Sayt test rejimida ishlamoqda

Юнусов Салохиддинжон Адхамовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бодрингни очиқ майдонларда етиштиришнинг инновацион технологик элементларини ишлаб чиқиш ва илмий асослаш”, 06.01.06 – Сабзавотчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.DSc/Qx48.
Илмий раҳбар: Зуев Владимир Ильич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.05/30.12.2019.Qx.13.01.
Расмий оппонентлар: Арамов Музаффар Ҳашимович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Санаев Собир Тоирович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори; Ибрагимов Максуд Йўлдошевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади очиқ майдонда юқори ҳосилли, касалликларга чидамли бодринг нави намуналарини ажратиш ва яратиш ҳамда етиштиришнинг инновацион технологик элементларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
илк бор Ўзбекистон шароитида очиқ майдонда Ўзбекистон ва АҚШда етиштирилган бодринг нави намуналари тезпишарлиги, палаги ихчамлиги, фузариоз сўлиш ва уншудринг касалликларига чидамлилиги, ҳосил миқдори ва ҳосилнинг товарбоп сифатлари бўйича баҳоланган, истиқболлилари ажратиб олинган;
бодринг селекцияси учун бирламчи манба сифатида тезпишар, палаги ихчам, фузариоз сўлиш ва уншудрингга чидамли, юқори ҳосилли ва калта мевали намуналар ажратилган;
янги олинган линиялардан селекция ва назорат кўчатчилигида намуналари комплекс баҳоланган;
кенг тарқалган ўсишни бошқарувчи моддалардан этрел, оксигумат ва нитролинни бодринг ўсимлигига қўллаш усулларининг самарадорлиги аниқланган;
фаоллаштирилган сув таъсири, улътрабинафша нурлар, паст частотали электрмагнит тўлқинлар (ПЧЭМТ) билан уруғларни нурлантириш ва ўсимликни ультрабинафша нурлар билан нурлантириш ҳамда ўсишни бошқарувчи моддалардан гумат натрий ва рослин моддаларини қўллашнинг самарадорлиги аниқланган;
узунпалак ва калтапалак бодринг навлари учун мақбул экиш схемаси ва ўсимлик қалинлиги аниқланган;
очиқ майдонда тик симбағаз усулда етиштиришга мослашган бодринг нав намуналари ажратилган ва самарадорлиги аниқланган;
қовоқдош ўсимликларга пайвандлаб бодринг етиштиришнинг мақбул усуллари аниқланган; 
пайвандлаш учун пайвантаг турлари ажратилган, пайвандтаг поясининг узунлиги ва диаметри ҳамда пайвандустнинг юқори тутувчанлигини таъминловчи мақбул микроиқлим шароитлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бодрингни очиқ майдонларда етиштиришнинг инновацион технологик элементларини ишлаб чиқиш ва илмий асослаш бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот натижалари асосида: 
сабзавотчиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари учун «Рекомендации по подбору высокопродуктивных сортов и гибридов огурца для Ташкентской области» (2002), ва «Помидор ва бодринг экинларининг ўсиши ва ривожланишини авжлантириш бўйича тавсиянома»лар ишлаб чиқилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 27 февралдаги 02/029-693 сон маълумотномаси). Ушбу тавсияномалар сабзавотчиликка ихтисослашган фермер хўжаликларида қўлланма сифатида хизмат қилмоқда;
бодрингнинг Голландиянинг SXQ 3533 classicга дурагайи (2007) ва янги “Ғолиб” (2009), “Мафтун” (2013), “Севинч” (2020) навлари Давлат реестрига киритилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 27 февралдаги 02/029-693 сон маълумотномаси). Натижада, мазкур навларни Республиканинг сабзавотчиликка ихтисослашган фермер хўжаликларида етиштириш майдонлари кенгайтирилган. 
янги Ғолиб, Мафтун ва Севинч бодрингни навлари Андижон вилояти Марҳамат тумани «Мерож» фермер хўжалиги, Андижон вилояти Асака туманидаги «Самарагрозоветсервис» МЧЖ хўжалигида, Тошкент вилояти Қибрай туманидаги «Истиқлол Шукурова Г.Н.», «Темирқадам Артикова Шохиста», «Зафаробод агро продукт» каби фермер хўжаликларида 11,5 га майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 27 февралдаги 02/029-693 сон маълумотномаси). Бунинг натижасида стандартга нисбатан 20-24% юқори ҳосилдорликка эришилган; 
бодрингни мақбул экиш схемалари ишланмаси Андижон вилояти Марҳамат тумани «Мерож» фермер хўжалиги, Тошкент вилояти Қибрай туманидаги «Истиқлол Шукурова Г.Н.» фермер хўжаликларида 4,5 га майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 27 февралдаги 02/029-693 сон маълумотномаси). Бунинг натижасида назоратга нисбатан 20-21% юқори ҳосилдорликка эришилган; 
очиқ майдонда тик симбағазда бодринг етиштириш ишланмаси Андижон вилояти Асака тумани «Самарагрозоветсервис» МЧЖ хўжалигида, Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманидаги «Хусанбой Бобур сабзавотчи», Тошкент вилояти Қибрай туманидаги «Истиқлол Шукурова Г.Н.», «Темирқадам Артикова Шохиста», «Зафаробод агро продукт» фермер хўжаликларида 5,4 га майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 27 февралдаги 02/029-693 сон маълумотномаси). Бунинг натижасида назоратга нисбатан 24-28% юқори ҳосилдорликка эришилган; 
очиқ майдонда бодрингни қовоққа пайвандлаб етиштириш ишланмаси Андижон вилояти Асака тумани «Самарагрозоветсервис» МЧЖ хўжалигида, Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманидаги «Хусанбой Бобур сабзавотчи», фермер хўжаликларида 0,6 га майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 27 февралдаги 02/029-693 сон маълумотномаси). Бунинг натижасида назоратга нисбатан 24-25% юқори ҳосилдорликка эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish