Sayt test rejimida ishlamoqda

Барсукова Елена Георгиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «IX-XVI асрларда Ўрта Осиё маданий иншоотлари архитектураси ва безакларига тасаввуфнинг таъсири», 18.00.01–Архитектура назарияси ва тарихи. Архитектура ёдгорликларини таъмирлаш (архитектура).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: B2020.1.(PhD)/A17.
Илмий раҳбар: Нозилов Додо Авазович, архитектура доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент архитектура қурилиш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Тошкент архитектура-қурилиш институти, DSс.03/30.12.2019.А.11.02.
Расмий оппонентлар: Ҳидоятов Тимур Абрарович, архитектура фанлари доктори, профессор; Садикова Ситора-Бону Нематжоновна архитектура бўйича фалсафа доктори (PhD); 
Етакчи ташкилот: Камолиддин Бехзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: сўфийликнинг маданий меъморчилик шакллари ва безакларининг рамзий ва семантик хусусиятларига, ривожланиш  қонуниятларига таъсирини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
режавий ва фазовий белгиларига кўра исломгача бўлган ибодат бинолари 4 та композицияда: сарой-айвонли, марказий катта залли, катта бўлмаган мурабба шаклидаги марказий тақсимловчи ҳудудли, Г-симон ассиметрик композицияларда шаклланганлиги аниқланган;
исломгача бўлган даврдаги ибодат иншоотларининг уч ёки тўрт томондан йўлаклар билан айлантирилган марказий залли типологияси ислом даври масжидларида марказий ҳовли атрофидаги очиқ айвон тарзида трансформацияланганлиги исботланган; 
орнамент  геометрияси, декорнинг бадиий нақши ва ранги таъсирини нумерологиядаги учлик компонентлари тамойили жиҳатидан талқин этиш таклиф этилган;
орнамент ва рангнинг тасаввуфий  «латифа» назарияси билан ўзаро боғлиқлигининг график схемаси таклифи Биби хоним масжиди мисолида ишлаб чиқилган; 
«зоҳир ва ботин» тушунчалари асосида ибодат иншоотларидаги меъморий безакни  «ўқиш»  методикаси ишлаб чиқилган ҳамда кузатувчига икки  типдаги (чап ва ўнг) мияни фаоллаштириш орқали қабул қилиш ва англашига таъсири инсонни ноодатий олий таффакур даражсигача олиб чиқиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. «IX-XVI асрларда Ўрта Осиё маданий иншоотлари архитектураси ва безакларига тасаввуфнинг таъсири» мавзуси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Самарқандда жойлашган IX-XVI асрларга мансуб маданий-меъморий ёдгорликларнинг архитектуравий шакллари ва безаклари, уларнинг фалсафий нуқтаи назардан мазмун моҳияти юзасидан олинган илмий натижалардан амалиётда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2020 йил 10 январдаги 01-12-10-94-сон далолатномаси). Илмий натижанинг қўлланилиши Самарқанд музей-қўриқхонаси материалларини бойитишга хизмат қилган;
сайёҳлик маршрутларининг энг аҳамиятли қисмларида жойлашган архитектура объектлари безакларининг шаклланишида тасаввуф илмининг таъсири юзасидан ишлаб чиқилган графиклар ва жадваллардан амалиётда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2020 йил 8 январдаги 03-22/147-сон далолатномаси). Илмий натижанинг қўлланилиши республикада зиёрат туризмини такомиллаштириш, гидлар учун ўқув қўлланмалар яратиш имконини яратган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish