Sayt test rejimida ishlamoqda

Муродов Шерзодбек Мурод ўғлининг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Мева-сабзавот муҳсулотларини сотиш соҳасида кооперация муносабатларини шакллантириш », 08.00.04 - Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В 2017.2 Ph.D/Iqt 202.
Илмий раҳбар: Хушматов Норқул Садуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида бажарилган.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, DSc.03/30.01.2020.I.10.03.
Расмий оппонентлар: Қодиров Абдурашид Маджидович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Менглиқулов Бахтиёр Юсупович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот:   Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: мева-сабзавот маҳсулотларини сотиш тизимида кооперация муносабатларини шакллантириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
виртуал савдо электрон платформалари ва супермаркетлар тизимидан фойдаланишни кўзда тутувчи мева-сабзавотлар савдоси соҳасидаги кооперативларнинг савдо-логистик инфратузилмаси таркиби асосланган ҳамда савдо кооперативлари таснифи тавсия этилган;
мева-сабзавотчилик кооперативларининг ташкилий тузилмаси ҳамда замонавий ресурстежамкор технологияларни жорий қилиш, кооперативнинг савдо айланмаси ва устав фондидаги улуши миқдори ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда таъсисчиларни иқтисодий рағбатлантиришга қаратилган савдо-ишлаб чиқариш фаолияти иқтисодий механизми асосланган;
савдо кооперативларида таъсисчилар томонидан қўшилган нисбий ўзгармас ва ўзгарувчи улушлар миқдори ва сифатини эътиборга олган ҳолда якуний соф молиявий натижани тақсимот қилиш алгоритми асосида якуний натижани тақсимлаш услуби ишлаб чиқилган ҳамда савдо кооперативларида ресурстежамкорлик ва маҳсулот сифатини оширишга қаратилган рағбатлантириш тизими асосланган;
мева-сабзавот маҳсулотлари савдоси соҳаси кооперативларида кооперация муносабатларининг манфаатлар ва юзага келиши мумкин бўлган таҳдидларни инобатга олувчи ташкилий, молиявий ҳамда манфаатдорлик механизмларини эътиборга олувчи иқтисодий, мулкка эгалик ва мол-мулк таркибини ифодаловчи мулкий муносабатлар модели ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қишлоқ хўжалигида маркетинг тизимидан фойдаланишнинг асосий йўналишларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
мева-сабзавот маҳсулотларини сотиш соҳасида кооперация муносабатларини ривожлантириш заруратини асосланган ҳолда кооперативлар фаолиятини йўлга қўйиш ва маҳсулот етиштирувчиларга ҳаражатларни камайтириш учун жорий этиш юзасидан ишлаб чиқилган таклиф Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан амалиётга татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 14 майдаги 02/032-173-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида транспорт ва сотиш ҳаражатларини 10 фоизга камайтириш билан бирга маҳсулот етиштирувчилар билан етказиб берувчилар ўртасида кооперацион муносабатлари йўлга қўйиш имкони яратилган;
Наманган вилоятидаги мева-сабзавот маҳсулотларини етиштирувчи фермер хўжаликларининг тайёрлаш, ташиш ва савдо тизимдаги нобудгарчилигини камайтириш бўйича берилган таклифлар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 14 майдаги 02/032-173-сон маълумотномаси). Бунда Наманган вилоятидаги мева-сабзавот маҳсулотларини етиштирувчи фермер хўжаликлари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни тайёрлаш, ташиш ва савдо тизимдаги нобудгарчлиги 9 фоизгача камайтириш ва қўимча фойда олишга эришиши асосланган;
мева-сабзавот маҳсулотларини сотиш тизимида кооперацион муносабатларни ривожлантириш мақсадида Наманган вилоятидаги мева етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликлари учун берилган ташкилий тавсиялари асосида кооперация тузилмаси бўйича тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан амалиётга татбиқ этилган  (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 14 майдаги 02/032-173-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида мева етиштирувчи фермерлар учун ташиш, сотиш ва ёқилғи ҳаражатлари 7 фоизга камайтиришга эришилган ва қўшимча даромад олиш имкони асосланган;
мева-сабзавот маҳсулотларини сотиш тизимдаги кооперация муносабатларини такомиллаштириш йўналишлари бўйича ишлаб чиқилган тавсияларни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан амалиётга татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 5 ноябрдаги .02/076-3477-сон маълумотномаси). Бунда Наманган вилоятидаги мева етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликларини ривожлантириш чора-тадбирларини белгилаш жараёнида фойдаланишни йўлга қўйиш имконияти яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish