Алиджанов Сарвар Кашиповичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сийдик йўллари силининг асоратланган шаклларининг коррекцияси ва профилактикасида кичик инвазив технологиялар», 14.00.26-Фтизиатрия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.2.PhD/Tib689.
Илмий раҳбар: Тилляшайхов Мирзагалеб Нигматович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.01.
Расмий оппонентлар: Усмонов Исомиддин Хайдарович, тиббиёт фанлари доктори; Зубань Олег Николаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси).
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: сийдик йўллари силининг асоратланган шакллари билан касалланган беморларни комплекс даволашда кичик инвазив технологияларни қўллашни оптимал тактикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
патогенетик воситаларни қўллаш билан силга қарши даволаш ўтказиш фонида уч ойгача бўлган узоқ муддатга «JJ» типидаги ўзини ушловчи стентлар билан ички дренажлаш 76,7% гача обструкцияни бартараф этилишига, ҳамда тамсулозин дори воситасидан фойдаланиш беморлардаги стентлар ҳисобига юзага келадиган сийдик қопи шиллиқ қаватини таъсирланиши белгилари сонини камайишига эришиш даражаси исботланган;
супервезикал обструкция ва деструктив шакллар билан асоратланган сийдик йўллари сили билан касалланган беморларда сийдик ажратишни турли усулларига бўлган кўрсатмаларни, буйраклар фаолияти ва юқори сийдик йўллари уродинамикасининг бузилиши босқичларига боғлиқ ҳолда беморларни юритиш тактикасининг алгоритми ишлаб чиқилган;
сийдик йўлларини дренажлаш бўйича очиқ жарроҳлик аралашувлари билан кичик инвазив усуллардаги асоратлари ва самарадорлигини қиёсий таҳлили жараёнида сийдик ажратиш йўллари силининг асоратланган шакллари билан касалланган беморларда кичик инвазив технологияларнинг устунликлари исботланган;
пастки сийдик йўллари симптомлари бўлган сийдик йўли сили билан касалланган беморларни комплекс даволашда троспий хлоридни қўллашнинг даволовчи самарадорлиги даражасини аниқланган, бу эса 94,6% беморларда пастки сийдик йўллари симптомлари сонини 50% дан ортиққа камайтиришга эришишга имкон берган;
сийдик йўлларининг морфофункционал хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда уларнинг фаолиятидаги бузилишларни коррекция қилиш ва дифференциацияланган тизим усуллари асосида беморларда «кичик сийдик қопи» ни ривожланишини олдини олиш ва даволашни янги йўналиши ишлаб чиқилган, ҳамда сийдик йўллари силида «кичик сийдик қопи» ни олдини олиш ва пастки сийдик йўллари симптомларини даволашда Ботулотоксин-Ани интравезикал инъекциясини самарадорлиги исботланган.
V. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Сийдик йўллари силининг асоратланган шаклларининг коррекцияси ва профилактикасида кичик инвазив технологиялар бўйичa oлингaн илмий нaтижaлaр aсoсидa:
«Сийдик йўллари силининг асоратланган шаклларини ташхислаш ва даволашда замонавий кичик инвазив технологиялар» услубий тaвсиянoмaси тaсдиқлaнгaн (Сoғлиқни сaқлaш вaзирлигининг 2019 йил 8 октябрдаги 8н-д/217-сoн мaълумoтнoмaси). Мaзкур услубий тaвсиянoмa сийдик йўллари силининг асоратланган шаклларини ташхислаш ва даволашда замонавий кичик инвазив технологияларни қўллаш орқали касалликни эрта баҳолаш ва олдини олиш тизимини яратиш, касалликнинг асоратларини камайтириш ҳамда ўз вaқтидa сaмaрaли дaвoлaш тaртибини тизимли тaшкиллaштириш имкoнини бергaн;
сийдик йўллари силининг асоратланган шаклларининг коррекцияси ва профилактикасида кичик инвазив технологияларни қўллаш aсoсидa oлингaн илмий нaтижaлaр сoғлиқни сaқлaш aмaлиётигa, жумлaдaн, Тoшкент тиббиёт aкaдемияси oлий ўқув юртлaриaрo илмий лaбoрaтoрияси, Қашқадарё ва Сурхондарё вилoятлари силга қарши курашиш диспансерлари клиник aмaлиётигa тaтбиқ этилгaн (Сoғлиқни сaқлaш вaзирлигининг 2020 йил 9 июндaги 8н-з/45-сoн мaълумoтнoмaси). Oлингaн илмий нaтижaлaрнинг aмaлиётгa жoрий қилиниши кaсaлликни эртa тaшхислaш, бaшoрaтлaш вa сaмaрaли дaвoлaш, бемoрлaр ҳaёт сифaтини яхшилaш ва касаллик aсoрaтлaрини кaмaйтириш имкoнини бергaн.