Sayt test rejimida ishlamoqda

Мирсаатов Равшанбек Муминовичнинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

    I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри:«Пиллалар сифатини назорат қилишга мўлжалланган статистик усулларни ва автоматлаштирилган қурилмаларни ишлаб чиқиш», 05.03.01 – «Асбоблар. Ўлчаш ва назорат қилиш усуллари» ихтисослиги (техника фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /физика-математика фанлари номзоди/.

Диссертация мавзуси  рўйхатга олинган рақам: 30.06.2015/B2015.2.Т535.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш, қуриш ва фойдаланиш институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети ва «Илмий-теxника маркази» маъсулияти чекланган жамият  ҳузуридаги 14.07.2016.T.02.01 рақамли илмий кенгаш.

Илмий маслаҳатчи: Юсупов Ахмаджон Юсупович, физика-математика фанлари доктори, профессор.

Расмий оппонентлар: Мухитдинов Мухсин Муминович, техника фанлари доктори, профессор; Хакимов Ортигали Шарипович, техника фанлари доктори, профессор; Сединин Валерий Иванович, техника фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси).

Етакчи ташкилот: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

    II. Тадқиқотнинг мақсади: ипакли пиллалар қобиғини қаттиқлиги бўйича сифат кўрсаткичларини назорат қилиш усулларини ишлаб чиқиш ва автоматлаштирилган қурилмаларни яратишдан иборат.

    III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

қобиғининг қаттиқлиги асосида пиллаларнинг сифат кўрсаткичлари, жумладан пиллаларнинг ипакчанлиги, ҳажмий қаттиқлиги, пиллаларнинг етилганлик даражаси, пилла қобиғининг қалинлиги ва зичлигини аниқлаш усуллари  ишлаб чиқилган;

ипакли пиллалар ҳажмини аниқлаш имконини берадиган,  мураккаб шаклдаги жисмлар ҳажмини аниқлаш қурилмаси ишлаб чиқилган;

етилмаган ва катта солиштирма ҳажмли (кар) пиллаларнинг улушини аниқлаш усули ва қурилмаси ишлаб чиқилган;

топширилаётган партияларда пиллаларнинг ҳақиқий ипак миқдорини, етилганлик даражасини, пилла қобиғининг қалинлиги ва зичлигини пилла қобиғининг қаттиқлиги асосида юқорироқ  аниқликда ҳисоблаш имконини берувчи учта қурилма ишлаб чиқилган;

ипакли пиллаларни кесмасдан  ипакчанлигини аниқлашга мўлжалланган, пиллаларнинг солиштирма ҳажмини ўлчайдиган ФТИ-1М асбоби тирик пиллаларнинг (3 кг) ўзгармас массали намуналарини олиш ва ўлчов цилиндридаги пиллалар қатламининг баландлигини автоматик тарзда ўлчаш ҳисобига такомиллаштирилган. Пиллалар ипакчанлигини аниқлашнинг тезкор усули ишлаб чиқилган.

    IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

 Пиллалар сифатини назорат қилишга мўлжалланган усуллар ва автоматлаштирилган қурилмаларни ишлаб чиқиш асосида:

пиллаларни кесмасдан ипакчанлигини аниқлаш бўйича «Пиллаларнинг ипак миқдорини аниқлаш усули», «Тирик пиллалардаги ипак миқдорини аниқлаш усули», «Пилладаги ипак миқдорини аниқлаш усули», «Ипак миқдорини пилла қобиғининг қаттиқлиги бўйича аниқлаш усули» Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг 4 та ихтирога патенти олинган (UZ IAP05164, 22.01.2016 й., UZ IAP05014, 19.01.2015 й., UZ IAP04905, 08.05.2014 й., UZ IAP04652, 15.01.2013 й.). Ишлаб чиқилган усуллар ва уларни амалга оширувчи қурилмалар топширилаётган партияларида тирик пиллалардаги ипак миқдорини юқорироқ аниқликда ўлчаш имконини берган;

пилла партияларидаги нуқсонли пиллалар улушини аниқлаш бўйича «Катта солиштирма ҳажмли пиллаларнинг фоиз улушини аниқлаш усули» Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (UZ IAP05003, 05.12.2014 й.). Ишлаб чиқилган усул ва уни амалга оширувчи қурилма пиллаларнинг сифат кўрсаткичларига салбий таъсир этувчи етилмаган ва кар пиллаларнинг партияларидаги улушини юқорироқ даражада аниқлаш имконини берган; 

ипакли пиллалар сифат параметрларини аниқлаш бўйича ишлаб чиқилган усуллар ва улар асосида яратилган қурилмалар, тирик пиллаларнинг солиштирма ҳажмини ўлчайдиган такомиллаштирилган ФТИ-1М асбоби  ҳамда тирик пиллалар ипакчанликни аниқлашнинг тезкор усули қишлоқ хўжалигига, жумладан Тошкент вилоятининг Янгийўл Бош пиллахонасига (2011–2015 йй.) жорий қилинган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2016 йил 09 январдаги  02/35-26-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши топширилаётган пилла партияларида тирик пиллаларнинг сифат параметрларини, жумладан пиллаларнинг ўртача ҳажми, ҳажмий қаттиқлиги, етилганлик даражаси, ипакчанлиги, етилмаган ва катта солиштирма ҳажмга эга бўлган (кар) пиллаларнинг фоизли улушини аниқлашга хизмат қилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish