Sayt test rejimida ishlamoqda

Боймуродов Шухрат Тошкентовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимидаги ўзгаришлар (1991-2016 йй)” , 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В.2019.3.PhD/Tar.91.
Илмий раҳбар: Эргашева Юлдуз Алимовна, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Тар.01.04.
Расмий оппонентлар: Ишанходжаева Замира Райимовна, тарих фанлари доктори, профессор; 
Шамсиева Ирода Муҳиддиновна, тарих фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда мустақиллик йилларида ўрта махсус таълим тизимидаги ўзгаришлар, амалга оширилган тадбирлар ва уларнинг моҳиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мустақилликнинг дастлабки йилларида таълим тизими зиддиятли ва мураккаб даврни бошидан кечириб, соҳа ҳуқуқий базасини мустаҳкамлаш юзасидан муайян тадбирлар олиб борилиши билан бир қаторда ўрта махсус таълим тизимида кадрлар тайёрлаш ҳудудлардаги иқтисодий тармоқларнинг реал эҳтиёжларидан ортда қолган ҳолда қабул квоталарини белгилашда  меҳнат бозори эҳтиёжлари ўрганилмаганлиги асосланган;
Таълим самарадорлиги ўқув жараёни билан чамбарчас боғлиқлиги инобатга олиниб, академик лицей ва касб-ҳунар таълими тизимдаги мавжуд таълим йўналишлари бўйича ўқув дастурлари ва адабиётлар тайёрлаш ҳамда нашр эттиришга бир қадар эътибор қаратилган бўлсада, ўқув адабиётларини яратишга масъул бўлган олий таълим муассасалари ўқув дарсликлари яратиш режасини бажармаганлиги, амалий машғулотлар ва ўқув амалиётларини давлат таълим стандартларига мувофиқ равишда ташкил этиш учун таълим муассасалари керакли хом ашё ва материаллар билан таъминланмаганлиги ёритиб берилган;
битирувчиларда касб кўникмалари ва маҳоратни етишмаслиги, уларнинг ўз билимларини амалиётда етарли даражада қўллай олмаслиги ҳамда ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этишдаги камчиликлар, амалиёт ва ўқув жараёни ўртасидаги алоқанинг етарли эмаслиги ва битирувчилар билим даражасининг пастлиги уларни ишга олишда муаммоларга сабаб бўлганлиги очиб берилган; 
ҳудудларда транспорт инфратузилмаси етарли даражада ривожланма-ганлиги, ўқув биноларнинг аҳоли пунктларидан узоқ масофада жойлашуви, касб-ҳунар коллежларида ўқувчиларни интеллектуал, маънавий-маърифий тарбиялашга юзаки ёндашиш, уларнинг бўш вақтларини ташкил этишнинг самарасиз механизми давоматнинг тушиб кетишига ва ўқувчилар томонидан содир этилган ҳуқуқбузарлик ҳамда жиноятлар сонининг ортишига сабаб бўлганлиги очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ўзбекистонда мустақиллик йилларида ўрта махсус таълимнинг шаклланиш ва ривожланиш тарихи бўйича ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
ўрта махсус таълимини ривожлантириш бўйича давлат сиёсати ва унинг натижаси, сиёсий, ижтимоий-иқтисодий жараёнлар контекстида таълим тарихининг хронологик босқичлари ҳамда таълим муассасалари шаклларига берилган тавсиф, тизим моддий-техника базасининг ҳолати, умуман, соҳадаги ислоҳотларининг моҳиятини аниқлашга доир натижалари-дан Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтида бажарилган ОТ-Ф8-211 рақамли «ХХ аср Ўзбекистон маданияти тарихи» мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2018 йил 20 декабрдаги № 89-03-4387-сон маълумотномаси). Бу таълимнинг бошқа босқичлари каби ўрта махсус таълими тизими қайтадан ташкил этилиши, таълим тизими тубдан ва мутлоқ ислоҳотларга муҳтож эканлиги ҳақидаги ҳақиқатни кенг оммага етказишга хизмат қилган;
ўрта махсус таълим соҳасида ёшлар маънавий тарбияси ва унинг шакллари, коллеж ва лицейларда бу соҳада олиб борилган тадбирлар, ўсмирлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш юзасидан кўрилган чора-тадбирларга доир натижаларидан Қарши давлат университетида бажарилган ОТ-Ф8-022 “Ҳозирги замон цивилизациясининг инсон ижтимоий қиёфасига таъсири” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2018 йил 20 декабрдаги № 89-03-4387-сон маълумотномаси). Бу Ўзбекистонда ўрта махсус таълим тизимида маънавий-маърифий ишларнинг яхши йўлга қўйилиши Республикада жиноятчиликнинг олидини олишда энг самарали воситалардан бири эканлигини омма онгига сингдиришга хизмат қилди; 
Тадқиқот натижаларидан Республика маънавият ва маърифат марказининг “2018-йилдаги маънавий маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва сохани ривожлантиришни янги босқичга кўтаришга доир қўшимча чора тадбирлар дастури” нинг 3-боб “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 22-декабрдаги Олий мажлис палаталарига мурожаатномасини кенг ахоли қатламларига етказиш бўйича тизимли тарғибот ишлари” 23-банди “Ўзбекистон Консититуциясининг ахоли қатламлари орасида махаллалар, таълим муассасалари ва ташкилотларда “Консититуция хамда қонун талабларига оғишмай амал қилиш маънавий савиямиз маданиятимизнинг асосий мезонига айланиши шарт” мавзусидаги давра сухбатлар ўтказишда кенг фойдаланилган. (Республика маънавият ва маърифат кенгаши Республика маънавият ва маърифат марказининг 25.03.19 йилдаги 02/09-305-19 сонли далолатномаси) Республикада ўрта махсус таълим тизими маънавий-маърифий тадбирлар, халқаро алоқалар тизимида таълим соҳасидаги ҳамкорликнинг ўрнига доир натижалардан Қашқадарё вилояти телерадиокомпаниясининг бир нечта сценарийлари, кўрсатувлари ва эшиттиришларини шакллантириш-да фойдаланилган. (Қашқадарё вилояти телерадиокомпаниясининг 2017 йил 2 ноябрдаги 12-15-1484-сон маълумотномаси). Бу ёшлар онгида диний экстремизм, терроризм ва бошқа бузғунчи ғояларга нисбатан муросасизлик, ёшларни хориж таълим соҳасига қизиқтириш ва уларга интилишини шакллантиришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish