Абдуразақов Абдуазиз Абдужабаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Юқори эксплуатацион тавсифли термомеханик бирлашган термопластлар асосида композицион материаллар яратиш», 05.02.01 – Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/T270.
Илмий раҳбарлар: Рискулов Алимжон Ахмаджонович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК, DSc.03/30.12.2019.K/T.03.01.
Расмий оппонентлар: Абед Нодира Сойибжоновна, техника фанлари доктори, профессор; Адилов Равшан Иркинович, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон машинасозлик институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: эксплуатацион параметрлари юқори бўлган тасмали конвейерлар элементларини тайёрлаш учун термомеханик усул билан бирлаштирилган термопластлар асосидаги композит материаллар ишлаб чиқаришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
термопластик полимерлар, улардан тайёрланган буюмларнинг эксплуатацион параметрларини бошқариш мақсадида, модификациялашнинг методологик тамойиллари ишлаб чиқилган;
структуравий тартибга солиш даражаси берилган термопластлар, термоэластопластлар ва дисперс зарралар асосидаги аралашма композитлар структурасини ҳосил қилиш учун модификаторларни танлаш асосланган;
полиамидлар, полиолефинлар ва полиацеталлар классидаги термопластлар ва термоэластопластлар асосидаги аралашма композитлар фазавий структурасининг деформацион-мустаҳкамлик, триботехник ва ҳимояловчи тавсифларга таъсири аниқланган;
технологик ускуналарнинг янги конструкциялари ва йўл қурилиши жараёнлари учун эксплуатацион параметрлари юқори бўлган термопластлар ва термоэластопластлар аралашмаси асосидаги композит материалларнинг янги таркиби ишлаб чиқилган;
тасмали конвейерлар ва идентификация қилувчи элементлардаги металлполимер роликларнинг янги конструкциялари ишлаб чиқилган;
ишлаб чиқилган конструкцияларнинг технологик ускуналарнинг эксплуатацион ресурсини, йўлларни қуриш ва эксплуатация қилиш хавфсизлигини оширишни таъминлаши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Юқори эксплуатацион хоссали термомеханик бирлашган термопластлар асосида яратилган композицион материаллар ишлаб чиқариш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Лентали конвейерларни металл-полимер ғилдиракчалари»га ташкилот стандарти «Ўзстандарт» агентлигида рўйхатдан ўтказилган (Тs00028412-03:2019). Натижада йўл қурилиш техникаларида сочилувчан юкларни (қум, чақиқтош, цемент) етказиб берувчи тасмали конвейерлар учун полимер матрица асосли композицион материалларни қўллаш имконини берган;
термопластик матрицалар асосидаги композит материаллардан тайёрланган тасмали конвейерлар «Автомагистраль» ихтисослашган автомобил йўлларини қуриш-таъмирлаш бирлашмаси унитар кохонасида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Автомобил йўллари давлат қўмитасининг 2019 йил 3 майдаги 01-46-сон маълумотномаси). Натижада металлополимер роликлар атмосфера омиллари таъсирида тасма конвейернинг берилган юкланиш-тезлик режимларини таъминланиши, коррозияли ва абразив муҳитлар таъсирига чидамлилиги, ясаш ва хизмат кўрсатиш қулайлиги, юкни етказувчи тасманинг ейилишини камайтириш имконини берган.