Sayt test rejimida ishlamoqda

Фарсахонова Дилафрўз Ризахоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Умумий ўрта таълим муассасалари ўқитувчилари касбий компетентлигини ривожлантириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация  мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.PhD/Ped781.  
Илмий раҳбар: Машарипова Умида Абдувохидовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК  фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSс.03/30.01.2020.Ped.26.01
Расмий оппонентлар: Ҳакимова Муҳаббат Файзиевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Исмаилова Зухра Карабаевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:  педагогика олий таълим муассасалари талабаларини маънавий-ахлоқий тарбиялаш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:   
педагогика олий таълим муассасалари талабаларини маънавий-ахлоқий тарбиялаш методикаси шахсга йўналтирилган таълим-тарбия технологиялари (тренинг, кейс стади, SWOT таҳлил, муаммоли таълим)ни қўллашда Шарқ мутафаккирларининг педагогик қарашларига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган; 
талабаларнинг маънавий-ахлоқий тарбиявий сифатларини ривожлантириш тизими самарадорлигини аниқловчи мезонлар (когнитив, фаолиятли, натижавий)и ижтимоий компетенцияларни фаолиятда қўллай олиш даражалари билан ўзаро интеграциялаш асосида такомиллаштирилган; 
талабаларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш методикасининг процессуал жараёнлари мантиқий-тузилмавий модели (стратегик мақсад, жараён ва натижа) буюртмачиларнинг талабларига мос ҳолда ўзаро уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган;
педагогика олий таълим муассасаларида дарс ва дарсдан ташқари машғулотларда мультимедиали электрон ресурслардан фойдаланиб талабаларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш методикасини (шакл, метод, восита, баҳолаш) босқичма-босқич ривожлантириш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши 
Педагогика олий таълим муассасалари талабалари маънавий-ахлоқий сифатларини тарбиялаш методикасини такомиллаштириш бўйича илмий натижалари: 
педагогика олий таълим муассасалари талабалари маънавий-ахлоқий сифатларини тарбиялаш методикасини шахсга йўналтирилган таълим-тарбия технологиялари асосида такомиллаштириш бўйича тавсиялар Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2018 йил 25 августдаги 744-сон буйруғи билан тасдиқланган “5111700 – Бoшлaнғич тaълим вa cпoрт-тaрбиявий иш” малака талаблари мaзмунигa cингдирилган (Oлий вa ўртa мaхcуc тaълим вaзирлигининг 2019 йил 3 октябрдаги 89-03-3702-coн мaълумoтнoмacи). Натижада педагогика олий таълим муассасалари талабаларини шахс сифатида ўз-ўзини ривожлантириш компетенциялари мазмуни бойитилган;
талабаларнинг маънавий-ахлоқий тарбиявий сифатларини ривожлантириш тизими самарадорлигини аниқловчи мезонлар бўйича берилган таклифлардан педагогика олий таълим муассасаларида маънавий-ахлоқий мавзудаги суҳбатлар, учрашувлар ва баҳс-мунозаралар уюштириш, танловлар ва тарбиявий тадбирлар ўтказиш жараёнига  татбиқ этилган  (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 3 октябрдаги 89-03-3702-сон маълумотномаси). Натижада талабалар маънавий-ахлоқий сифатларини тарбиялаш методикасини такомиллаштиришга шароитлар яратилган; 
талабаларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш методикасининг процессуал жараёнлари мантиқий-тузилмавий моделини такомиллаштириш ҳамда педагогика олий таълим муассасаларида дарс ва дарсдан ташқари машғулотларда талабаларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш методикасига оид таклифлари бўйича амалий тавсиялар асосида “Умумий педагогика” дарслиги ишлаб чиқилган (Oлий вa ўртa мaхcуc тaълим вaзирлигининг 2020 йил 4 майдаги 285-сон буйруғи, 285-115 рақамли гувоҳнома ). Натижада педагогика олий таълим муассасалари талабаларини маънавий-ахлоқий тарбиялаш методикасини такомиллаштиришга оид дарс ва дарсдан ташқари тарбиявий ишлар самарадорлигини оширишга имконият яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish