Инатова Махсуда Сагдуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Нитрозонафтоллар асосидаги иммобилланган органик реагентлар ёрдамида атроф-муҳит объектларида баъзи оғир металларни сорбцион-фотометрик аниқлаш», 11.00.05 – Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.РhD/K59.
Илмий раҳбар: Сманова Зулайхо Асаналевна, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/30.12.2019.К/Т.04.02.
Расмий оппонентлар: Кучаров Бахром Хайриевич, техника фанлари доктори; Абдурахманов Эргашбай, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: нитрозонафтоллар асосидаги иммобилланган органик реагентлар ёрдамида кобальт, мис ва темирионларни аниқлашда экспресс, сезгир сорбцион-спектрофотометрик усуллар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
нитрозонафтоллар асосидагиoрганик бирикмаларининг иммобилланишлари функционал ва аналитик-фаол гуруҳларнинг тузилишига боғлиқ бўлган ҳолда аналитик тавсифлари аниқланган;
иммобилланган нитрозонафтол хосилаларининг кимёвий аналитик хусусиятлари асосида механизми функционал-фаол гуруҳларнинг (ААГ) жойлашишига боғлиқлиги ва ион боғ табиатига эгалиги исботланган;
бегона биргалашиб учрайдиган катионларни, комплекс ҳосил қилувчи бирикмалар ва анионларни таъсири аниқланган;
кобальт, мис ва темирионларининг янги иммобилланган нитрозонафтоллар билан аниқлашнниг сорбцион-спектрофотометрик усуллар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Саноат оқава сувларини таркибидан кобальт, мис ва темир ионларининг миқдорларини аниқлаш ва тозалаш бўйича янги сорбцион-фотометрик усулини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
кобальт, мис ва темир ионларини иммобилланган органик реагентлар ёрдамида сорбцион-фотометрик усули Жиззах вилоятнинг тупроқ таркибидаги оғир металл ионларини аниқлаш учун жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2020 йил 20 январдаги 03-04-420-сон маълумотномаси). Натижада, тупроқ таркибида оғир металл ионларини аниқлаш учун иммобилланган органик реагентлардан фойдаланиш имконини берган;
кобальт ионларини аниқлаш ва ажратиб олиш усули Муборак газни қайта ишлаш заводида оқова сувларини оғир металл ионларидан тозалаш жараёнида жорий қилинган (Муборак газни қайта ишлаш заводи МЧЖнинг 2019 йил 2 апрелдаги 280/GK-04/04-сон маълумотномаси). Натижада, чиқинди сувларини таркибидан оғир металл ионларини аниқлаш ва самарали тозалаш имконини берган.