Sayt test rejimida ishlamoqda

Орифов Салохиддинхон Сайфуддиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Акустик жароҳатдан кейинги ўткир нейросенсор эшитиш заифлашувини ташхислаш ва даволашни такомиллаштириш», 14.00.04–Оториноларингология (тиббиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Tib847.
Илмий раҳбар: Маматова Талияхон Шукуровна, тиббиёт фанлари номзоди, доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc04/30.12.2019.Тib.59.01.
Расмий оппонентлар: Чернушевич Игорь Иванович, тиббиёт фанлари доктори, (Россия Федерацияси); Шайхова Холида Эркиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Астана тиббиёт университети (Қозоғистон Республикаси)
Диссертация йўналиши: илмий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: эшитув анализатори турли қисмларининг функционал ҳолатини ўрганган ҳолда, даволаш воситаларини дифференциал қўллаш асосида, акустик жароҳатдан кейинги ўткир нейросенсор эшитиш қобилияти заифлашуви диагностикаси ва комплекс даволашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кўп компонентли шовқинлар таъсирида, юқори частоталар билан биргаликда, паст ва ўрта частоталарда эшитиш бўсағасининг ошиши аниқланган;
илк бор, касалликнинг клиник белгилари яққол намоён бўлмаган ҳолатларда аудиограмма чизиғининг 12000 ва 16000 Гц частоталардаги кўрсаткичларнинг тишсимон шаклда пасайиши аниқланган; 
эшитиш мўътадил даражада заифлашган беморларда кечиктирилган чақирилган отоакустик эмиссиянинг назорат гуруҳига нисбатан паст кўрсаткичларда қайд этилмаслиги аниқланган;
қисқа латентли чақирилган эшитиш потенциаллари кўрсаткичларини таҳлил этиш асосида акустик жароҳатдан кейинги ўткир нейросенсор эшитиш заифлашувида эшитиш анализаторининг чекка қисмидаги нейронлар фаоллиги пасайиши исботланган;
акустик жароҳатдан кейинги ўткир нейросенсор эшитиш заифлашувида узун латентли чақирилган эшитиш потенциаллари кўрсаткичларини ўрганиш асосида эшитиш анализаторининг марказий қисмидаги нейронлар фаоллиги пасайиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Акустик жароҳатдан кейинги ўткир нейросенсор эшитиш заифлашувини ташхислаш ва даволашнинг самарадорлигини ҳар томонлама баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“Акустик жароҳатдан кейинги ўткир нейросенсор эшитиш заифлашувини ташхислаш” услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 08 ноябрдаги № 8н-р/473-сон хулосаси). Ушбу услубий тавсиянома акустик жароҳатдан кейинги ўткир нейросенсор эшитиш заифлашувини комплекс ташхислашни такомиллаштириш, ташхислашни эрта ўтказиш ва эшитиш анализаторининг барча қисмлари ҳолатини баҳолаш имконини берган;
“Акустик жароҳатдан кейинги ўткир нейросенсор эшитиш заифлашувини даволашни оптималлаштириш” услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 08 ноябрдаги № 8н-р/474-сон хулосаси). Мазкур услубий тавсиянома акустик жароҳатдан кейинги ўткир нейросенсор эшитиш заифлашувини даволаш самарадорлигини ошириш имконини берган; 
Акустик жароҳатдан кейинги ўткир нейросенсор эшитиш заифлашувини ташхислаш ва даволаш самарадорлигини ҳар томонлама ошириш бўйича амалга оширилган илмий тадқиқот натижалари ва тадқиқотга асосланган ишланмалар Соғлиқни сақлаш тизими амалиётига татбиқ қилинди, жумладан, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси ЛОР-поликлиникаси, "Профмедсервис", "Силвер медсервис" клиникаларида амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 09 июндаги 8н-з/44-сон хулосаси). Олинган тадқиқот натижаларининг клиник амалиётга жорий қилиниши акустик жароҳатдан кейинги ўткир нейросенсор эшитиш заифлашуви аниқланган беморларни ташхислаш сифатини яхшилаш, унинг аниқлиги ва самарадорлигини ошириш, асоратлар ва такрорланиш частотаси хавфини камайтириш, умумий даволаш ва реабилитация давомийлигини камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish