Sayt test rejimida ishlamoqda

Жиянмуратова Гулноз Шербутаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон ёшларининг электорал маданияти», 22.00.02 – «Ижтимоий тузилиш, ижтимоий институтлар ва турмуш тарзи социологияси» (социология фанлари бўйича).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Sots1. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ҳузуридаги DSc.20/30.12.2019.S.23.02 рақамли Илмий кенгаш.
Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: 
Бекмуродов Мансур Бобомуродович, социология фанлари доктори, профессор. 
Расмий оппонентлар:
Матибаев Тасполат Балтабаевич, социология фанлари доктори, профессор;
Саифназаров Исмоил Саифназарович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон ёшлари электорал маданиятининг мазмун-моҳияти ва хусусиятларини аниқлаш ҳамда ривожлантириш йўлларини социологик асослаб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
«электорал маданият» тушунчасининг электорал онг, электорал баҳо ҳамда электорал фаолият йиғиндисини ифодаловчи социологик дискурс сифатидаги мазмуни асосланган; 
Ўзбекистон ёшларининг электорал маданиятида жамоавийлик, ворисийлик, ҳамжиҳатлик каби миллий ментал хусусиятларнинг устувор таъсири очиб берилган; 
ёшлар электорал маданиятининг мустақиллик йилларидаги ривожланиш жиҳатлари ҳамда социологик портретидаги ўзгаришлар динамикасини белгилаб берувчи электорал компетентлик, электорал диспозиция ва электорал масъулият каби мезонлар асосланган ҳамда ҳар бир мезоннинг кўрсаткичлари ишлаб чиқилган;
Ўзбекистон Республикаси сайлов қонунчилиги ва ёшларга оид давлат сиёсати доирасидаги ислоҳотлар ёшлар электорал маданиятининг юксалиши, уларнинг партиявий идентиклиги, сайловларда ўз ролини ҳис қилиши омилларига кучли таъсир кўрсатиши асосланган.
Ўзбекистон ёшлари электорал маданиятининг фаол, конформистик ва пассив турлардан ташкил топган типологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: «электорал маданият» тушунчасининг электорал онг, электорал баҳо ҳамда электорал фаолият йиғиндисини ифодаловчи социологик дискурс сифатидаги мазмуни асослашга оид хулосаларидан Ўзбекистон Миллий университети «Социология» таълим йўналиши учун мўлжалланган «Социология» дарслигининг «Электорал социология» мавзусини ишлаб чиқишда ҳамда 5А210101 – “Социология” мутахассислиги учун “Электорал социология” ўқув курсини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 14 октябрдаги 89-03-3990-сон маълумотномаси). Натижада талаба ёшларнинг сайловга оид билим, кўникма ва малакаларини такомиллаштириш, уларнинг «электорал маданият»га доир билимларини оширишга эришилган; 
Ўзбекистон ёшларининг электорал маданиятида жамоавийлик, ворисийлик, ҳамжиҳатлик каби миллий ментал хусусиятларнинг устувор таъсири очиб беришга оид хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 декабдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасида белгиланган устувор вазифаларни амалга оширишга оид давлат Дастури ижросини таъминлаш бўйича Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси томонидан амалга оширилган Комплекс чора-тадбирлар дастурининг 4.5-банди ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг 2019 йил 30 майдаги 01-27/411-сон маълумотномаси). Натижада ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги даражасини юксалтиришга қаратилган тадбирларнинг савияси, таъсирчанлиги, амалий аҳамияти ортишига эришилган; 
ёшлар электорал маданиятининг мустақиллик йилларидаги ривожланиш жиҳатлари ҳамда социологик портретидаги ўзгаришлар динамикасини белгилаб берувчи электорал компетентлик, электорал диспозиция ва электорал масъулият каби мезонлари ҳамда ҳар бир мезоннинг кўрсаткичларидан «Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази томонидан 2018 йилда «Ўзбекистон ёшлари: ҳаётий қадриятлар, ахлоқ, ижтимоий йўналишлар» мавзусида ўтказилган социологик сўровда илк бор экспериментал тарзда фойдаланилган («Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Марказининг 2019 йил 
20 майдаги 01-16/185-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон ёшларининг социал қиёфасини янгича мазмунда кўриш, улар электорал маданиятининг миллий, ментал, минтақавий ва гендер хусусиятларини тадқиқ этишга оид методологияни ишлаб чиқишга эришилган; 
Ўзбекистон Республикаси сайлов қонунчилиги ва ёшларга оид давлат сиёсати доирасидаги ислоҳотлар ёшлар электорал маданиятининг юксалиши, уларнинг партиявий идентиклиги, сайловларда ўз ролини ҳис қилиши омилларига кучли таъсир кўрсатишини асослашга оид хулосаларидан Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Марказий Кенгашининг 2019 йил II ярим йиллик учун мўлжалланган иш режасининг «Ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш, ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш йўналиши» нинг 7.40-банди ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг 2019 йил 20 ноябрдаги 04/13/5238-сон маълумотномаси). Натижада ёшларнинг ҳуқуқий-сиёсий саводхонлигини юксалтириш, сиёсий билимларини мустаҳкамлаш ҳамда сайловларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот ишлари натижадорлигига ижобий таъсир кўрсатган;
Ўзбекистон ёшлари электорал маданиятининг фаол, конформистик ва пассив турлардан ташкил топган типологиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 декабдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасида белгиланган устувор вазифаларни амалга оширишга оид давлат Дастури ижросини таъминлаш бўйича Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси томонидан амалга оширилган Комплекс чора-тадбирлар дастурининг 4.5-банди ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг 2019 йил 30 майдаги 01-27/411-сон маълумотномаси). Натижада ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, талаба ва ўқувчи ёшларнинг сиёсий билимларини ошириш, уларда ватанпарварлик ҳиссини кучайтиришда қаратилган тадбирларнинг самарадорлиги ошишига эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish