Зиявитдинов Жамолитдин Фазлитдиновичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Модификацияланган сорбентлар ёрдамида ажратилган биологик фаол бирикмаларнинг тузилиш-функционал хусусиятлари ва уларни тиббиёт ва биотехнологияда қўлланилиши», 02.00.10 – Биоорганик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.DSc/К82.
Илмий маслаҳатчи: Салихов Шавкат Исмаилович, биология фанлари доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Биоорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Биоорганик кимё институти, DSc.02/30.12.2019.K/В.37.01.
Расмий оппонентлар: Ташмухамедов Мугражиддин Салахович, кимё фанлари доктори, профессор; Нормахматов Нодирали Сахобаталиевич, кимё фанлари доктори; Миралимова Шахло Миржамаловна, биология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон кимё-фармацевтика илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тиббиёт ва биотехнологияда қўллаш мақсадида модификацияланган сорбентлар ёрдамида ажратилган биологик фаол бирикмаларнинг тузилиш-функционал хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
силохром 80 С18 дан фойдаланиб Apis mellifera заҳаридан физиологик фаол моддани ажратиб олишнинг янги усули ва у асосида юқори тозаликдаги мелиттин ва фосфолипаза А2 ажратиб олишнинг бир босқичли усули ишлаб чиқилган;
илк бор Eisenia foеtida чувалчанг гомогенати сувли экстрактидан цитотоксик фаолликка эга бўлган иккита пептид (А-3 ва А-4) ажратиб олинган. А-3 цитотоксин учун тўлиқ бирламчи тузилиши аниқланган;
Фарғона водийси иқлим шароитида етиштирилган C.annuum L.қизил қалампирининг капсаициноид ва каротиноидларининг таркиби ҳамда миқдорлари аниқланган;
Bombyx mori личинкаларидан preS1-S оқсил тутган одам гепатит В вируси рекомбинант антигенини (HBsAg) тозалаш усули ишлаб чиқилган;
илк бор P.aeruginosa А12 бактерияларини 30оС ҳароратда ёғли озуқа муҳитида ўсиши учун озуқа муҳити мақбуллаштирилган ва культурал суюқликда липаза тўпланиш динамикаси аниқланган;
P.aeruginosa А12 КС дан ионалмашиниш ва гидрофоб хроматография ёрдамида янги липаза ферментини ажратиш усули ишлаб чиқилган;
янги ферментнинг физик-кимёвий ва каталитик хусусиятлари ҳамда унинг аминокислота таркиби аниқланган;
янги липазанинг бирламчи тузилиши аниқланган ва фазовий тузилишининг уч ўлчамли модели яратилган;
ажратиб олинган юқори фаол липаза асосида аффин сорбентлари синтез қилинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тиббиёт ва биотехнологияда қўллаш мақсадида модификацияланган сорбентлар ёрдамида ажратилган биологик фаол бирикмаларнинг тузилиш-функционал хусусиятларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
C.annuum L. қизил қалампирининг капсаициноид ва каротиноидлари асосида «Капсаициноидлар» субстанциясига вақтинчалик фармакопея мақоласи (№42 Уз-1470-2009) тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 15 октябрдаги 8н-3/280-сон хати). Натижада яллиғланишга қарши янги суртма препаратини яратиш имконини берган;
«Капсаициноидлар» субстанцияси, узум мойи, асалари заҳари ва метилсалицилат асосида яллиғланишга қарши «Апикапсалвин» препаратига вақтинчалик фармакопея мақоласи (№42 Уз-1471-2009) тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 15 октябрдаги 8н-3/280-сон хати). Натижада яллиғланишга қарши «Апикапсалвин» линиментини ишлаб чиқариш имконини берган;
«Капсаициноидлар» субстанцияси ва «Апикапсалвин» линиментини тиббиёт амалиётида қўллашга Соғликни сақлаш вазирлиги томонидан рухсат берилган (Соғликни сақлаш вазирлигининг 2009 йил 30 октябрдаги 329-сон буйруғи; шаҳодатнома, №05-09; №06-09). Натижада импорт ўрнини босувчи экспортга йўналтирилган препарат ишлаб чиқариш имконини берган.