Sayt test rejimida ishlamoqda

Медетова Раушан Мамадияровнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўқувчиларда миллий анъаналар асосида бағрикенгликни шакллантириш”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.3DSc/Ped80.
Илмий маслаҳатчи: [Файзулина Сания Ханафиевна], педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Ибрагимов Холбой Ибрагимович, педагогика фанлари доктори, профессор; Қодирова Фатима Рашидовна, педагогика фанлари доктори, профессор; Каримов Бахтиёр Рахманович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: умумий ўрта таълим мактаблари ўқув-тарбия жараёнида миллий анъаналар асосида ўқувчиларда бағрикенгликни шакллантириш. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
1-9 синф ўқувчиларида бағрикенгликни шакллантириш механизми ижтимоий аҳамиятга молик шахс сифатларига таянувчи фаолият ва илмий-амалий билимлар уйғунлиги воситасида миллий ўзликни англаш ҳамда халқ меросини билишга асосланган этник билимдонликни интеграциялаш орқали такомиллаштирилган; 
ўқувчиларда бағрикенгликни шакллантириш технологияси миллий анъаналар ҳамда тарихий мерос компонентларини оптималлаштириш асосида такомиллаштирилган; 
ўқувчиларда бағрикенгликни шакллантиришга нисбатан концептуал ёндашувлар шахсий маконда этник билимдонлик ва этник идентификацияни ўзаро интеграциялаш асосида ривожлантирилган;
ўқувчиларда бағрикенгликни шакллантиришга қаратилган локал-модулли таълим технологиялари таълимни даражали табақалаштириш мезонларини аксиологик, когнитив, эмоционал, мотивацияли, рефлексив-баҳоловчи сатҳлар билан интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларда бағрикенглик (ўз-ўзини билиш, ҳимояланганлик, масъулиятлилик, диалогга киришишга эҳтиёж, ўзликка асосланиш, эмпатияга лаёқатлилик, авторитаризимнинг мавжуд эмаслиги)ни шакллантириш модели бағрикенг мулоқот қоидалари ҳамда “Кўнгилли маслаҳатлар бўйича маълумотлар”ни интеграциялаш асосида такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Ўқувчиларда миллий анъаналар асосида бағрикенгликни шакллантириш  бўйича олинган илмий натижалар асосида:
1-9-синф ўқувчиларида илмий ва амалий билимлар воситасида бағрикенглик ва толерантликни шакллантириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар Давлат таълим стандартлари мазмунига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2017 йил 19 сентябрь 01-01/1-3-418-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчиларда бағрикенглик ва толерантликка оид назарий билимлар ва амалий кўникмалар такомиллашган;
ўқувчиларда бағрикенгликни шакллантиришнинг такомиллаштирилган модели ҳамда миллий анъаналардан фойдаланишнинг ахборот-методик таъминотига оид таклиф ва тавсиялар Миллий маданий марказлар фаолияти устувор йўналишларини аниқлаш ва уни амалга ошириш ҳаракат дастури мазмунига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги хорижий давлатлар билан дўстона алоқалар ва миллатлараро муносабатлар бўйича қўмитанинг 2017 йил 21 ноябрь 03-08-824-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон худудидаги маданий марказлар фаолиятида юртимизда яшаётган халқларнинг милллий ва этник қадриятларига устуворлик бериш асосида тарғиб қилиш кўрсаткичлари такомиллаштирилган; 
ўқувчиларда бағрикенгликни шакллантиришга қаратилган локал-модулли таълим технологиялари ҳамда уни табақалаштиришга оид таклифлардан ИТД-1-17 рақамли “Ўқувчиларда умуммиллий ва толерантлик дунёқарашини шакллантириш ва ушбу жараёнда маънавий-психологик хизматнинг тутган ўрни” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда амалда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2017 йил 19 сентябрь 01-01/1-3-418-сон маълумотномаси). Натижада мазкур моделни жорий этишнинг ахборот-методик таъминоти ўқувчиларда толерантлик маданиятини ривожлантириш учун манба бўлиб хизмат қилган;
ўқувчиларда бағрикенгликни шакллантириш модели бўйича ишлаб чиқилган таклифлар умумтаълим мактабларида ташкил этиладиган гуманитар ўқув предметлари бўйича дарслар, тўгараклар, мактабдан ва синфдан ташқари машғулотлар мазмунига сигдирилган. (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2017 йил 19 сентябрь 01-01/1-3-418-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчиларнинг ўз-ўзини англаш ва умуминсоний қадриятларга риоя қилиш самарадорлиги ортган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish