Sayt test rejimida ishlamoqda

Умаров Лутфилло Муродиллоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Электрон ахборот таълим ресурслари асосида педагоглар касбий компетентлигини ривожлантириш бошқарувини такомиллаштириш”, 13.00.07-Таълимда менежмент (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В.2019.4.PhD/Ped694.
Илмий раҳбар: Қурбонов Шавкат Эргашевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти, Бош илмий методик марказ, DSc.28/30.12.2019.Ped.68.01.  
Расмий оппонентлар: Исмаилова Зухра Карабаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Бахрамов Анвар Ахрарович, физика-математика фанлари номзоди, доцент
Етакчи ташкилот: Тошкент ахборот технологиялари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади электрон ахборот таълим ресурслари асосида педагоглар касбий компетентлигини ривожлантириш самарали механизмларини ишлаб чиқиш. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
узлуксиз малака ошириш тизимида масофавий таълим ресурслари асосида педагогларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш бошқаруви (таълимий, фаолиятли ва шахсий) компетентли ёндашув асосида такомиллаштирилган;
малака ошириш курслари мазмуни ва ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб мослашувчанлик (компьютерни мувофиқлаштириш асосида ўқув материалларини тақдим этиш методлари) тамойили асосида электрон ахборот таълим ресурсларининг классификаторлари ишлаб чиқилган;
ўқитувчилар касбий компетентлигини шакллантиришнинг бошқарув тизими компонентлари (мотивацион-қадриятли, касбий-фаолиятли, рефлексив-коммуникатив) онлайн тармоқ ҳамкорлиги асосида мазмунан такомиллаштирилган; 
педагоглар касбий компетентлигини бошқариш модели ҳамда мазкур модел асосида электрон ахборот таълим ресурсларидан фойдаланиш  компетентлиги имкониятлари (масофавий ўқитиш, электрон контент ва автоматик баҳолаш) кенгайтирилган; 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Электрон ахборот таълим ресурслари асосида педагоглар касбий компетентлигини ривожлантириш бошқарувини такомиллаштириш  бўйича олинган илмий натижалар асосида:
малака ошириш тизимда педагогик тармоқ ҳамкорлиги шароитида педагоглар касбий компетентлигини бошқариш жараёни тизимлаштиришга оид таклифлардан педагоглар касбий компетентлигини бошқариш асосида электрон ахборот таълим ресурсларидан фойдаланиш компетентлиги мазмунини такомиллаштиришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 20 февралдаги 89-03-723-сон маълумотномаси). Мазкур методик тавсиялар малака ошириш курсларида электрон ахборот таълим ресурсларидан фойдаланиш педагогик жараёнини такомиллаштиришга хизмат қилган;
педагогларнинг узлуксиз малакасини ошириб боришга мўлжалланган электрон таълим ресурсларини классифакациялашга оид дастурий таъминот элементларидан “педагоглар фаолиятига касбий-танқидий ёндашув” ва “pedagogportal.uz” электрон-касбий ривожлантириш платформасини яратишда фойдаланилган  (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 20 февралдаги 89-03-723-сон маълумотномаси). Мазкур тавсиялар педагогларнинг касбий компетентлигини ривожлантиришда электрон ахборот таълим ресурслари асосида ўқитишнинг самарали усуллари, воситалари ва технологик босқичларини автоматлаштиришга хизмат қилган;
электрон ахборот таълим ресурслари асосида педагогларнинг  касбий компетентлигини ривожлантириш бошқарувини (мотивацион-қадриятли, касбий-фаолиятли, рефлексив-коммуникатив) такомиллаштиришга оид таклифлардан “Педагогнинг касбий компетентлигини ривожлантириш жараёнида электрон ахборот таълим ресурсларидан фойдаланиш” мавзусидаги услубий таъминот мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 20 февралдаги 89-03-723-сон маълумотномаси). Натижада  малака ошириш тизимида педагогларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш ўқув-ахборот таъминотини такомиллаштиришга хизмат қилган;
электрон ахборот таълим ресурслари асосида педагогларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш бошқариш, педагогик жиҳатдан мазмунан такомиллаштиришга доир таклифлардан 2019-2020 йилларга мўлжалланган AIF-2/15-рақамли “Ўзбекистонда замонавий ахборот-коммуникация технологиялари асосида олий таълим тизимида масофавий таълимни ташкил этиш модели ва технологиясини ишлаб чиқиш” мавзусидаги инновацион лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 20 февралдаги 89-03-723-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар педагогларни электрон ахборот таълим ресурслари асосида касбий компетентлигини ривожлантириш имкониятини оширишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish