Sayt test rejimida ishlamoqda

Рузматова Дилфуза Мирзабаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда саломатлик детерминантларига кўра кардиомиопатияларнинг клиник-функционал хусусиятлари»,14.00.09–Педиатрия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Tib560.
Илмий раҳбар: Ахмедова Дилором Илхамовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, DSc 04/30.12.2019.Tib. 29.01.
Расмий оппонентлар: Агзамова Шоира Абдусаламовна, тиббиёт фанлари доктори;, профессор; Шамсиев Фазлиддин Сайфиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент тиббиёт академияси.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: саломатлик детерминантига кўра, болаларда кардиомиопатияларни клиник-функционал хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор болаларда кардиомиопатиялар ривожланиши, клиник-функционал кўрсаткичлари ва башоратлашни асослайдиган устувор саломатлик детерминантлари (экологик ва тиббий-биологик омиллари, шу жумладан кеч ва асоратли хомиладорлик, яқин қариндошлик никоҳи ва ирсий мойиллик) аниқланган; 
ДКМП ва норевматик кардитли болаларда сурункали юрак етишмовчилиги шаклланиши, ташҳислаш, дифференцирланган ташхислаш, хамда башоратлашнинг клиник ва эхографик мезонлари аниқланган;
илк бор дилатацияли кардиомиопатияли ва норевматик миокардитли болаларда сурункали юрак етишмовчилигини эрта ташҳислаш ва башоратлашда қон зардобидаги мия натрийуретрик пептиднинг N-якуний фрагменти (NT-proBNP) ва МВ креатинкиназа миқдорлари ўзгаришига боғлиқлиги аниқланган; 
саломатлик детерминантига кўра, дилатацияли кардиомиопатияли ва норевматик миокардитни болаларда касалликни оғирлик даражасини (юрак етишмовчилиги, юрак бўшлиқларида тромбоэмболия) аниқлаш ва ташҳислаш тактикасини танлаш имконини берувчи математик дастур ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Болаларда саломатлик детерминантларига кўра кардиомиопатияларнинг клиник-функционал хусусиятларини аниқлаш бўйича олинган натижалар асосида: 
«Тиббий-биологик ривожланиш омилларига боғлиқ болалардаги дилатацияли кардиомиопатияларнинг клиник-эхокардиографик хусусият-лари» номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2019 йил 13 июндаги 8н-д/240-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома болаларда тиббий-биологик омилларга боғлиқ ДКМПни эрта ташҳислаш ва башоратлаш, хамда ўз вақтида даволашнинг оптимал усулларини танлашга ва касаллик асоратларини олдини олишга хизмат қилган;
«Болаларда дилатацияли кардиомиопатия ва миокардитларнинг эхокардиографик ва биокимёвий хусусиятлари» номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 3 июндаги 8н-д/241-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома эхокардиографик ва биокимёвий кўрсаткичларни аниқлаш асосида ДКМП ва норевматик миокардитларни ташхислаш, оғирлик даражасини эрта аниқлаш, касаллик кечишини башорат қилиш ва ўз вақтида даволаш чора-тадбирларини қўллашга хизмат қилган;
саломатлик детерминантига кўра, болаларда кардиомиопатияларни клиник-функционал хусусиятларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш тизимига, жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент ва Сирдарё вилоятлар болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари амалиётларига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 3 июндаги 8н-з/36-сон маълумотномаси). Жорий қилинган натижалар ташхислаш ва даволаш самарадорлигини ошириш, касаллик асоратларини камайтириш, болалар ўлими кўрсаткичларини пасайтириш ҳамда уларни стационарда даволаниш муддатини қисқартиришга имкон яратган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish