Sayt test rejimida ishlamoqda

Сайфуллаев Дурбек Бахтиёровичнинг
Фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон Республикаси маданий дипломатиясининг шаклланиши ва ривожланиши», 07.00.05 – Халқаро муносабатлар ва ташқи сиёсат тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.1 DSc/Tar154
Илмий маслаҳатчи: Маврулов Абдуҳалил Абдулҳаевич, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат шарқшунослик университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/30.12.2019.ss/tar.21.02 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Қирғизбоев Абдуғаппор Каримжонович тарих фанлари доктори, профессор; Нуриддинов Эркин Зуҳриддинович, тарих фанлари доктори, профессор; Жўраев Нарзулла Қосимович, сиёсий фанлар доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси тарих институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон Республикаси маданий дипломатиясининг эволюцияси ва ривожланиш йўналишлари очиб бериш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
мамлакатимиз маданий дипломатиясининг илдизлари ўзбек давлатчилиги тарихида даврнинг сиёсий тизими, ички ва ташқи сиёсий жараёнлар таъсирида нотекис ривожланиш хусусиятига эга бўлганлиги  асосланган;
мустақиллик йилларида маданий дипломатиянинг шаклланиш ва ривожланиш тарихи  икки  босқичда, биринчи босқич (1991-2016 йй.) демократик давлатчилик асосларини яратишнинг мураккаб жараёнлар шароитида ва унинг давр талабига мослашиши қийин кечганлиги, иккинчи босқич - Янги Ўзбекистон шароитида ушбу дипломатиянинг фаоллашуви, жадаллашуви ва кенг қамровли ривожланаётганлиги асосланган;
мамлакатимизда истиқомат қилувчи турли миллатларнинг маданий ривожланишига демократик принциплар асосида кенг имкониятлар берилиши мамлакатнинг маданий дипломатиясида ўзининг ижобий натижасини бераётганлиги асосланган;
Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган “Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий руҳдаги ташқи сиёсат юритиш” деб номланган бешинчи йўналишнинг амалда самарали жорий этилиши сабабли ташқи сиёсатининг муҳим йўналиши бўлган маданий дипломатиядан, жумладан унинг ижобий усул ва воситаларини етакчи давлатлар томонидан ҳам мамлакатимизда кенг қўллаш имкониятлари яратилаётганлиги очиб берилган;
ҳозирги даврда Ўзбекистоннинг маданий дипломатияси шаклланиши ва ривожланиши тенг ҳуқуқлилик, ўзаро ҳурмат принципларига асосланиб, айниқса Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ва Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти доирасида ўзига хос превентив, ташаббускор ва ҳамкорлар учун очиқлик каби хусусиятларга эгалиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
мамлакатимиз маданий дипломатиясининг илдизлари ўзбек давлатчилиги тарихида даврнинг сиёсий тизими, ички ва ташқи сиёсий жараёнлар таъсирида нотекис ривожланиш хусусиятига эга бўлганлиги  борасидаги хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси “Моддий маданий мерос объектларининг муҳофаза қилиниши кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар қиритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-560 Қонунни ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2019 йил 19 декабрдаги 24-14/2552-сон маълумотномаси). Мазкур ҳужжат қабул қилиниши натижасида моддий маданий мерос объектлари муҳофазасини кучайтириш чора-тадбирларини кўришга, соҳага тегишли норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштиришга хизмат қилган;
мустақиллик йилларида маданий дипломатиянинг шаклланиш ва ривожланиш тарихи  икки  босқичда, биринчи босқич (1991-2016 йй.) демократик давлатчилик асосларини яратишнинг мураккаб жараёнлар шароитида ва унинг давр талабига мослашиши қийин кечганлиги, иккинчи босқич - Янги Ўзбекистон шароитида ушбу дипломатиянинг фаоллашуви, жадаллашуви ва кенг қамровли ривожланаётганлиги борасидаги хулосалардан «Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепцияси»да фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2019 йил 16 декабрдаги 01-12-03-6192-сон маълумотномаси). Натижада давлат ва жамият фаолиятининг маданият соҳасини модернизация қилиш ва ислоҳотларни ўтказиш, инновацияларни жорий қилиш, жамиятни ривожлантиришнинг мақсад ва аҳамиятини англашга хизмат қилувчи маданий муҳит яратиш учун услубий асос бўлиб хизмат қилган; 
мамлакатимизда истиқомат қилувчи турли миллатларнинг маданий ривожланишига демократик принциплар асосида кенг имкониятлар берилиши мамлакатнинг маданий дипломатиясида ўзининг ижобий натижасини бераётганлиги борасидаги хулосалардан Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси томонидан икки ёқлама ҳамкорлик тўғрисида таҳлилий материаллар тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг 2020 йил 1 июндаги 01-16-718- сон маълумотномаси). Натижада миллий-маданий марказлар, дўстлик жамиятлари ролини янада ошириш ва уларнинг аҳоли ҳаётидаги иштирокини кучайтиришга хизмат қилган;
Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган “Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий руҳдаги ташқи сиёсат юритиш” деб номланган бешинчи йўналишнинг амалда самарали жорий этилиши сабабли ташқи сиёсатининг муҳим йўналиши бўлган маданий дипломатиядан, жумладан унинг ижобий усул ва воситаларини етакчи давлатлар томонидан ҳам мамлакатимизда кенг қўллаш имкониятлари яратилаётганлиги борасидаги хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан «Маданий ифодаларнинг турли хил шаклларини муҳофаза қилиш ва қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги халқаро конвенцияни (Париж, 2005 йил 20 октябрь) ратификация қилиш ҳақида»ги қонун қабул қилишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2019 йил 17 декабрдаги 10/1-788-сон маълумотномаси). Натижада маданий ўзликни намоён қилишнинг турли хил шаклларини сақлаш ва рағбатлантириш, ушбу соҳада халқаро ҳамкорлик, ҳамфикрликни мустаҳкамлаш асосида турфа маданиятларнинг эркин мулоқоти учун зарур шароитлар яратиш борасида ўтказилган тадбирларнинг самарадорлиги ошишига хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish