Sayt test rejimida ishlamoqda

Циферова Наргиза Александровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Культурадаги ҳужайраларнинг плазматик мембранасидаги анион транспорти тизимлари», 03.00.02 – Биофизика ва радиобиология (биология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/В8.
Илмий раҳбар: Сабиров Равшан Заирович, биология фанлари доктори, профессор, академик. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги Биофизика ва биокимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги Биофизика ва биокимё институти, DSc.03/30.12.2019.В.01.13.
Расмий оппонентлар: Мирходжаев Улуғбек Закирович, биология фанлари доктори, профессор; Тонких Анатолий Константинович, биология фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Геномика ва биоинформатика маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: культурада ўстирилаётган ҳужайралар плазмалеммасидаги ҳажм фаоллаштирадиган анион транспорти тизимларининг биофизикавий тавсифларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
КМЛ ҳужайралари катта ўтказувчанликдаги анион каналини экспрессиялаши аниқланган, меланомадаги макси-анион каналининг биофизикавий профили ва унинг фармакологик хоссалари батафсил аниқланган;
осмотик стресснинг КМЛ ҳужайраси мембранасида оралиқ ўтказувчанликдаги ҳажмга боғлиқ анион каналини фаоллаштириши аниқланган, ҳажмга боғлиқ анион каналининг биофизикавий профили ва унинг фармакологик хоссалари батафсил ёритиб берилган, культурани ўстириш муҳитининг канал биофизикавий хоссаларига кескин таъсир кўрсатиши аниқланган; 
LRRC8A оқсили ҳажмга боғлиқ анион каналининг алмаштириб бўлмайдиган компоненти эканлиги, лекин унинг цисплатинга чидамли саратон ҳужайраларидаги каналнинг фаоллиги учун етарли эмаслиги аниқланган; 
HeLa ва НСТ116 ҳужайра линиялари ҳажмга боғлиқ анион каналининг янги модуляторларини излашда адекват модели эканлиги кўрсатилган, ўсимлик моддалари орасидан каналнинг истиқболли ингибиторлари аниқланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Культурадаги ҳужайраларда анион транспорти системаси бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
ҳажмга боғлиқ анион каналининг пора ҳосил қилишига LRRC8A оқсилининг қўшган ҳиссаси ҳақидаги маълумотлар импакт-фактори юқори бўлган хорижий журналларда канал суббирликларининг структураларини аниқлашда фойдаланилган (eLife 2019, V.8, Scopus CiteScore 6.99; Biophysical Journal 2019, V. 116, Scopus CiteScore - 3.26; Current Topics in Membranes 2018, V.81, P. 177-203, Scopus CiteScore – 3.29; Oncology Reports 2018, V.40, Scopus CiteScore – 3.07).Натижада ҳажмга боғлиқ анион каналининг уч ўлчамли структурасидаги LRRC8A оқсилининг ҳолатини тавсифлаш имконини берган; 
ҳажмга боғлиқ анион каналининг фаоллигини қайд этиш учун LRRC8 оиласига кирувчи оқсиллардан ташқари номаълум регулятор компонентнинг экспрессияси ҳам зарурлиги ҳақидаги маълумотлар импакт-фактори юқори бўлган хорижий журналларда ҳажмга боғлиқ анион канали порасининг регуляторларини излашда фойдаланилган (Experimental Neurobiology 2019, V. 28, №2, P. 183-215, Scopus CiteScore –2.67; Experimental Neurobiology 2019, V. 28, №2, P. 131-133, Scopus CiteScore –2.67; EMBO Journal 2017, V. 36, Scopus CiteScore – 8.28). Натижада ҳажмга боғлиқ анион каналлари пораларининг регуляторларини излаш борасидаги тадқиқотларни давом эттириш имконини берган;
АТФ молекулаларини ҳажм фаоллаштирадиган каналлар орқали ташилиши ҳақидаги маълумотлар импакт-фактори юқори бўлган хорижий журналларда ҳажмга боғлиқ анион каналининг ион ташувчи хоссаларини тавсифлашда фойдаланилган (International Journal of Molecular Sciences 2018, V.19, P. 808, Scopus CiteScore – 4.32; Pharmacological Reviews 2019, V.71, P. 49-88, Scopus CiteScore – 18.73; Current Topics in Membranes 2018, V.81, P. 125-176, Scopus CiteScore – 3.29). Натижада АТФ молекулаларини ҳажм фаоллаштирадиган каналлар орқали ташилишини тавсифлаш имконини берган;
ферутининнинг одам аденокарциномаси HeLa ҳужайраларидаги ҳажмга боғлиқ анион каналининг фаоллигига таъсири ҳақидаги натижалар Ф-5-06 «Айрим биорегуляторларнинг таъсир механизмини ўрганиш» фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 3 октябрдаги 89-03-3705-сон маълумотномаси). Натижада ферутининнинг бир қатор ҳужайра ички жараёнлардаги ролини, жумладан, ҳужайралардаги кальций сигнализациясини ферутинин ёрдамида модуляциялаш механизмини очиб бериш, ферутининнинг мембранафаол хоссаларини аниқлаш ва унинг ҳажмга боғлиқ анион каналига таъсирининг самарасини тавсифлаш имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish