиқиш усуллари асосланган;
Петри тармоғи мультиграфи асосида стрелкаларни бошқариш микропроцессорли блокларининг дастурий таъминоти ишини оптималлаштириш ва таҳлил қилиш учун математик моделлар ишлаб чиқилган;
микроконтроллерлар, оптореле ва Холл датчикларини қўллаш асосида электр магнит релеларининг қўзғатиш чўлғамлари ва контактларини истисно этиш учун стрелкаларни бошқариш микропроцессорли блокларининг электр занжирлари элементларининг схематик ечимлари, амалга ошириш ва алмаштириш усуллари аниқланган; 
электр марказлаштирилган станция қурилмаларининг иш қобилиятини ошириш, энергия ва ресурс тежамкор технологияларни тадбиқ этиш, шунингдек уларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш мақсадида стрелкаларни бошқаришнинг микропроцессорли блоклари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.Темир йўл автоматикаси ва телемеханикаси тизимларида териш гуруҳининг стрелкаларни бошқариш микропроцессорли блокларни амалда қўллашга қаратилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
стрелкаларни бошқаришнинг микропроцессорли қурилмаларининг  алгоритмлари ва дастурий таъминотини олиш учун Петри тармоқларини қўллаш асосида териш гуруҳи блокларининг электр занжирлари ишлашининг математик модели жорий этилган («Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг 2019 йил 20 декабридаги 01/6866-19-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида, маршрутларни ўрнатишда ишончли ишлашини таъминлаш, электр занжирлари коммутациясини амалга ошириш зарур шартларини ҳисобга олиш ва динамик режимда реленинг ишга тушиш кетма-кетлигини текшириш имконияти пайдо бўлган;
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ «Хамза» станциясида ташиш жараёнини ишончли бошқариш учун темир йўл автоматикаси ва телемеханикасининг битталик стрелкаларини бошқаришнинг асосий блоки сифатида қўлланиладиган “ATmega 8” микроконтроллери базасида бажарилган НСОх2-М микропроцессорли блоки тадбиқ этилган. («Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг 2019 йил 20 декабридаги 01/6866-19-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида электр магнит релеларни қўллашдан воз кечиш, электр энергияси истеъмолини қисқартириш, режали хизмат кўрсатишдан воз кечиш, қурилмалар иши ишончлилигини ошириш, мавжуд релели блоклар билан бирга ишлашга мослашиш имконини берган;
функционаллилик даражаси нисбатан юқори бўлган “STM 32F103” микроконтроллери базасида бажарилган НСС-М микропроцессорли блок «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ «Хамза» станциясида жуфт стрелкаларни бошқариш учун ва маршрутларни тайёрлаш жараёнининг ишончлилиги, вақт қийматини кам сарфлаш мақсадида жорий қилинган («Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг 2019 йил 20 декабридаги 01/6866-19-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқотлар натижалари, ташхислаш функциясини киритиш, электрмеханик релеларни истисно этиш, энергия таъминотини камайтириш, блокнинг ишдан чиқишга бардошлилигини яхшилаш, хизмат кўрсатиш сарф-ҳаражатларини қисқартириш, мавжуд релели блоклар билан электр магнит ҳамда бажарадиган вазифаси жиҳатидан мувофиқ ишлай олиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish