Sayt test rejimida ishlamoqda

Каршибаев Жахонгир Хазраткуловичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Аstragalus L. туркуми вакилларининг Мирзачўл шароитида репродуктив стратегияси ва интродукцияси», 06.03.03 – Доривор ўсимликлар интродукцияси, етиштириш технологияси ва агрофармэкологияси (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.DSс/В102.
Илмий маслаҳатчи: Тўхтаев Бобоқул Ёрқулович, биология фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети ҳузуридаги DSc.05/30.12.2019.Qx.13.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Хайдаров Хислат Қудратович, биология фанлари доктори, доцент; Юлдашев Акрамжон Султанмурадович, биология фанлари доктори, профессор; Шарипов Авез Тўймуродович, фармацевтика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Astragalus туркуми вакилларининг Мирзачўл шароитида репродуктив стратегияларини, уларнинг қурғоқчил шароитга ва стресс омилларга мослашиш йўлларини аниқлаш ҳамда интродукцион баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор ўт ўсимликлар репродуктив стратегиясини аниқлашнинг асосий кўрсатгичлари ишлаб чиқилган;
Astragalus туркуми 19 та турининг репродуктив стратегиялари аниқланган; 
илк бор қурғоқчил минтақа шароитида ушбу турлар онтогенезида поливариантлик мавжудлиги ва стресс шароитда генератив даврга кириши тезлашиши исботланган ҳамда ҳар бир тур доирасида қурғоқчил шароитга морфобиологик мосланиш йўллари  мавжудлиги  аниқланган;
астрагаллар ценопопулляциясида ҳаётчан уруғлар криптопопуляция сифатида асосан тупроқнинг юза (0 – 2 см) қатламида сақланиши ва бўлак - бўлак бўлиб униб чиқиши исботланган ҳамда астрагаллар уруғни униб чиқиши ва униб чиққан наслнинг сақланувчанлиги биоценотик омилларга  бевосита боғлиқлиги исботлаган;
кўп йиллик вегетатив ҳаракатчан, вегетатив ҳаракатчан эмас ва бир йиллик астрагал турлари популяцияларининг уруғдан тикланиш жараёни пирамидалари тузилган ва унга таъсир этувчи асосий омиллар аниқланган;
илк бор Ўзбекистон флораси астрагалларнинг 12 тури интродукцион баҳоланди. Мирзачўлнинг шўр тупроқларида  ўстиришга  50,0% астрагаллар - истиқболли, 40,0%  - кам истиқболли ва 10,0% - истиқболсиз ўсимликлар эканлиги аниқланган;
Мирзачўлнинг шўрланган тупроқ шароитда ўсимликни ҳимояловчи-фаоллаштирувчи восита (ЗСС-1б) ҳамда Мо ва Мn микроэлементлар тузларининг астрагал уруғлари унувчанлигига ижобий таъсири ва концентрациялари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Astragalus L. туркуми вакилларининг Мирзачўл шароитида репродуктив стратегияси ва интродукцияси бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
10 турдан ортиқ истиқболли доривор астрагалларнинг плантацияларини ташкил этиш ва хом-ашёсини тайёрлаш буйича илмий асосланган тавсиялар Жиззах вилояти Хўжамушкент ва Зомин ўрмончилик хўжаликларида ишлаб чиқаришга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2020 йил 18 майдаги 05/2-1347-сон маълумотномаси). Натижада уларнинг дастлабки оналик  уруғчилик плантацияларини яратиш ва уруғчилигини йўлга қуйиш ҳамда ўрмончилик хўжаликларида маблағни тежаб қолиш имконини берган;
Мирзачўлда тарқалган ва йўқолиш арафасига келиб қолган доривор  астрагал туpлари ценопопуляцияларининг ҳозирги ҳолатига оид маълумотлар Сирдарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг амалий фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2020 йил 17 мартдаги 01-03/1-604-сон маълумотномаси). Натижада ушбу доривор турларнинг кескин камайиб кетишининг биотик ҳамда антропоген сабабларини аниқлаш ҳамда  уни олдини олиш чора-тадбирларини  ишлаб чиқиш имконини берган;
Astragalus турларига оид биоэкологик маълумотлар Ф-5-10 рақамли “Ўзбекистон тўқайзорлари ўсимликларининг хилма-хиллиги ва келиб чиқишини ўрганиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳасида турларнинг фитоценозлардаги ўрни ва биохилма-хилликни сақлашда, адир ва чўл яйловлардаги астрагаллар ценопопуляцияларида инқирозий ҳолатларни мавжудлиги, тупроқдаги ҳаётчан уруғ заҳирасининг мунтазам равишда камайиб бораётганлиги, уруғни униб чиқиши ва униб чиққан наслнинг сақланувчанлиги бевосита биоценотик омилларга боғлиқлиги, астрагаллар популяциялари инқирозида  антропоген омиллардан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 17 мартдаги 89-03-1127-сон маълумотномаси). Натижада ўсимликлар биохилма-хиллигини сақлаш зарурлигини илмий жиҳатдан асослаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish