Sayt test rejimida ishlamoqda

Исхаков Эльдор Джасуровичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўткир лейкозларнинг асосий шаклларида дастурий поликимётерапияни такомиллаштириш ва мос ҳамрохлик қилувчи терапияни ишлаб чиқиш билан унинг самарадорлигини ошириш», 14.00.29–Гематология ва трансфузиология (тиббиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: DSc.04/3.30.12.2019.Tib.30.02.
Илмий маслаҳатчи: Бахрамов Саиджалал Махмудович тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/3.30.12.2019.Tib.30.02.  
Расмий оппонентлар: Бабаджанова Шоира Агзамовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Гафур-Ахунов Мирза Аллиярович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Птушкин Вадим Вадимович,тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия).
Етакчи ташкилот: ФГБУ Национальный медицинский исследовательский центр гематологии (Россия).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: хорижий тажрибани татбиқ этиш асосида ўткир лейкозларда мос ҳамрохлик қилувчи терапияни ишлаб чиқиш йўли билан дастурий поликимётерапияни такомиллаштириш ва унинг самарадорлигини оширишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистонда ўткир лейкозларни даволаш натижалари ретроспектив ва проспектив таҳлиллари, ўткир лейкозларни дастурдан ташқари кимётерапия протоколларидан фойдаланган ҳолда даволаш самарадорлигини пасайганлиги, шу билан бирга, дастурий кимётерапия протоколларини қўллаш натижаларининг ҳам умумий, ҳам рецидивсиз яшовчанликка нисбатан статистик ишончли яхшиланишига олиб келишини  асосланган; 
катталарда ўткир лейкозларни даволашнинг замонавий дастурий, жумладан юқори миқдорли кимётерапияни татбиқ этиш ва адекват ҳамроҳлик қилувчи терапияни қўллаш беморлар ҳаёт сифатини сезиларли яхшиланиши, катта ёшдаги мазкур тоифа беморларда узоқ муддатли умумий ва рецидивсиз яшовчанликка эришишни тартиби  исботланган;
ўткир лимфобласт лейкозларни даволашнинг айрим умумқабул қилинган протоколлари модификациялаш йўли билан такомиллаштирилиши, бу бир томондан даволашнинг токсиклигини камайтириш, иккинчи томондан яшовчанлик кўрсаткичларини яхшилаш имконини бериши асосланган; 
илк бор яхши натижаларга эришиш учун поликимётерапияга дифференциаллашган ёндошувнинг муҳимлиги, кекса ва қари ёшдаги беморларда ўткир лейкозларни кечиши ва уларни даволашнинг ўзига хос хусусиятлари очиб берилган;
илк бор Ўзбекистонда дастурий поликимётерапияни амалга ошириш фонида ўткир лейкозли беморларда ҳомиладорликни меъёрий кечиши ва соғлом бола туғилиши билан якунланишини таъминлаш борасидаги ижобий даво натижалари такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўткир лейкозларнинг асосий шаклларида режали поликимётерапияни такомиллаштириш ва адекват ҳамроҳ давони ишлаб чиқиш билан самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Катталарда ўткир лимфобласт лейкозларни даволашга ягона ва модификацияланган ёндошув» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 16 майдаги 8н–д/108–сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсияномаси катталарда ўткир лимфобласт лейкозни даволашда янги ёндошувларни жорий этилиши беморларнинг ҳаёт сифати, умумий ва рецидивсиз яшовчанлик кўрсаткичларининг яхшилаш имконини берган;
«Катталарда ўткир лейкозлар: замонавий ташҳисот, даволаш ва ҳамроҳлик қилувчи терапия асослари» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 7 октябрдаги 8н–д/211–сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсияномаси катталарда ўткир лейкозни ташхислаш, даволаш ва ҳамроҳлик қилувчи даволаш тизимини янги ёндошувларни ишлаб чиқиш имконини берган;
ўткир лейкозларнинг асосий шаклларида режали поликимётерапияни такомиллаштириш ва адекват ҳамроҳ давони ишлаб чиқиш билан самардорлигини оширишга мультимодал ёндашувни асослаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Гематология ва қон қуйилиши илмий-тадқиқот институти ва Самарқанд, Хоразм ва Андижон вилоят шифохоналарининг клиник амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 30 январдаги 8н–з/13–сон маълумотномаси). Олинган натижаларни амалиётга жорий қилиниши ўткир лейкозлар кимётерапияси протоколлари «ОЛЛ-2009» протоколида 4 ва 5 юқори миқдори консолидация эртароқ босқичларга ўтказилганда беморларнинг яшовчанлиги яхшиланиши, «Hyper-CVAD-HD-Mtx-HD-Ara-C» протоколининг А блокида 6,7 ва 8 кунларда  6000 бирл/м2 миқдорда L-Аспарагиназанинг қўшилиши ва В блокда цитарабин миқдорнинг 1000-2000 мг/м2 гача пасайтирилиши натижасида даволашнинг заҳарлилиги камайиши ва яшовчанлик кўрсаткичи ошириш, касаллик қайталаниш сони ва асоратларни камайтириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish