Хабилов Бехзод Нигмон Уғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Юз-жағ суяклари ғоваксимон нуқсонларини тиклаш учун паста холатидаги композитни ишлаб чиқиш ва қўлланишини клиник-экспериментал асослаш», 14.00.21–Стоматология. (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1. PhD/Tib779.
Илмий маслаҳатчи: Акбаров Авзал Нигматиллаевич, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc.04.30.2019.Tib.59.01.
Расмий оппонентлар: Keun-Woo Lee, профессор (Ёнсей университети, Жанубий Корея); Гулямов Сурат Саидвалиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Россия халқлар дўстлиги университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: пастасимон композит материалдан фойдаланишни экспериментал асослаш орқали жағ суяклари бўшлиғидаги нуқсонларни тиклаш техникасини такомиллаштириш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
юз- жағ суяклари бўшлиғидаги нуқсонларни тиклаш учун маҳаллий суяк ўрнини босувчи моддадан фойдаланиш мумкинлиги экспериментал равишда исботланган;
ўткир ва сурункали токсикликни усули ёрдамида маҳаллий остеопластик материалнинг ҳайвонларнинг азоларига токсик таъсири ўрганилинди ва материалнинг биотиббий хавфсизлигини аниқланган;
денситометрия усули ёрдамида остеопластик модда қўйилган сохада суяк емирилиши ёқлиги аниқланган;
токсикологик усуллар ёрдамида ўрганилайотган модданинг ЛД-50 2231,85 (1732,771/12730,93) мг/кг. га тенглиги аниқланди, бу эса модданинг токсиклиги кам бўлган гурухга талиқлигини исботланган;
махаллий суяк ўрнини босувчи модда-суяк чегараси сохасида модданинг зичлиги ошиши ва сариқ суяк орасида содда суяк тўсинлари мавжудлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Махаллий суяк ўрнини босувчи моддани ишлаб чиқиш ва тадқиқот хайвонларига таъсири бўйича олинган илмий натижалар асосида: “Экспериментда пастасимон композицион материални қўллашда ҳайвонларнинг суяк тўқимасида нуқсонни тиклаш жараёнининг морфологик тавсифлари” (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 25 февралдаги 8н-р/46-сон маълумотномаси).Ушбу услубий тавсиянома янги махаллий пастасимон моддани хавсизлигини, биоактивлигини аниқлаш имконини берган.
Пастасимон композицион материалнинг сурункали токсиклигини ўрганиш учун гематологик кўрсаткичлар" (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 25 февралдаги 8н-р/46-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома остеопластик модда гематологик кўрсаткичларни ўрганиб ва безарарлиги аниқлаб берилди.
Юз-жағ суяклари ғоваксимон нуқсонларини тиклаш учун паста холатидаги композитни ишлаб чиқиш ва қўлланишини клиник-экспериментал асослашда олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, МНИЛ ТТА, Республика патологиканатомия бюросида амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 11 мартдаги №8н-д/46-сон маълумотномаси). Олинган тадқиқот натижаларининг клиник амалиётига жорий қилиш юз-жағ ғоваксимон нуқсонларида суяк тиклаш самарадорлигини ошириш имконини берган.