Sayt test rejimida ishlamoqda

Иноятова Диларам Маниглиевнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистондаги немис диаспорасининг тарихи (XIX асрнинг иккинчи ярми – XXI аср бошлари)”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В.2017. 1.DSc/Tar8.
Илмий маслаҳатчи: Муртазаева Рахбарҳон Ҳамидовна, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети DSc 03/30. 12.2019. Tar.01.04.
Расмий оппонентлар: Эргашева Юлдуз Алимовна, тарих фанлари доктори, профессор; Хасанов Бахтиер Вахапович, тарих фанлари доктори; Каримов Бахтиёр Рахмонович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жахон тиллари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистондаги немис диаспораси шаклланиши тарихини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
этник немисларнинг илк вакиллари Туркистон ҳудудига XV асрда кириб келгани, ўлкадаги немис диаспорасининг XIX асрнинг иккинчи ярмидан  шаклланишида ихтиёрий равишдаги миграцион жараёнлар катта рол ўйнагани исботланиб, улар немисларнинг тарихий ватани – Германиядан эмас, балки Россиянинг марказий районларидан иккиламчи миграцион жараёнлар оқими натижаси эканлиги асосланган;
немис диаспорасининг Россиядан Туркистонга миграциясининг сиёсий (немис элитаси ҳуқуқларининг чекланиши, ҳокимиятнинг олий доираларида, “немислар зўравонлиги”га қарши чораларнинг кўрилиши ҳамда таълим тизимидаги руслаштириш сиёсати), иқтисодий (Россияда 1870 йилларда амалга оширилган ислоҳотлар иқтисодий имтиёзларнинг чекланишига олиб келиб, қишлоқ худудларидаги немислар ўз хуқуқлари ва ерларидан маҳрум қилинади) ва конфессионал (Россияда 1874 йилда қабул қилинган умумий ҳарбий мажбурият тўғрисидаги Қонун меннонитлар ҳуқуқларини чеклаган ва уларнинг Туркистонга оммавий кўчишига сабаб бўлган) омиллари асослаб берилган;
Ўзбекистонда немис диаспораси шаклланиши ва ривожланиши уч босқични ташкил этиб, биринчи босқич: XIX аср 70 йилларининг охирида иккиламчи миграция оқимлари ўзанида, асосан Россиянинг марказий ҳудудларидан ва кам сонда Германиядан келганлар ҳисобига шаклланиш (омиллари: иқтисодий ва диний); иккинчи босқич: 1920-1930 йиллар (омиллари: Волга бўйидаги очарчилик ва мамлакатдаги коллективлаштириш сиёсати); учинчи босқич: 1950-1970 йиллар (омиллари: фашизмга қарши уруш йилларида Қозоғистон ва Сибирга депортация қилинган немисларнинг кўчиши, ўз оиласи билан бирлашиш, қулай иқлимий шароитлар)ларни ўз ичига олиши исботланган;
этноконфессионал муҳитда яшашнинг янги шароитларига ўрнашиши  турли жараёнларда юз бериб шаҳарлик немисларнинг мослашуви қишлоқлардаги немисларга нисбатан бирмунча енгилроқ ва муваффақиятлироқ ўтиб, маҳаллий аҳолининг қўллаб-қувватлаши боис, ижтимоий ҳаётнинг деярли барча соҳаларда юқори ютукларга эришишга имкон яратганлиги асосланган; 
1884 йилда АҚШга кўчиб кетган меннонитлар 20 оиласининг излари Хива хонлигидан келиб чиққани аниқланиб, ушбу  эмигрантларнинг авлодлари ҳозирда Канзас штатида яшаб келаётгани ҳамда улар 2007 йилдан бошлаб Ўзбекистон билан фаол алоқаларни йўлга қўйиш жараёнида  ўз аждодларининг тарихи билан кенгроқ танишиш учун Хоразм вилоятининг Янгиариқ тумани Оқ масжид ҳудудига доимий  ташриф учун сабаб бўлаётганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Ўзбекистондаги немис диаспорасининг шаклланиши тарихини ўрганиш жараёнида ишлаб чиқилган илмий хулосалар ва таклифлар асосида қуйидагилар амалга оширилди:
Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги янги ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21-22 январдаги Германияга ташрифи муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг топшириғига биноан “Вековые традиции дружбы и толерантности узбекского и немецкого народов” номли монография яратилди (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, маданият, маънавият оммавий ахборот воситалари, ижодий ва жамоат ташкилотлари масалалари котибиятининг 2019 йил 19 августдаги 07/1-2230-сон маълумотномаси). Тақдим этилган материаллар кенг китобхонлар, ёш тадқиқотчиларга Ўзбекистондаги немис диаспорасининг мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маънавий-маданий тараққиётига қўшган ҳиссасига оид маълумотларни бериб, икки давлат ўртасидаги ўзаро ишонч муносабатларини мутлақо янги юксак поғонага кўтаришга хизмат қилади.
Иккинчи жаҳон уруши йилларида Ўзбекистонга эвакуация ва қатағон қилинган турли миллат вакиллари ва уларнинг маҳаллий аҳоли томонидан илиқ қабул қилиниши ҳақидаги маълумотлардан: 1) Ўзбекистон тарихи. – Т.: Академия, 2010, 472 б.; 2) Ўзбекистон тарихи. - Тошкент: Академия, 2011, 472 б.; 3) История Узбекистана. Электронный учебник. - Т.: Университет, 2011, 20,5 п. л.; 4) Ўзбекистон тарихи (Олий ўқув юртларининг номутахассис факультет талабалари учун дарслик). – Т.: “Fan va texnologiya”, ISBN 978–9943–10. 2011, 23,75 б. л. (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 10 августдаги 89-03-3588-сон маълумотномаси). Қўлланилган натижалар мазкур даврни фактик материаллар билан тўлдиришга кўмак бериб, уларни бирламчи манбалар асосида бойитиш ва илмий хулосаларни кенгайтиришда қўлланилган. Келтирилган маълумотлар ёшларни ўзбекистонлик қаҳрамонлар хотирасини асраб-авайлаш, ватанпарварлик ва бағрикенглик руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади.
Ўзбекистонда диаспорашуносликнинг ривожи, миллатлараро ва маданий ҳамкорликни мустаҳкамлашга, ёшларни фаоллаштиришга қаратилган миллий-маданий марказлар фаолияти тўғрисидаги тадқиқот натижаларидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари Қўмитаси томонидан “Миллатлараро муносабатлар соҳасидаги сиёсатнинг устувор йўналишлари концепция” лойиҳасини тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари Қўмитасининг 2019 йил 9 августдаги 01-09-1686-сон далолатномаси). Мавзу юзасидан берилган илмий маълумотлар ва хулосалар хорижий давлатлар билан миллатлараро муносабатлар ва дўстлик алоқаларини янада такомиллаштиришга хизмат қилиб, турли тадбирларни ўтказишда фойдаланилган.
Иккинчи жаҳон уруши даврида совет халқларининг депортацияси, жумладан СССР ХКК ва ВКП (б) МҚнинг 1941 йил 26 августдаги “Волгабўйи ҳудудидаги немисларнинг кўчирилиши тўғрисида”ги Фармонига биноан немис халқининг Қозоғистон ва Сибирга депортация қилинганлиги, Ўзбекистонга кўчирилиб келтирилган 2,8 минг немисларнинг Тошкент, Бухоро, Самарқанд ва Жиззах вилоятлари қишлоқ ҳудудларига жойлаштирилганлиги тўғрисидаги маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 5 майдаги “Қатағон қурбонлари хотираси музейи фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ–861-сон Қарорига мувофиқ тарзда давлат музейининг “1940–1950 йиллардаги сиёсий қатағонлар” номли 8-бўлимини қайта шакллантиришда фойдаланилган (Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейининг 2018 йил 24 августдаги 179-сон маълумотномаси). Қўлланилган натижалар мазкур ХХ аср 40-50 йилларидаги ижтимоий – сиёсий жараёнлар тарихини чуқурроқ ўрганиш ва тахлил қилиш орқали бегуноҳ қурбон бўлган инсонларнинг хурмати ва хотирасини жойига қўйиш, музейга ташриф буюрувчилар, айниқса ёш авлод қалбида Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат ва шукроналик туйғуларини кучайтиришдек муҳим вазифаларни бажаришга хизмат қилмоқда.
Ўзбек халқининг немис диаспорасига нисбатан асрий бағрикенглиги ҳамда Ўзбекистон миллий сиёсати ҳақидаги диссертация материаллари “Ўзбекистон” телеканалининг “Муносабат” кўрсатувини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2018 йил 15 августдаги 01-35-1571-сонли маълумотномаси). Кўрсатувда мамлакатимизда хавфсизлик, миллатлараро муносабатлардаги барқарорликни таъминлашда Ўзбекистон ҳукуматининг оқилона сиёсати ҳақида томошабинларда кенг таассурот қолдиришди. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish