Пирматов Отабек Шавкатовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Иқтисодий ва фуқаролик суд ишларини юритишда электрон далилларнинг процессуал жиҳатлари», 12.00.04 – Фуқаролик процессуал ҳуқуқи. Хўжалик процессуал ҳуқуқи. Ҳакамлик жараёни ва медиация (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.3.PhD/Yu196.
Илмий раҳбар: Хабибуллаев Давлатжон Юлчибоевич, юридик фанлар номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/30.12.2019.Yu.22.01.
Расмий оппонентлар: Эгамбердиев Эминжон, юридик фанлар доктори, профессор; Қўчқоров Ҳамидулло Абдурасулович, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади иқтисодий ва фуқаролик суд ишларини юритишда электрон далилларнинг процессуал жиҳатларига ҳуқуқий нуқтаи назаридан комплекс илмий тавсиф бериш орқали илмий асосланган хулоса ва тавсиялар ишлаб чиқиш; муаммони комплекс ва ҳар томонлама ўрганиш; ушбу соҳадаги муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишга қаратилган таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Интернет электрон шаклдаги ҳужжатлар ва маълумотларни ўз ичига олган ахборот ресурси эканлиги асослаб берилган;
ёзма, ашёвий далилларни судгача таъминлаш янги нотариал ҳаракат эканлиги асослаб берилган;
нотариуслар томонидан экспертиза тайинлаш тартибини татбиқ этиш мақсадга мувофиқлиги исботланган;
Интернет далилларни нотариуслар томонидан таъминлаш янги нотариал ҳаракатларидан бири эканлиги асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Иқтисодий ва фуқаролик суд ишларини юритишда электрон далилларнинг процессуал жиҳатлари тадқиқот бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Интернет электрон шаклдаги ҳужжатлар ва маълумотларни ўз ичига олган ахборот ресурси эканлиги Ўзбекистон Республикасининг «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Қонуни 271-моддасининг биринчи хатбошисида акс этган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2019 йил 17 октябрдаги 06-13/2071-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф Интернетнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда таъриф ишлаб чиқишга хизмат қилган;
ёзма, ашёвий далилларни судгача таъминлаш янги нотариал ҳаракат эканлигига оид таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–5816-сон Фармони 10-банди иккинчи хатбошисида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2019 йил 2 октябрдаги 7/33-5/6148-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилинганлиги ёзма ва ашёвий далилларни кейинчалик судга тақдим этиш мумкин бўлмай қолиши ёки қийинлашишини олдини олишга хизмат қилган;
нотариуслар томонидан экспертиза тайинлашга оид таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–5816-сон Фармони 10-банди иккинчи хатбошисида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2019 йил 2 октябрдаги 7/33-5/6148-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф судгача далилларни таъминлашни ҳуқуқий тартибга солишга хизмат қилган;
Интернет далилларини нотариуслар томонидан таъминлашга оид таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–5816-сон Фармони 10-банди иккинчи хатбошисида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2019 йил 2 октябрдаги 7/33-5/6148-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф электрон далилларни таъминлашни ҳуқуқий тартибга солишга хизмат қилган.