Sayt test rejimida ishlamoqda

Сеитов Азамат Пулатовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Шарқ цивилизациясида социологик қарашлар: генезиси ва ривожланиш истиқболлари», 22.00.01 – «Социологиянинг назарияси, методологияси ва тарихи. Социологик тадқиқот усуллари» (социология фанлари бўйича).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.DSc/Sots1. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ҳузуридаги DSc.20/30.12.2019.S.23.02 рақамли Илмий кенгаш.
Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Бекмуродов Мансур Бобомуродович, социология фанлари доктори, профессор. 
Расмий оппонентлар: Саидов Акмал Холматович, академик, юридик фанлар доктори, профессор; Матибаев Тасполат Балтабаевич, социология фанлари доктори, профессор; Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Жаҳон иққтисодиёти ва дипломатия университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Шарқ мамлакатларидаги жамиятларнинг маънавий-ахлоқий тамойиллари тизимига асосланган локал цивилизация инсоният цивилизациясига кучли туртки ва ҳаракатлантирувчи омил сифатидаги таъсирини илмий асослаш ҳамда бу таъсирнинг интеграциялаштирувчи моҳиятини асослаш, ушбу йўналишдаги мавжуд муаммоларни ва уларни ахборот жамиятлари шароитида мақбул ҳал қилиш йўлларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Шарқ цивилизация модели асосида локал ва глобал кўламларда аҳолининг ҳаёт мўлжаллари дунёқарашини изчил интеграциялаш орқали минтақа мамлакатларининг саъй-ҳаракатларини бир бутунга боғлайдиган,  ижтимоий фаолиятни йўлга қўйиш ҳамда илмий ва техник модернизация асосидаги узоқ муддатли истиқболдаги фаолиятни ижтимоий муносабатларга трансформациялаштириш учун кучларни корпоратив негизда бирлаштириши асосланган;
экологик сиёсат, экологик хавфсизлик ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишни таъминлашга, умуман инсониятга жиддий зарар етказиши мумкин бўлган техноген инқирознинг олдини олишга ҳамда минтақа мамлакатларининг экологик фаолиятини бирлаштириш орқали мақбул ечим топишга йўналтирилган шарқ цивилизация концепцияси асосланган; 
ёшларда янги дунёқарашни шарқ цивилизацияси модели асосида ҳалоллик ва садоқатлилик призмаси орқали шакллантириш туб жой халқларининг анъанавий фикрлаш тарзига шунингдек, бошқа халқлар дунёқарашига позитив таъсир кўрсатиш имконияти очиб берилган;
Ислом цивилизацияси илми, маърифати ва маданияти асосида Шарқ цивилизацияси моделининг концептуал аҳамияти очиб берилган, ва ушбу концептуал негизда ёшларнинг янги дунёқарашини шакллантириш жараёнини доими равишда социологик таҳлил қилиш ва синтез этиб боришнинг муҳимлиги асосланган;
Шарқ цивилизациясининг аксиологик мезонлари негизида замонавий масс-медиа тизимида Ўзбекистон халқлари анъанавий менталитетидаги намунали элементларни замонавийлик билан синтез этиш зарурияти асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Шарқ цивилизация модели асосида локал ва глобал кўламларда аҳолининг ҳаёт мўлжаллари дунёқарашини изчил интеграциялаш орқали минтақа мамлакатларининг саъй-ҳаракатларини бир бутунга боғлайдиган,  ижтимоий фаолиятни йўлга қўйиш ҳамда илмий ва техник модернизация асосидаги узоқ муддатли истиқболдаги фаолиятни ижтимоий муносабатларга трансформациялаштириш учун кучларни корпоратив негизда бирлаштиришига доир таклифларидан Ўзбекистон Республикаси стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактаби ахборот йўналишлари учун таҳлилий ёзувларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (2016 йил 21 августдаги 621-сонли тадбиқ этиш далолатномаси). Диссертация тадқиқотининг кўрсатилган хулосалари ва натижалари Ўзбекистоннинг давлат тузилмалари томонидан тегишли соҳалардаги вазиятни мамлакатнинг миллий манфаатлари нуқтаи назаридан, масалан, кучли фуқаролик жамиятини шакллантириш нуқтаи назаридан муносиб баҳоланишига ёрдам берган;
экологик сиёсат, экологик хавфсизлик ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишни таъминлашга, умуман инсониятга жиддий зарар етказиши мумкин бўлган техноген инқирознинг олдини олишга ҳамда минтақа мамлакатларининг экологик фаолиятини бирлаштириш орқали мақбул ечим топишга йўналтирилган шарқ цивилизация концепциясидан Ўзбекистон экологик партиясининг дастурий ҳужжатларини тайёрлашда, тарғибот тадбирларида, партиянинг конференциялари ва давра суҳбатларида методологик асос сифатида фойдаланилган (Ўзбекистон экологик партиясининг 2019 йил 16 августдаги 01-27 / 624-сон далолатномаси). Бу партиявий қурилишни ахборот-таҳлилий қўллаб-қувватлаш жараёнида, хусусан, аҳолининг экологик ва сиёсий маданиятини юксалтириш, жамиятда бағрикенгликни мустаҳкамлаш имконини берган.
ёшларда янги дунёқарашни шарқ цивилизацияси модели асосида ҳалоллик ва садоқатлилик призмаси орқали шакллантириш туб жой халқларининг анъанавий фикрлаш тарзига шунингдек, бошқа халқлар дунёқарашига позитив таъсир кўрсатиши борасидаги таклифларидан Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти томонидан аҳолининг ижтимоий кайфиятига таъсир қилувчи омилларни аниқашга қаратилган тадқиқотларда фойдаланилган (ФЖШМҚМИ нинг 2019 йил 11 июлдаги 07/741-сон далолатномаси). Бу мамлакатимизда ёшлар сиёсатини амалга оширишда давлат ва нодавлат ташкилотлари ҳамкорлиги, шунингдек, ёшларни таълим олиши ва тарбиясига йўналтирилган лойиҳалар самарадорлигини ошириш имконини берган;
Ислом цивилизацияси илми, маърифати ва маданияти асосида Шарқ цивилизацияси моделининг концептуал аҳамияти, ушбу концептуал негизда ёшларнинг янги дунёқарашини шакллантириш жараёнини доими равишда социологик таҳлил қилиш ва синтез этиб боришга доир таклифларидан Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти томонидан ёшлар дунёқарашини цивилизацион ёндашувни қўллаган ҳолда олиб борилган социологик тадқиқотларда фойдаланилган (ФЖШМҚМИ нинг 2019 йил 11 июлдаги 07/741-сон далолатномаси). Бу “оммавий маданият” элементларига нисбатан самарали бўлган Ўзбекистон халқлари менталитетидаги анъанавий элементларининг синтезини макросоцилогия назарий тамойилларига биноан ўрганиш имконини берган;
Шарқ цивилизациясининг аксиологик мезонлари негизида замонавий масс-медиа тизимида Ўзбекистон халқлари анъанавий менталитетидаги намунали элементларни замонавийлик билан синтез этиш зарурияти тўғрисидаги таклифларидан Ўзбекистон тадбиркорлари ва ишбилармонлари ҳаракати – ЎзЛиДеПнинг ахборот-таҳлилий фаолиятини шакллантиришда, хусусан, партиянинг сайловолди платформасини шакллантиришга асос бўлиб хизмат қилган, мамлакатда тадбиркорлик ривожланиши ва бизнес муҳит шаклланишини ўрганишга қаратилган социологик тадқиқотни ўтказишда фойдаланилган (ЎзЛиДеПни амалга ошириш тўғрисидаги далолатномаси 2019 йил 16 августдаги 01-27 / 624-сон). Бу шарқ цивилизациясини мамлакатни бирлаштирувчи, унинг ҳудудларини интеграциялаштирувчи куч сифатида УзЛиДеП партияси Сайловолди платформасида акс эттириш орқали сайловчиларнинг сиёсий интеграциялашувини юксалтириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish