Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдурахимов Зохид Абдувасиковичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тиббиёт ходимларини малакасини оширишда журнал ва онлайн масофавий таълим шаклларини қўлланиши», 14.00.33–Жамият саломатлиги. Соғлиқни сақлашда менежмент (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.DSc/Tib170.
Илмий раҳбар: Искандарова Шахноза Тулкиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.31.01.
Расмий оппонентлар: Ибрагимов Азиз Юлдашевич, тиббиёт фанлари доктори; Ризаев Жасур Алимджанович, тиббиёт фанлар доктори, профессор; Хамраев Атаджан Каримович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Болгария тиббиёт университети (София, Болгария).  
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон Республикаси тиббиёт соҳасида масофавий тиббий таълим шаклларини ривожлантириш ва уларнинг тиббий хизмат сифатига таъсири ҳамда иқтисодий ва ижтимоий самарадорлигини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: куйидагилардан иборат: 
илк бор масофавий тиббий таълимнинг журнал ва маҳаллий онлайн шакли Джумла (JOOMLA) платформасида тадбиқ этилган; 
анъанавий ва масофавий тиббий таълимнинг журнал, онлайн шаклида магистр ва врачлар орасида ўтказилган машғулот натижаларини солиштирма таққосланганда, масофавий тиббий таълимда анъанавий тиббий таълимга нисбатан ўзлаштириш натижалари юқорилиги аниқланган; 
масофавий тиббий таълимнинг онлайн шакли алгоритмини киритиш натижасида тестларга тўғри жавоб беришдаги уринишлар сони белгиланган вақт билан мутаносиблиги аниқланган; 
илк бор масофавий тиббий таълимнинг журнал шаклини тиббий ёрдам сифатига ижобий таъсири аниқланган;
илк бор тиббий таълимда назарий кўникмаларни ўзлаштириш врачларнинг ёшига қараб мутаносиблиги асослаб берилган;
анъанавий ва масофавий тиббий таълим харажатлари солиштирма таққосланганда, масофавий таълимни жорий қилиш натижасида харажатларни камайиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тиббиёт ходимларини малакасини оширишда журнал ва онлайн масофавий таълим шаклларини қўлланиши бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Тиббиёт ходимлари учун масофавий таълимнинг JOOMLA платформасининг алгоритми» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 14 февралдаги 8н-д/21 сон маълумотномаси). 
«Масофавий таълимнинг журнал шаклини амалиётчи врачлар учун тадбиқ этиш» номли усубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 14 февралдаги 8н-д/21-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиялар масофавий таълимнинг журнал шаклини амалиётчи врачлар учун тадбиқ этилишига имкон берган. 
Масофавий таълимнинг журнал шаклини амалиётчи врачлар учун тадбиқ этиш ҳамда тиббиёт ходимлари учун масофавий таълимнинг JOOMLA платформаси бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Самарқанд, Бухоро вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаларида, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг санатор-курортлар бошқармасида, Ўзбекистон врачлар ассоциациясининг Самарқад вилоят бўлимида амалиётига жорий килинган (Соғлиқни сақлаш Вазирлигининг 2020 йил 9 июндаги 8н-з/43-сон маълумотномаси). Олинган тадқиқот натижалари умумий амалиёт врачларининг фаолиятларида юрак қон-томир касалликларини эрта ташхислаш, даволаш ва ногиронликни пасайтиришга имкон берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish