Sayt test rejimida ishlamoqda

Позилов Маъмуржон Комилжоновичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Экспериментал диабетда митохондрия мембранасининг бузилишлари ва уларни ўсимлик моддалари билан коррекциялаш», 03.00.02 – Биофизика ва радиобиология (биология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.DSc/B106.
Илмий маслаҳатчи: Асраров Музаффар Исламович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги Биофизика ва биокимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги Биофизика ва биокимё институти, DSc.03/30.12.2019.В.01.13.
Расмий оппонентлар: Хушматов Шунқор Саъдуллаевич, биология фанлари доктори; Давронов Кодиржон Сотволдиевич биология фанлари доктори, профессор; Гафуров Махмуджон Бакиевич, кимё фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: эксперментал диабет моделида каламушлар жигар, юрак ва ошқозон ости бези митохондрияларининг мембранавий бузилишларини аниқлаш ҳамда уларни гипогликемик хоссага эга ўсимлик моддалари билан коррекциялашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
in vitro тажрибаларда госситан, плантагин ва сальвифолиннинг мембранафаол, антиоксидант ва антирадикал фаолликлари исботланган;
плантагин ва госситан полифенолларини гипогликемик фаоллиги исботланган; 
аллоксан- ва СТЗ-индуцирлаган диабетда плантагин, госситан, сальвифолин, гликоразмулин ва лютеолиннинг mPTPга ингибирловчи таъсир этиши аниқланган;
экспериментал диабетда плантагин, госситан ва сальвифолин каламуш юраги митоКАТФ-каналини фаоллаштириши аниқланган; 
экспериментал диабет шароитида плантагин, госситан, сальвифолин, гликоразмулин ва лютеолиннинг жигар митохондрияси нафас олиши ва оксидланишли фосфорланиш жараёнига самарали таъсир этиши исботланган; 
сальвифолин аллоксан диабетда юрак митохондрияси дисфункциясини коррекциялаши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Экспериментал диабетда митохондрияларнинг мембранавий бузилишлари ва уларни ўсимлик моддалари билан коррекциялаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
сальвифолин дитерпеноиди диабетик кардиомиопатия касаллигини олдини олиш ва даволаш учун дори воситасига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (№IAP 05582, 2018 й.). Натижада сальвифолин диабетик кардиомиопатия касаллигини даволаш имконини берган;
диабетик кардиомиопатия касаллигини олдини олиш ва даволаш учун дори воситасига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (№IAP 05582, 2018 й.). Натижада сальвифолин диабетик кардиомиопатия касаллигида юрак митохондриялари функционал бузилишларини коррекция қилиш имконини берган;
плантагин композицияси диабетга қарши дори воситаси учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (№IАР 06027, 2019 й.). Натижада плантагин қандли диабетни самарали даволаш имконини берган;
ўсимлик моддаларининг митохондрия функциясининг бузилишларига коррекцияловчи таъсирга эга бирикмалардан Белосток университетида (University of Bialystok, Poland) фармакологик тадқиқотларда биологик инструмент сифатида фойдаланилган (Белосток университетининг 2017 йил 13 февралдаги маълумотномаси). Натижада университетда молекуляр физиологияни ва антидиабетик моддалар бўйича тадқиқотларни ривожлантириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish