Джураев Тўлқин Арзиқуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Глицирризин кислотасини фитогормонлар билан комплекслари ва уларнинг биологик фаоллиги», 02.00.10 – Биоорганик кимё (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/В288.
Илмий раҳбар: Қўшиев Ҳабибжон Ҳожибобоевич, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Биоорганик кимё институти, DSc.02/30.12.2019.K/В.37.01.
Расмий оппонентлар: Ахунов Али Ахунович, биология фанлари доктори, профессор; Мухамедов Рустам Султонович, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: глицирризин кислотасининг (ГК) фитогормонлар (ФГ) билан супрамолекуляр комплексларини олиш ва қишлоқ хўжалиги ўсимликларида биологик фаоллигини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ИҚ-Фурье спектрлари асосида ГКнинг ФГ (ИСК, НСК, ИМК, кинетин) билан (ИСК, НСК, ИМК, кинетин) билан Glinats (ГК:ИСК 4:1), Glinnaf (ГК:НСК - 4:1), Glinbut (ГК:ИМК - 5:1), Glitskin (ГК:Кинетин - 4:1) супрамолекуляр комплекслари олинган;
ГК:ФГ супрамолекуляр комплексларининг экспериментал шўрланиш шароитида буғдой (Triticum aestivum L.) ва ғўза (Gossypium L.) уруғининг униш-ривожланиш ва ҳосилдорлик био-морфометрик кўрсаткичларига ижобий таъсири аниқланган;
ГК:ФГ супрамолекуляр комплексларининг экспериментал шўрланиш шароитида буғдой донининг униш-ривожланиш жараёнида функционал фермент - амилаза фаоллигига стимуляцион таъсир механизмлари тавсифланган;
ўсимлик ҳужайрасидаги ФГ ва ГК:ФГ супрамолекуляр комплексларининг модда алмашишдаги фаоллик кўрсаткичи ўсимлик тўқима ва ҳужайраларида микроэлементлар ҳужайра ва тўқималарда мавжудлик ҳолати билан боғлиқ эканлиги комплекс таркибига Zn микроэлементини қўшиш асосида аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
ГКнинг ФГ билан комплекслари ва уларнинг биологик фаолликлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ГКнинг ФГ билан комплексларидан бири бўлган “Глинбут” препаратидан ПЗ-2017092765 рақамли “Ширинмия илдизпоясидан ажратилган глицирризин кислотаси асосида буғдойнинг ўсишини мувофиқлаштирувчи, фунгицидлик хусусиятига эга бўлган препарат яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳасида буғдой донларига экишдан олдин ва вегетатив ривожланиш даврида ишлов беришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 21 январдаги 89-04-233-сон маълумотномаси). Натижада “Глинбут” препарати билан ишлов берилган буғдой ниҳоллар сонини ва ҳосилдорликни ошириш имконини берган;
ГКнинг ФГ билан комплекслари Сирдарё вилояти Боёвут туманининг 106 гектар ҳамда “BEK CLUSTER” МЧЖнинг 20 гектар пахта ва кузги буғдой майдонларида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 21 январдаги 02/025-206-сон маълумотномаси). Натижада кузги буғдой донлари ва ғўза чигитларининг унувчанлигини ҳамда ҳосилдорлигини ошириш имконини берган.