Sayt test rejimida ishlamoqda

Усмонов Баҳриддин Аҳмедовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Амир Темур ва Темурийлар даврида Фарғона водийсининг сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳаёти”, 07.00.01–Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: B2020.1DSc/Tar118.
Илмий раҳбар: Юсупова Дилором Юнусовна. тарих фанлари доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институти, DSc.02/30.12.2019 Таr.56.01.
Расмий оппонентлар: Уватов Убайдулло Муродович, тарих фанлари доктори, профессор; Буриев Аманулла, тарих фанлари доктори; Аллаева Нигора Ашировна, тарих фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Халқаро Ислом академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Амир Темур ва Темурийлар давлатининг чегара ҳудуди сифатида Фарғона водийсининг стратегик аҳамиятини ва бу ерда юз берган тарихий жараёнларнинг салтанат марказида кечган воқелик билан ўзаро боғликлигини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
нумизматик материалларни ёзма манбалар билан солиштириш орқали XIV асрнинг 40-йилларида водийнинг ғарбий қисмидаги Хўжанд ва Марғилон шаҳарлари Мовароуннаҳр давлати, Ахси ва Андижон шаҳарлари жойлашган шарқий қисми Мўғулистон таркибига кирганлиги аниқланган;
Фарғона улуси Мовароуннаҳрнинг шимоли-шарқий чегаралари хавфсизлигини таъминлаш зарурияти натижасида ташкил этилган илк маъмурий-ҳудудий бирлик эканлиги далилланган;
Фарғонанинг улус сифатида тугатилиб Мовароуннаҳр таркибига киритилиши Мўғулистонда Амир Темурга хайрихоҳ кучларнинг ҳокимият тепасига келиши туфайли уни сақлаб туришга эҳтиёж йўқолиши билан боғлиқлиги асосланган;
XV асрнинг бошларида мамлакатнинг марказий ҳудудларидан ажралиб қолган Фарғона водийсининг Мирзо Улуғбек (1409-1449) томонидан Мовароуннаҳр таркибига қўшиб юборилиши шарқий чегараларнинг мустаҳкамланиши ҳамда ўзаро урушларга барҳам берилишига олиб келганлиги кўрсатиб берилган;
Сулаймоний, Муҳаммад Муаммоий, Вали Қаландар, Волахийларнинг Заҳириддин Муҳаммад Бобур эмас, Абулқосим Бобур саройида хизмат қилганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Амир Темур ва Темурийлар даврида Фарғона водийсининг сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳаётини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Амир Темур давлатчилик фаолиятининг бошланиши арафасида водийнинг ғарбий қисмидаги Хўжанд ва Марғилон шаҳарлари Мовароуннаҳр давлати, Ахси ва Андижон шаҳарлари жойлашган шарқий қисми Мўғулистон таркибига кирганлиги, Фарғонанинг улус сифатида тугатилиб Мовароуннаҳр таркибига киритилиши Мўғулистонда Амир Темурга хайрихоҳ кучларнинг ҳокимият тепасига келиши туфайли уни сақлаб туришга эҳтиёж йўқолиши билан боғлиқлиги, маълум бир мева турларига ихтисослашган боғдорчилик марказларининг шаклланганлиги каби илмий хулосалар асосида тайёрланган харита, жадвал ва бошқа нашрий манба кўринишидаги музей ҳужжатлар фондига тақдим этилган маълумотлардан Фарғона вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи экспозицион режаларини тузишда, кўргазмалар ташкил этишда фойдаланилган (Маданият вазирлигининг 2019 йил 18 октябрдаги 01-12-10-5266-сонли маълумотномаси). Тақдим этилган материаллар музей фондини бойитишга, илмий-оммабоп маълумотномалар тузишга, уларни илмий жиҳатдан асослашга манба сифатида хизмат қилган;
Фарғона улуси Мовароуннаҳрнинг шимоли-шарқий чегаралари хавфсизлигини таъминлаш зарурияти натижасида ташкил этилган илк маъмурий-ҳудудий бирлик эканлиги ҳақидаги илмий-назарий хулосалардан ЎзР ФА Темурийлар тарихи музейида бажарилган ФА-А-1-010 рақамли “Амир Темур энциклопедиясини тузиш ва нашрга тайёрлаш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2019 йил 29 октябрдаги 3/1255–2850-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларини жорий этилиши Фарғона водийсининг сиёсий тарихини янги маълумотлар билан бойитишга асос бўлган;
XV асрнинг бошларида мамлакатнинг марказий ҳудудларидан ажралиб қолган Фарғона водийсининг Мирзо Улуғбек (1409-1449) томонидан Мовароуннаҳр таркибига қўшиб юборилиши шарқий чегараларнинг мустаҳкамланиши ҳамда ўзаро урушларга барҳам берилишига олиб келганлиги ҳақидаги хулосалардан Фарғона давлат университетида бажарилган А-1-009 рақамли “Ўзбекистоннинг барқарор стратегик тараққиётида фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш ва маънавий-ахлоқий хавфсизликни таъминлаш концепцияларининг аҳамияти” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 28 сентябрдаги 89-03-3278-сон маълумотномаси). Натижада баркамол авлодда ватанпарварлик, бунёдкорлик сифатларини ривожлантириш, уларни аждодларнинг илмий-маданий меросига садоқат руҳида тарбиялашда ҳар бир тарихий шахснинг маълум бир ҳудуд билан боғлиқ фаолиятини ўрганишнинг амалий аҳамияти борасида илмий хулосалар чиқарилишига хизмат қилган;
Янги улус таъсис этилишининг сиёсий ва иқтисодий натижалари, хавфсизликни таъминлаш мақсадида ҳарбий-муҳандислик иншоотларини қуришга эътибор қаратилганлиги ҳақидаги хулосалардан “Dunyo bo‘ylab” телеканалида 2019 йилда намойиш этилган “Экспедиция” кўрсатуви сценарийсини тайёрлашда манба сифатида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Миллий телерадиокомпанияси “Dunyo bo‘ylab” телеканали давлат унитар корхонасининг 2019 йил 22 октябрдаги 08-14-433-сон маълумотномаси). Натижада, кўрсатувнинг илмий далилларга бой ва халқчил бўлиши таъминланган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish