Sayt test rejimida ishlamoqda

Отақулов Бахромжон Адхамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи) «Бетон ва темирбетон  конструкцияларидаги эски ва янги бетон яхлитлигини ошириш», 05.09.05 - Қурилиш материаллари ва буюмлари  (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: B2017.3.PhD/T489.
Илмий раҳбар: Тулаганов Абдуқобил Абдунабиевич, техника фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Тошкент архитектура қурилиш институти, DSc.26/30.12.2019.Т.11.01.
Расмий оппонентлар: Қосимов Эркин Умаралиевич, техника фанлари доктори, профессор; Ходжаев Саидаслам Аглоевич, техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Наманган мухандислик-қурилиш институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бетон ва темирбетон конструкцияларидаги эски ва янги бетонларнинг туташиш чокларини ўрганиш ҳамда уларни  яхлитлигини оширишни самарали усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
аввалги ва кейинги ётқизилган бетонларнинг туташиш чоки ғовак структураси параметрларини аниқлаш усули ишлаб чиқилган;
суперпластификаторлар орқали аввалги ва кейинги ётқизилган бетонларнинг ўзаро тишлашиш мустаҳкамлигини 18-22% га ошириши ва ғоваклар ўртача ўлчамлари кўрсатгичини 4,5 дан 2,2 гача камайиши, уларни мономерлар билан шимдириш ва ғовакларда полимеризациялаш йўли билан эса туташиш чокининг мустаҳкамлигини 120 дан 186% гача ошириши исботланган;
ташқи физик-кимёвий агрессив муҳит таъсирида емирилган бетон ва темирбетон конструкциялари таркибидаги коррозия махсулотларини янги бетон ва туташиш чоклар физик-механик хоссаларига таъсирини бартараф этувчи янги технологик усул – таъмирланадиган эски бетон юзасини сизиб кирувчи гидроизоляцияловчи материаллари билан консервациялаш усули яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Эски ва янги бетонларни туташиш чоки ғовак стуктурасини назорат қилиш бўйича олинган илмий натижалар асосида;
бетон ва темирбетон конструкцияларини (пойдевор, сейсмик белбоғ, яхлит темирбетон ораёпмалар, плитали ораёпмалар, темирбетон устунларни) кучайтиришда FREM C3 суперпластификатори билан модификацияланган бетон қоришмасидан “Фарғонафуқаролойиҳа” МЧЖ томонидан Сўх тумани Чашма қишлоғи 11-ўрта таълим мактабининг 200 ўринли ўқув биносини қуришда, ушбу мактабдаги мавжуд биноларни таъмирлашда ва реконструкция қилишда ҳамда шу туманнинг марказида жойлашган шифохонанинг асосий даволаш биносида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг 2020 йил 30 январдаги  813/09-07-сон маълумотномаси). Натижаси конструкциядаги эски ва янги ётқизилган бетонларни ўзаро тишлашиш мустаҳкамлигини 18-22% га оширишга ва ғоваклар ўртача ўлчамлари кўрсатгичини  4,5 дан 2,2 гача камайтиришга, бетонлаш орасидаги узилишларнинг эски ва янги бетон туташиш зонасига салбий таъсирларини пасайтиришга ва конструкцияни яхлитлигига эришилган;
эски ва янги бетонларни туташиш чоки ғовак стуктураси Фарғона нефтни қайта ишлаш заводининг 300м2 сульфатли агрессив моддалар таъсирида шикастланган бетон ва темирбетон конструкцияларни (резурвуарлар, тозалаш иншоотлари: сув насос станцияси, кимёвий моддалар омбори) таъмирлашда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг 2020 йил 30 январдаги 813/09-07-сон маълумотномаси). Натижада конструкцияларни шикастланган қисмлари юзаларини сизиб кирувчи гидроизоляция материаллари билан ишлов бериш ва улар асосида модификацияланган бетон қоришмаси билан қоплаш орқали шикастланган эски бетон таркибидаги коррозия махсулотларини янги бетон билан туташиш чокларига кириб келмаслиги, таъмирланаётган конструкциядаги эски ва янги бетонларни  тишлашиш мустаҳкамлигини оширишга ва яхлитлигига эришилган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish