Абдурахманов Бахтияр Алимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Hypericum scabrum, Glycyrrhiza glabra ва Silybum marianum ўсимликларидан қуруқ экстрактларни ишлаб чиқариш технологияларини ишлаб чиқиш», 02.00.10 – Биоорганик кимё (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.4.PhD/Т494.
Илмий раҳбар: Сотимов Гайрат Бахтиёрович, техника фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўсимлик моддалари кимёси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўсимлик моддалари кимёси институти, DSc.02/30.01.2020.К/Т.104.01.
Расмий оппонентлар: Сагдуллаев Баходир Тахирович, техника фанлари доктори; Матчанов Алимжон Давлатбаевич, кимё фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон кимё-фармацевтика илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Glycyrrhiza glabra, Silybum marianum, Hypericum perforatum ва Hypericum scabrum ўсимликларининг ер устки қисми флавоноидлари асосида «Глацембрин», «Пиноцембрин», «Расторопша қуруқ экстракти» ва «Далачой қуруқ экстракти» субстанцияларини ишлаб чиқариш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор «Глацембрин» субстанциясиини ишлаб чиқариш учун Glycyrrhiza glabra ўсимлигининг ер устки қисми хомашё сифатида танлаб олинган;
40% ли этил спиртида қайта кристаллаш усули ёрдамида стандарт сифатида ишлатиладиган пиноцембрин флавоноидини ажратиб олиш технологияси яратилган;
Silybum marianum ўсимлигининг ер устки қисмидан жигарни ҳимояловчи «Расторопша қуруқ экстракти» субстанциясини ишлаб чиқариш технологияси ишлаб чиқилган;
илк бор Hypericum perforatum ва Hypericum scabrum ўсимликларининг ер устки қисмидан «Далачой қуруқ экстрактини» ишлаб чиқариш технологияси яратилган;
«Расторопша қуруқ экстракт» субстанцияси ва «Далачой қуруқ экстрактларини» ишлаб чиқаришдаги чиқиндиларидан пектин моддалари ва ўсимликларни ўсишини рағбатлантирувчи фаолликка эга бўлган дори воситаси субстанциясини олиш йўли билан чиқиндиларнинг утилизация усуллари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Glycyrrhiza glabra Silybum marianum ва Hypericum perforatum ўсимликларининг таркибидаги биологик фаол моддалардан дори воситалари субстанцияларини ажратиб олиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
яллиғланишга қарши таъсирга эга бўлган флавоноидлар йиғиндисини олиш усулига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (№IAP 05788. 2019 й.). Натижада фармацевтика саноатида яллиғланишга қарши препарат ишлаб чиқариш имконини берган;
«Расторопша қуруқ эқстракти» субстанциясига техникавий шартлар ва техникавий йўриқнома (03535440-023:2016, TИ 03355440-023:2017) тасдиқланган (Фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлигининг 2019 йил 24 декабрдаги 25-06/3391-сон маьлумотномаси). Натижада субстанциянинг саноат ишлаб чиқарилиши жигарни ҳимояловчи таъсирига эга «Heprоt» дори воситасини (400 мг №60 капсула) ИП «Nobel Pharmsanoat» тамонидан ишлаб чиқариш ва локализация қилиш имконини берган;
«Далачой қуруқ экстракти» субстанциясига техникавий шартлар (Ts 033554400-22:2016) ва техникавий йўриқнома (ТИ 033554400-22:2017) тасдиқланган (Фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлигининг 2019 йил24 декабрдаги 25-06/3390- сон маьлумотномаси). Натижада ИП «Nobel Pharmsanoat» «Далачой қуруқ экстракти» субстанцияси асосида импорт ўрнини босувчи «Helax» тинчлантирувчи дори воситасини (300 мг №60 та капсула) серияли ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш имконини берган.