Sayt test rejimida ishlamoqda

Исраилова Зарина Садриддиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш механизмини такомиллаштириш”, 12.00.02 – Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи (юридик фанлар).
Илмий раҳбар: Исмаилова Гулноза Сайдиганиходжаевна, юридик фанлар доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети,  DSc.07/30.12.2019.Yu.22.02.
Расмий оппонентлар: Рўзметов Хайрулло Ибадуллаевич, юридик фанлар доктори, Муратаев Серикбек Алпамисович, юридик фанлар номзоди.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон Республикасида маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш механизмини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сайловчиларнинг ишончини оқлай олмаган ҳамда уни депутатликка номзод қилиб кўрсатган сиёсий партия олдидаги ўз мажбуриятларини бажармаган депутатлар сиёсий партиянинг таклифи асосида чақириб олиниши зарурлиги асослаб берилган;
маҳаллий Кенгашлар фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида ўз ваколатларини амалга оширишга оид қарорларининг норматив-ҳуқуқий хужжатлар талаблари доирасида қабул қилинаётганлиги, ижрочига етказилаётганлиги ва оммавий аҳборот воситаларида эълон қилинаётганлиги, қарор ижросини таъминлаш даражаси мезони сифатида баҳолаш зарурлиги асослаб берилган;
маҳаллий Кенгаш депутатлари фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида депутатлар томонидан халқ билан бевосита мулоқотнинг қай даражада йўлга қўйилганлиги, жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларида кўтарилган муаммоларни ҳал этиш мезони сифатида баҳолаш зарурлиги асослаб берилган;
“Меҳнаткаш депутат” мақомига эга бўлиш учун номзодлар яъни, маҳаллий Кенгаш депутатлари ўз фаолиятини оммавий ахборот воситаларида  доимий ёритиб боришлари мезони сифатида баҳолаш зарурлиги асослаб берилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўзбекистонда маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш механизмини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:  
депутатни, сенаторни чақириб олиш масаласини кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда киритилган сўрови, шунингдек, уни депутатликка номзод қилиб кўрсатган сиёсий партиянинг таклифи асос бўлиши мумкинлигига оид таклиф Ўзбекистон Республикасининг “Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши депутатини, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатини ва Сенати аъзосини чақириб олиш тўғрисида”ги Қонуннинг 2-моддаси иккинчи хатбошисини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг 2019 йил 25 октябрдаги 06/2-06-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф мавжуд камчиликларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш, сиёсий партиялар томонидан депутатларни баҳолаш, шунингдек, маҳаллий давлат вакиллик органлари фаолиятини такомиллаштириш учун хизмат қилган.
маҳаллий Кенгашлар томонидан ўз ваколатларини рўёбга чиқаришга оид қарорларининг қонун ҳужжатлари талаблари доирасида қабул қилинаётганлиги, ижрочиларга етказилаётганлиги ва оммавий ахборот воситаларида (веб-сайтда) эълон қилинаётганлиги, қарорлар ижроси қай даражада таъминланаётганлилик мезонига оид таклиф Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2017 йил 27 октябрдаги КҚ-225 – III - сонли Қарори билан тасдиқланган “Халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) Кенгашини “намунали” деб топишнинг мезонлари тўғрисида”ги Низомнинг 3.1-банди бешинчи хатбошисини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссиясининг 2019 йил 9 сентябрдаги 11-09/1734-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф халқ депутатлари Кенгашларининг ахборот жиҳатдан очиқлигини сезиларли равишда кенгайтириб, ҳар бир ҳудуд, туман ва шаҳар аҳолисига улар томонидан сайланган ҳокимият фаолиятини баҳолаш ва уларни бошқа тегишли халқ депутатлари Кенгашлари фаолияти натижалари билан таққослашга хизмат қилган;
депутатлар томонидан халқ билан бевосита мулоқотнинг қай даражада йўлга қўйилгани, жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларида кўтарилган муаммо ҳамда масалаларни ҳал этиш бўйича депутатлар фаолиятининг самарадорлик мезонига оид таклиф Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2017 йил 27 октябрдаги КҚ-225 – III - сонли Қарори билан тасдиқланган “Халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) Кенгашини “намунали” деб топишнинг мезонлари тўғрисида”ги Низомнинг3.4-банди иккинчи хатбошисини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссиясининг 2019 йил 9 сентябрдаги 11-09/1734-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф маҳаллий Кенгашлар, уларнинг доимий комиссиялари ва депутатлари фаолиятини тўлиқроқ ўрганиш, уларнинг ижобий ва намунали фаолиятини рағбатлантириш, фаолияти намунали ташкил этилган маҳаллий Кенгашлар иш тажрибасини бошқа Кенгашларга ҳам татбиқ этиш орқали ушбу органлар фаолиятини янада такомиллаштиришга хизмат қилган;
ўз фаолиятини оммавий ахборот воситалари орқали доимий ёритиб боришлилик мезонига оид таклиф Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2017 йил 25 декабрдаги КҚ-278 – III - сонли Қарори билан тасдиқланган “Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатларини маънавий ва моддий рағбатлантириш тўғрисидаги намунавий Низом”нинг  6-банди бешинчи хатбошисини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссиясининг 2019 йил 28 октябрдаги 11-09/32-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органи ва ҳокимият фаолиятини мунтазам ёритиб бориш юзасидан Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонуни 10-моддасининг ижроси самарадорлигини ошириш, яъни оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик билан мунтазам ўзаро ҳамкорлик қилишни таъминлаш учун хизмат қилган;
жамият ижтимоий ҳаётидаги фаоллиги билан халқ орасида муносиб обрў-эътибор қозонишлилик мезонига оид таклиф Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2017 йил 25 декабрдаги КҚ-278 – III - сонли Қарори билан тасдиқланган “Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатларини маънавий ва моддий рағбатлантириш тўғрисидаги намунавий Низом”нинг 7-банди тўртинчи хатбошисини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссиясининг 2019 йил 28 октябрдаги 11-09/32-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф депутатларнинг аҳоли (сайловчилар) билан узвий мулоқот ўрнатган ва уларнинг муаммоларини ўрганган ҳолда, халқни қизиқтираётган масалалар бўйича тўлиқ тасаввурга эга бўлишига, ўзининг маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органидаги иш фаолиятида сиёсатнинг тўғри йўналишини ишлаб чиқишига хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish