Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахманова Жамила Амановнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда юқори канцероген хавфли инсон папилломавирусининг эпидемиологияси ва  эпидемияга қарши чора-тадбирларни ташкил этиш», 14.00.30–Эпидемиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.DSс/Tib286. 
Илмий маслаҳатчи: Юлдашев Кахрамон Халдарович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.01. 
Расмий оппонентлар: Атабеков Нурмат Сатиниязович, тиббиёт фанлари доктори; Хикматуллаева Азиза Сайдуллаевна, тиббиёт фанлари доктори; Гржибовский Андрей Мечиславович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси).
Етакчи ташкилот: Федерал давлат бюджет муассаси «Фаҳрий академик Н.Ф. Гамалей номидаги эпидемиология ва микробиология миллий тадқиқот маркази» (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда юқори канцероген хавфли инсон папилломавирусининг эпидемиологияси ва  эпидемияга қарши чора-тадбирларни ташкил этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
папилломавирус инфекциясининг аёлларда филогенетик гурухларини, ёши, концентрацияси ва бошка жинсий алоқа орқали юқадиган касалликлар таъсирида эпидемиологик хусусиятлари  аниқланган;
урогенитал папилломавирус инфекцияси мавжуд беморларда турли ОПВ генотипларининг қайд этилиши аниқланиб, жаҳон миқёсида етакчи ҳисобланмайдиган А5/А6 филогенетик гуруҳнинг устуворлиги исботланган;
Ўзбекистонда турли ёш гуруҳидаги 2180 нафар аёлларни скрининглаш ва 13 йиллик давр мобайнидаги канцер-регистр маълумотлари асосида аҳолининг турли этник гуруҳларида ёши, бачадон бўйни саратонининг кўп йиллик динамикаси, эпидемиологик хусусиятлари очиб берилган;
бачадон бўйни саратони билан оғриган беморларда жараённинг ривожланишига таъсир кўрсатувчи ижтимоий, демографик, хулқ-атвор, иқтисодий омиллар ва ихтисослаштирилган тиббий ёрдам қирралари белгиланган;
бачадон бўйни саратони ташхиси қўйилган аёлларнинг бирламчи тиббий ёрдамга мурожаат этиш тавсифи, 2 ва 3 даражаларнинг етакчилиги ва онкологик патология намоён бўлишининг ўзига хос хусусияти исботланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Юқори онкоген хавфга эга папилломавирус инфекциясининг эпидемиологик хусусиятларини ўрганишнинг илмий натижаларига асосланиб:
«Одам папилломавирусига қарши эмлаш - бачадон бўйни саратонининг олдини олишнинг энг самарали усулларидан биридир» мавзусида услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил  9 июндаги №8н-з/48-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома болалар орасида одам папиллома вирусини тарқалишини олдини олишини ва келгусида бачадон бўйини саратон касаллигидан ўлим ҳолатларини кескин камайтириш имконини бераган;
«Ўзбекистонда бачадон бўйни саратонининг бирламчи ва иккиламчи профилактикаси борасидаги эпидемиологик асослар» мавзусида услубий тавсиянома тасдиқланган  (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил  9 июндаги №8н-з/48-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома одам папиллома вирусини эрта аниқлаб даволаш ва бачадон бўйин саратон касаллигини олдини олиш имконини берган.
«Иммунопрофилактика ва ОПВга қарши вакциналар тўғрисида хабардорликни баҳолаш» мавзусида услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2020 йил  9 июндаги №8н-з/48-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома аҳоли орасида одам папиллома вирусига қарши вакцинаси хақида тўғри ва тўлиқ маълумот тарқатиш ва самарали жорий этишга имкон берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish