Ачилова Лилия Илхомовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида меҳмонхона хизматлари кўрсатишни ҳуқуқий тартибга солишнинг муаммолари», 12.00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Yu286.
Илмий раҳбар: Имамов Нурулло Файзулаевич, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/30.12.2019.Yu.22.01.
Расмий оппонентлар: Умаров Толибжон Абдуазизович, юридик фанлар доктори, доцент; Бурханова Лейла Мариусовна, юридик фанлар номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади меҳмонхона хизматларини ҳуқуқий тартибга солиш муаммолари, уларни ҳал етиш йўлларини аниқлаш ҳамда ушбу йўналишдаги қонунчиликни такомиллаштириш ва уларни амалда қўллаш самарадорлиги бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
меҳмонхонага ташриф буюрувчининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва номер (жой) билан таъминлашда кафолатланган брон қилишни жорий этиш этиш зарурати асосланган;
ташриф буюрувчи ва бажарувчи ўртасида тузиладиган электрон шартноманинг асосий шартлари белгиланган;
меҳмонхона хизматларини кўрсатиш бўйича давлат стандартларини халқаро стантдартларга мувофиқлаштириш асослаб берилган;
ногиронлар учун воситалар, автотураргоҳ ҳамда ҳавонинг ҳароратини бир хилда сақлаш каби хизматларини меҳмонхона хизмати таркибига киритиш зарурати асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Меҳмонхона хизмати кўрсатишини ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ташриф буюрувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш, буюртмачи томонидан жойлаштириш воситасида брон қилишнинг турлари: кафолатланган ва кафолатланмаган брон қилишни жорий этишга оид таклифлар «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳмонхона хизмати кўрсатиш тартиби тўғрисида»ги намунавий низомга киритилган (Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2019 йил 20 сентябрдаги 03-17/6970-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф ташриф буюрувчиларнинг меҳмонхонадаги тегишли номер (жой)ни олдиндан банд қилиш ва шу йўл билан жойлаштириш воситасидан фойдаланишга бўлган ҳуқуқлари таъминланиш даражасининг ошишига, шунингдек ташриф буюурувчининг номер (жой)дан фойдаланиш ҳуқуқининг вужудга келиш пайтини аниқлашга хизмат қилган;
бажарувчи ва ташриф буюрувчи ўртасида тузиладиган электрон (онлайн) шартномасининг муҳим шартлари доирасини ишлаб чиқиш ва уларни қўллаш, тақдим этилаётган номер (жой) тўғрисидаги маълумотларни ташриф буюрувчига тушунтиришга оид таклифлар «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳмонхона хизмати кўрсатиш тартиби тўғрисида»ги намунавий низомга киритилган (Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2019 йил 20 сентябрдаги 03-17/6970-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилинганлиги меҳмонхона хизмати истеъмолчиларининг асосий ҳуқуқларидан бири – хизматларни танлаш эркинлиги ҳуқуқидан фойдаланиш сифатини оширишга, меҳмонхона хизматини ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштиришга хизмат қилган;
фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда меҳмонхона хизмати кўрсатишни такомиллаштириш ва уларни халқаро стандартлар билан унификация қилишга оид қоидалар «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳмонхона хизмати кўрсатиш тартиби тўғрисида»ги Намунавий низомга киритилган (Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2019 йил 20 сентябрдаги 03-17/6970-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилинганлиги туристларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш, уларнинг мол-мулки ва хавфсизлигини ҳимоя қилиш, ташриф буюрувчи (меҳмон) ва меҳмонхона эгасининг ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақида уларни хабардор қилиш тизимини шакллантиришга имкон яратган;
ногиронлар учун воситалар, автотураргоҳ ҳамда ҳавонинг ҳароратини бир хилда сақлаш каби хизматларини меҳмонхона хизмати таркибига киритиш зарурлигига оид таклифлар «Туристик хизматлар. Меҳмонхона ва туристларни жойлаштиришнинг бошқа воситалари» Ўзбекистон Республикасининг Давлат стандартларига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2019 йил 20 сентябрдаги 03-17/6969-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф туризм ва меҳмонхона хизмати соҳасининг халқаро стандартларга мослаштириш ва ногиронларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга хизмат қилган.