Sayt test rejimida ishlamoqda

Бозорбоев Шухрат Абдурахимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Органоминерал хомашёларни механокимёвий фаоллаштириш ва улардан фойдаланиб, машинасозлик учун модификацияланган композицион полимер материаллар яратиш», 02.00.07 – Композицион, лок-бўёқ ва резина материаллари кимёси ва технологияси, 05.02.01 – Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.4.PhD/Т158.
Илмий раҳбарлар: Абед Нодира Сойибжоновна, техника фанлари доктори, профессор; Негматова Комила Сойибжоновна, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК, DSc.03/30.12.2019.K/T.03.01.
Расмий оппонентлар: Эминов Ашрап Мамурович, техника фанлари доктори, профессор; Кадирбекова Қутпинисо Каримовна, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон машинасозлик институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: органоминерал тўлдирувчиларни механокимёвий фаоллаштиришнинг самарали усулини ишлаб чиқиш ва антифрицион-ейилишбардошли композицион материалларни яратиш ва улар асосида пахта тозалаш саноати машина ва механизмлари учун деталлар ишлаб чиқаришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
органоминарал ингредиентларни «зарбли-майдалаш-ишқаланиш» усули билан майдаланганда дисперслаш жараёнининг дисмембратор қурилмасининг параметрлари ва технологик режимларга боғлиқлик қонуниятлари аниқланган;
тўлдирувчиларни механофаоллаштириш жараёнида кимёвий реакцияларнинг ҳосил бўлиши уларнинг кимёвий таркибига ва табиатига боғлиқлиги,  фаол марказларнинг ҳосил бўлиши аниқланган; 
механикокимёвий фаоллаштирилган органоминерал ингредиентларнинг табиати ва миқдорига қараб ишлаб чиқилган антифрикцион-ейилишбардошли КПМ хоссаларининг ўзгариш қонуниятлари аниқланган;
машинасозлик мақсадларида полиолефинлар ва механокимёвий фаоллаштирилган ингредиентлар асосида антифрикцион-ейилишбардошли КПМ яратишнинг асосий илмий ва услубий тамойиллари ишлаб чиқилган; 
пахта хомашёси билан ўзаро таъсири шароитларда ишлайдиган  юқори мустахкам хоссали, паст ишқаланиш коэффициенти ва юқори ейилишбардошликка эга бўлган механокимёвий фаоллаштирилган органоминерал ингредиентли антифрикцион-ейилишбардошли  композицион материалларнинг оптимал таркиби яратилган;
механокимёвий фаоллаштириш натижасида фаол эркин радикалларнинг ҳосил бўлишда тўлдирувчиларни майдалаш жараёнида кечадиган кимёвий рекацияларнинг уларнинг таркиби, табиатига боғлиқлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Маҳаллий хомашё асосида механокимёвий фаоллаштирилган органоминерал тўлдирувчилардан фойдаланган ҳолда антифрикцион-ейилишбардошли композицион полимер материалларини ишлаб чиқариш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
толали масса (пахта хомашёси) билан ўзаро таъсир қилувчи антифрикцион машинасозлик КПМнинг ишқаланиш коэффициенти, ишқаланиш зонасида вужудга келган  тампература ва электростатик заряд миқдорини аниқлаш методлари бўйича Ўзбекистон давлат стандарти (O'z DSt 3330:2018) тасдиқланган («O'ZSTANDART» агентлиги «Ахборот-маълумот маркази» давлат корхонасининг 2018 йил 26 октябрдаги 1187/40-сон маълумотномаси). Натижада дискли трибометрда машинасозлик КПМни толали материаллар билан фрикцион таъсирдаги  ишқаланиш коэффициенти, ишқаланиш зонасидаги ҳарорат ва трибоэлектрик зарядларни бир вақтнинг ўзида аниқлаш имконини берган.
антифрикцион полимер композициясига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (IAP 05000, 2015 й.). Натижада пахта билан ишқаланиш шароитида ишлайдиган пахтани қайта ишлаш машина ва механизмларининг мустаҳкамлиги ва самарадорлигини ошириш имконини берган; 
антифрикцион ёғоч-полимер композицион материал учун Ўзбекистон Республикаси интелектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (№IAP 05068, 2015 й.). Натижада машина ва механизмларнинг ишчи органларида антифрикцион композицион ёғоч-полимер материаллардан кенг миқёсда фойдаланиш имконияти яратилган;
механокимёвий фаоллаштирилган органоминерал ингредиентлар ёрдамида олинган антифрикцион-ейилишбардошли композицион материаллардан олинган деталлар «Пискент пахта тозалаш заводи» АЖда амалиётга жорий этилган («Пискент пахта тозалаш заводи» АЖнинг 2019 йил 18 октябрдаги 03-18/6051-сон маълумотномаси). Натижада пахта толасини қайта ишлашда унумдорликни ошириш ҳамда машина ва механизмларнинг энергия сарфини камайтириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish