Sayt test rejimida ishlamoqda

Машарипов Азамат Сабировичнинг
фан доктори (DSc)  диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бош мия жароҳатида церебрал ва экстрацеребрал танатогенез», 14.00.15–Патологик анатомия; 14.00.24–Суд тиббиёти (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.DSc/Tib376.
Илмий маслаҳатчи: Исраилов Ражаббой, тиббиёт фанлар доктори, профессор; Искандаров Алишер Искандарович, тиббиёт фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/29.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Алиев Бахром Рахимбердиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Даурханов Асатой Мамедович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Козоғистон); Рузиев Шерзод Ибодуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ош давлат университети (Кирғизистон Республикаси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бош мия жароҳати  ва  бош мияга соматик қон қуйилишларда церебрал ва экстрацеребрал ўлим механизмини баҳолашда бош мия ва ички аъзолардаги ўзига хос патоморфологик ўзгаришларни ташхислашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жойлашган ўрни, оғирлиги, тарқалиши ва маҳаллий асоратларига боғлиқ ҳолда мияга травматик ва нотравматик қон қуйилишларнинг патоморфологик ўзгаришларнинг ўзига хослиги асосланган;
мияга травматик ва нотравматик қон қуйилишларнинг турли вариантларида юрак танатогенези ҳамда юрак қон-томир тизими аъзоларида патоморфологик ўзгаришлари исботланган; 
мияга травматик ва нотравматик қон қуйилишларнинг турли вариантларида ўпка танатогенези ҳамда нафас тизими аъзоларида патоморфологик ўзгаришлари исботланган; 
мияга травматик ва нотравматик қон қуйилишларнинг турли шаклларида меъда-ичак ва жигар танатогенезида овқат-ҳазм қилиш йўли шиллиқ қаватларида қон айланишининг бузилишидан ўткир эрозия ва яраларнинг юзага келиши, профуз қон кетиш, динамик ичак тутилиши каби синдромларнинг жигардаги патологик ўзгаришлар билан корреляцион алоқаси очиб берилган;
мияга травматик қон қуйилишларда қатор аъзоларга боғлиқ танатогенезнинг суд тиббий экспертизасидаги ўрни ва ривожланиш вақти исботланган;
мияга травматик ва нотравматик қон қуйилишида церебрал ва экстрацеребрал танатогенезни дифференциал ташхислаш жадвали яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Бош мия жароҳатида церебрал ва экстрацеребрал танатогенезни аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Бош мия жароҳати натижасида мияга қон қуйилишларида жигардаги экстрацеребрал танатогенезни патоморфологик баҳолаш» услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 27 декабрдаги 8н-з/325-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома жароҳатланиш оқибатида мияга қон қуйилишида жигар тўқималаридаги патоморфлогик  ўзгаришларни ташхислаш ва суд тиббий экспертизани  самарали амалга ошириш имконини берган;
«Бош мияга шикастланиш натижасида қон қуйилишларда буйрак  тўқимасининг патоморфологик ўзгаришларни  баҳолаш» услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 27 декабрдаги 8н-з/325-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома жароҳатланиш оқибатида мияга қон қуйилишида буйрак тўқималаридаги патоморфологик  ўзгаришларни ташхислаш ва суд тиббий экспертизани самарали амалга ошириш имконини берган.
Бош мия жароҳатида церебрал ва экстрацеребрал танатогенезни ўрганишни такомиллаштиришга қаратилган тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий марказининг Қорақалпоғистон филиали ва Хоразм вилоят патологоанатомик Бюро амалиётига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 31 январдаги 8н-з/14-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши церебрал ва полиорган гипоперфузия оқибатида беморларнинг ўлимига олиб келувчи ўткир юрак томир етишмовчилиги, аритмия, миокарднинг ўткир метоболик ўзгаришлари ва субэндокардиал қон қуйилишлар кўринишида намоён бўлган патологиялар, соматик касалликлар оқибатида юзага келган қон қуйилишлардаги юрак экстрацеребрал танатогенези травматик қон қуйилишлардан кескин фарқ қилмаслигини кўрсатган, бу ўз навбатида тегишли хулосаларни асосли бўлишини таъминлаган ва юзага келиши муқаррар бўлган асоратларни олдини олиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish