Улжаев Эркиннинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Машина-тракторли агрегатларнинг эксплуатацион-технологик параметрларини назорат ва диагностика қилувчи масофавий тизим», 05.03.01 – Асбоблар.Ўлчаш ва назорат қилиш усуллари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.DSc/Т343.
Илмий маслаҳатчи: Игамбердиев Хусан Закирович, техника фанлари доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/30.2019.Т.03.02.
Расмий оппонентлар: Гулямов Шухрат Манапович, техника фанлари доктори, профессор; Назаров Абдулазиз Муминович, техника фанлари доктори, профессор; Плахтиев Анатолий Михайлович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент темир йўл муҳандислари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: пахта териш машиналарининг эксплуатацион-технологик параметрларини назорат ва диагностика қилишнинг масофавий назорат тизими ва унинг дастурий таъминотини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
таянч маълумотларни ноаниқликлар шароитларида бул функцияларини қўллаш асосида пахта териш машиналарининг эксплуатацион-технологик параметрларини назорат ва диагностика қилишнинг математик моделлари ва алгоритмлари ишлаб чиқилган;
кириш бошқарув сигналлари, қўзғатувчи таъсирлар ва ички ишчи узелларнинг ҳолатига кўра пахта териш машиналарининг сифат кўрсаткичларига баҳо берувчи мантиқий математик модели ишлаб чиқилган;
машина-тракторли агрегатларнинг иш режимларини назорат ва диагностика қилиш интеллектуал алгоритмлари ишлаб чиқилган;
пахта териш машиналарининг технологик параметрларини назорат ва диагностика қилиш бўйича ишлаб чиқилган тизимнинг борт ва аппаратли қисмлари орасида маълумотлар тезкор алмашинувини таъминловчи алгоритмлар ишлаб чиқилган;
пневмотранспорт камерасининг ҳолатини, шпинделлар ва вентиляторларнинг айланиш тезлигини ҳисобга олувчи пахта териш машиналарининг технологик параметрларини назорат ва диагностика қилиш тизимининг математик модели ишлаб чиқилган;
айланиш тезлигига, қурилманинг ишлаш частотаси ва айланувчи механизмнинг сезувчан элементлари миқдорига боғлиқ бўлган, айланувчи механизмлар тезлигини назорат қилишнинг муҳандислик услубияти ишлаб чиқилган;
пахта териш машинасини эксплуатацион шароитларига мос равишда машина-тракторли агрегатларнинг мажмуавий эксплуатацион кўрсаткичларини назорат қилиш ва қайд этиш бўйича масофавий тизим учун дастурий симулятор ишлаб чиқилган;
пахта териш машинаси ишчи режимларини назорат қилувчи ва бошқарувчи интеллектуал ахборот-ўлчов тизими таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Пахта териш машинасининг эксплуатацион-технологик параметрларини назорат ва диагностика қилиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
пахта териш машиналарининг шпинделлари айланиш тезлигини назорат қилувчи қурилмасига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтиро патенти олинган (№IAP 05526, 2014 й.). Натижада пахта териш машинаси ишчи узелларининг носоз ишлаши ҳисобига ҳосил бўладиган пахта исрофининг камайишига имкон берган;
таянч маълумотларни ноаниқликлар шароитида буль функциясини қўллаш асосида пахта териш машиналарининг эксплуатацион-технологик параметрларини назорат ва диагностика қилиш бўйича ишлаб чиқилган математик моделлари ва алгоритмлари «Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги конструкторлик-технологик маркази» МЧЖда амалиётга жорий этилган («Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖнинг 2020 йил 2 июндаги 03-07/1027-сон маълумотномаси). Натижада пахта териш машинасининг ишлаш ва технологик параметрларини аниқлик билан бошқарувчи мосламани яратишга имкон берган;
машина-тракторли агрегатларнинг иш режимларини назорат ва диагностика қилиш учун ишлаб чиқилган интеллектуал алгоритмлар «Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги конструкторлик-технологик маркази» МЧЖда амалиётга жорий этилган («Узагротехсаноатхолдинг» АЖнинг 2020 йил 2 июндаги 03-07/1027-сон маълумотномаси). Натижада машина-трактор агрегатлари ишини мониторинг қилиш ва диагностика қилиш учун ишлаб чиқилган ақлли алгоритмлар ва дастурий таъминот пахта териш машинасини 10 дан ортиқ параметрларини кузатиш ва диагностика қилиш учун мониторинг ва диагностика тизимини бир қисми сифатида ишлатишга имкон берган;
пахта териш машиналари технологик параметрларини назорат ва диагностика қилиш бўйича ишлаб чиқилган тизимнинг борт ва аппаратли қисмлари орасида маълумотлар тезкор алмашинувини таъминловчи алгоритмлар «Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги конструкторлик-технологик маркази» МЧЖда амалиётга жорий этилган («Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖнинг 2020 йил 2 июндаги 03-07/1027-сон маълумотномаси). Натижада пахта териш машиналари технологик параметрларини кузатиш ва диагностика қилиш учун ишлаб чиқилган тизимнинг борт ва аппарат қисмлари ўртасида тезкор маълумот алмашинуви таъминланган;
пахта териш машинаси ишчи режимларини назорат қилиш ва бошқариш учун таклиф этилган интеллектуал ахборот-ўлчов тизими «Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги конструкторлик-технологик маркази» МЧЖда амалиётга жорий этилган («Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖнинг 2020 йил 2 июндаги 03-07/1027-сон маълумотномаси). Натижада пахта териш машинаси технологик параметрларини кузатиш ва уларнинг ишлашини белгиланган меъзонларга мувофиқ бошқариш имконини берган.