Sayt test rejimida ishlamoqda

Рузиев Умид Саидовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Реоманнисолнинг қон йўқотиш ва шокда антиоксидант тизим гемодинамика ва буйрак функцияларини бошқаришга таъсири», 14.00.16–Нормал ва патологик физиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.1.PhD/Tib491.
Илмий раҳбар: Каримов Хамид Якубович, тиббиёт фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гематология ва қон қуйиш илмий-текшириш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/29.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Зокиров Ёркин Узуевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Азизов Ёркин Хусанович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Бухоро Давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қон йўқотиш ва шокда қон ўрнини босувчи Реоманнисолнинг айрим гемодинамика кўрсаткичлари, липидларнинг перекисли оксидланиши фаоллиги, миокард ва жигарнинг антиоксидант тизими, буйракларнинг функционал ҳолати, электролитлар мувозанати ва қон pHга таъсирини баҳолашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қон йўқотиш ва геморрагик шокнинг ҳар хил турларида гемодинамика кўрсаткичлари ҳолати, қон рНи, электролитлар мувозанати ва ҳайвонларнинг яшовчанлигини ўз ичига олувчи миокард ва жигарнинг эркин радикалли зарарланиши механизмлари комплекс баҳоланган. Энг кучли ўзгаришлар гипотензив даврнинг давомийлиги энг узун бўлган геморрагик шокда ривожланиши исботланган;
ўткир қон йўқотиш ва геморрагик шок ҳолатида янги қон ўрнини босувчи реоманнисолнинг гемодинамик, биокимёвий кўрсаткичлар, қон pH, электролитлар мувозанати, гемостаз, буйрак функциялари ва ҳайвонларнинг яшовчанлигига таъсири самарадорлиги кўрсатилган; 
ўткир қон йўқотиш ва геморрагик шок ҳолатида реоманнисолнинг жигар ва юракда липидларнинг пероксидланиши  жараёнлари ва антиоксидант ҳимоя ҳолатига тузатувчи таъсири аниқланган;
ўткир қон йўқотиш ва геморрагик шок ҳолатида янги қон ўрнини босувчи реоманнисолнинг реосорбилактдан афзаллиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Қон йўқотиш ва шокда антиоксидант тизим, гемодинаимка ва буйрак фаолиятларни бошқаришга маҳаллий дори воситалари таъсирини самарадорлигини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Фавқулодда ҳолатларда антиоксидант тизим, гемодинамика ва буйрак фаолиятини бошқариш усули» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 21 февралдаги 8н-д/30-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома аҳолини орасида фавыулотдаги антиоксидант тизим, гемодинамика ва буйрак фаолиятини яхшилан самардорлигини ошириш имкон берган;
Қон йўқотиш ва шокда антиоксидант тизим, гемодинаимка ва буйрак фаолиятларни бошқаришга маҳаллий дори воситалари таъсирини самарадорлигини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент Фарманцевтика институти марказий тадқиқот лабораторияси ва Тошкент тиббиёт академияси олий ўқув юртлариаро марказий илмий тадқиқот лабораториялари  амалиётига татбиқ этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 26 февралдаги 8н-з/24-сон маълумотномаси). Олинган тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий қилиниши ўткир қон йўқотиш ва геморрагик шокда инфузион терапиянинг самарадорлигини қиёсий баҳолаш, янги қон ўрнини босувчи «Реоманнисол» янада яққол намоён бўлган гемодинамик, антиацидотик ва антиоксидант самарадорлиги асосланиб,  буйраклар фаолиятига, ҳужайралардаги метаболизмни тиклаш, уларни оксидловчи диструкциядан ҳимоя қилиш ва антиоксидант тизимлар қувватини ошириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish