Sayt test rejimida ishlamoqda

Ишназаров Ойбек Хайрилаевичнинг

 докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

    I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Минерал хомашё ресурсларни қайта ишлашда энергия тежамкор технологияларни ишлаб чиқиш (кон-металлургия саноат мисолида)», 05.05.01–«Энергетика тизимлари ва мажмуалари» (техника фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: / техника фанлари номзоди /.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 28.04.2016/B2016.2.T675

Диссертация бажарилган муассаса номи: «Илмий-техника маркази» МЧЖ.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети ва «Илмий-техника маркази» МЧЖ 14.07.2016.Т.02.01.

Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Камалов Толяган Сиражиддинович, техника фанлари доктори, профессор.

Расмий оппонентлар: Арипов Назиржон Мукарамович, техника фанлари доктори, профессор;Tetyana Morozyuk, фанлари доктори, профессор (Германия); Алимходжаев Камолиддин Тиллаходжаевич, техника фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: «Олмалиқ кон-металлургия комбинати»акциядорлик жамияти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

    II. Тадқиқотнинг мақсади: рудани бойитиш технологик жараёнида ростланувчи электр юритма ва электр кўрсаткичларини меъёрлаш асосида энергия самарадорлигини таъминловчи техник ечимларни ишлаб чиқишдан иборат.

    III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

насос деталларнинг емирилишига таъсир этувчи асосий омилларнинг функцияси сифатида емирилишининг  математик модели ишлаб  чиқилиб, насос деталлари емирилишига таъсир этувчи муҳим омиллар аниқланган;

частотавий ростанадиган «асинхрон мотор–пульпа тортиб чиқарувчи насос» тизимининг энергия ва ресурстежамкор режимлари ишлаб чиқилган;

электр энергия истеъмолининг самарадорликка ва майдалашнинг иккинчи босқичида тегирмонни шарлар билан тўлдириш даражасига боғлиқлиги аниқланган;  

энергиятежамкорлик самарадорлигини  баҳолаш учун электр истеъмолини меъёрлаш ва моделлаштиришнинг комплекс услуби ишлаб чиқилган;  

асосий технологик кўрсаткичлари асосида электрэнергия  истеъмолини башорат қилиш модели ишлаб чиқилган

    IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Рудани бойитиш технологик жараёнида ростланувчи электр юритмалар ва электр кўрсаткичларини меъёрлаш асосида энергия самарадорлигини таъминловчи техник ечимларни ишлаб чиқиш асосида:

пульпани тортувчи насос қурилмасининг частотавий ростланувчи электр юритмасининг математик модели, насос қурилмаларининг энергиятежамкор иш режимлари, насос қурилмасининг структура схемалари ва уни бошқариш алгоритми Навоий кон-металлургия комбинатининг корхоналарида, жумладан 2- ва  3-Гидрометаллургия заводларида технологик жараённи бошқариш ва назорат қилиш учун насос қурилмаларига қўлланилган (Навоий кон-металлургия комбинатининг 2016 йил 4 майдаги
02-07-07/5028-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланиши насос қурилмалари бўйича электр  энергия сарфининг 5 фоизга камайишига хизмат қилган;

частотавий ростланадиган «асинхрон мотор – насос» тизими ва технологик жараёнларда  электроэнергия истеъмолининг башорати масалаларининг ечимлари ФА-Ф5-Ф050  «Турбомеханизмларда содир бўладиган ўзаро алоқадор электрик, гидравлик ва механик жараёнларни тадқиқ қилиш ва моделлаштириш ҳамда электр юритмаларини рационал бошқариш тизимларини ишлаб чиқиш» грант лойиҳасида (2007-2011) турбомеханизм қурилмаларини частотавий ростлаганда энергетик параметрларини ва электр энергия истеъмолининг таркибий тузилмасини, комбинацияланган частота орқали бошқариладиган асинхрон электр юритмани ўзаро аниқлашда қўлланилган (Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг 2016 йил 20 сентябрдаги ФТК-03-13/596-сон маълумот- номаси). Илмий натижанинг қўлланилиши насос ускуналарини хизмат кўрсатиш муддатини ошириш, технологик жараёнларда электр энергия сарфини пасайиши ва унинг ресурстежамкор режимларини таъмиллаш ҳамда технологик жараёнларнинг энергиятежамкор иш режимларини аниқ баҳолаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish