Sayt test rejimida ishlamoqda

Бабажанова Санабар Юлдашбаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси  ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Хоразм воҳаси ўтлоқи аллювиал тупроқларида кузги буғдой навлари ҳосилдорлигини оширишда озиқлантириш меъёрларининг аҳамияти», 06.01.08 – Ўсимликшунослик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Qx260.
Илмий раҳбар: Сатипов Гаипназар Матвапаевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, DSc.05/30.12.2019.Qx.42.01. 
Расмий оппонентлар: Атабаева Ҳалима Назаровна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Абдурахмонов Содиқжон Обидович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Ўсимликшунослик илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Хоразм вилоятининг ўтлоқи аллювиал тупроқлари шароитида кузги буғдой навларининг дон ва сомон ҳосилдорлигини оширишда мақбул маъданли ўғит меъёрларини таъсирини аниқлашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Хоразм воҳаси ўтлоқи аллювиал тупроқлари шароитида илк бор “Краснодар-99”, “Память”, “Таня” , ва “Аср”, “Табор”, “Первица”  кузги буғдой навларидан юқори ҳосил, сифатли дон ва сомон ҳосили олиш мақсадида маъданли ўғитлар меъёрларининг ҳосилдорликка таъсири аниқланган;
кузги буғдой навларининг дон ҳосили сифат кўрсаткичлари, ўсув даври ва ривожланиш фазаларини ўтиш муддатлари, туплашга, барг сатҳига, фотосинтетик потенциалига, фотосинтез соф маҳсулдорлигига маъданли ўғитлар меъёрларининг таъсири биринчи бор аниқланган;
кузги буғдой навларининг мақбул маъданли ўғитлаш меъёрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Хоразм вилоятининг  суғориладиган ўтлоқи аллювиал тупроқлари шароитида кузги буғдой навларидан юқори дон ва сомон ҳосили етиштириш технологиясини такомиллаштириш бўйича тадқиқот натижалари асосида:
кузги буғдойдан юқори дон ҳосили етиштириш агротадбирларини такомиллаштириш борасида “Хоразм воҳаси ўтлоқи аллювиал тупроқларида янги ва истиқболли буғдой навларининг маҳсулдорлиги” бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 07 ноябрдаги 02/021-3529-сон маълумотномаси). Мазкур тавсиянома Хоразм вилоят қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимлари, ғалла етиштирувчи деҳқон, фермер хўжаликларида қўлланма сифатида кенг қўлланмоқда;
ишлаб чиқариш тажрибалари 2016-2017 йиллар мобайнида ўтлоқи аллювиал тупроқ шароитида кузги буғдой навларининг маҳсулдорлигини ошириш технологиясининг буғдой навлари ўсиши, ривожланиши, дон ва сомон ҳосилдорлигига таъсири бўйича Хоразм вилоятининг Янгибозор туманида 108 гектар, Янгиариқ туманида 95 гектар ҳамда Гурлан туманида 119 гектар жами 322 гектар майдонларда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 07 ноябрдаги 02/021-3529-сон маълумотномаси). Бунда, кузги буғдойнинг “Краснодар-99” ҳамда “Таня” навлари экилган майдонда белгиланган ўғит меъёри (азот-200, фосфор-120, калий-120 кг/га) билан озиқлантириш орқали гектарига 5-6 центнердан қўшимча дон ҳосили олишга эришилган;
Хоразм вилоятининг, Қўшкўпир туманида 119 гектар, Хозарасп туманида 106 гектар ҳамда Хонқа туманида 103 гектар, жами вилоят бўйича 328 гектар майдонларда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 07 ноябрдаги 02/021-3529-сон маълумотномаси). Натижада, кузги буғдойнинг  “Краснодар-99”, “Память” ҳамда “Аср” навларини парваришлашда маъданли ўғит N200P120K120 меъёрлари билан озиқлантирилганда гектаридан ўртача 65-70 ц/га ҳосил олиниб, рентабеллик даражаси 23,6-29,7 фоизни ташкил этган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish