Sayt test rejimida ishlamoqda

Жалилов  Рашид  Бабакуловичнинг
фан доктори (DSc)  диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Электроэнергетика объектларининг ишончлилигини комплекс тадқиқ қилиш методини ишлаб чиқиш”, 05.05.02 – Электротехника. Электр энергия станциялари, тизимлари. Электротехник мажмуалар ва қурилмалар (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.2.DSc/Т112.
Илмий раҳбар: Ситдиқов Рашид Абдурахмонович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/10.12.2019.Т.03.03.
Расмий оппонентлар: Муратов Хаким Махмудович, техника фанлари доктори, профессор; Худаяров Музаффар Бурханович, техника фанлари доктори; Хамидов Шухрат Вахидович, техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат кончилик институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: электроэнергетика объектлари ишончлилигининг, энергетик ускуналарнинг турларини, объектларни ва уларнинг режимларининг факторларни ҳисобга оладиган, истеъмолчилар электр таъминотининг талаб қилинадиган ишончлилиги сатҳини таъминлашга йўналтирилган, комплекс методини ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
электр энергетика тизимлари ишончлилигини таъминлашнинг электроэнергетика объектлари ишончлилигига турли хил компонентларнинг таъсирини ҳисобга олиш учун эксперт баҳолардан фойдаланувчи ва вазифаларнинг ечимини ишончлиликнинг техник, иқтисодий, ижтимоий ва экологик факторлари ва нормативлари асосида таъминлашга йўналтирилган комплекс тизимий метод ишлаб чиқилган;
ишончлиликни ҳисоблашда лойиҳалаш ва синаб кўриш ва эксплуатация босқичида – ишончлиликни ҳисоблашнинг тузилиши ва кетма-кетлигини, истеъмолчилар электр таъминотида узилиш бўлганда етказиладиган зарарларни ва статистик маълумотлар бўйича ишламай қолишгача ишлашларини  ҳисобга олишнинг роли асосланган ва аниқланган;
ишончлилик кўрсаткичларини ҳисоблашда энерготизим элементлари ишламай қолишлари тақсимот қонуниятларининг тавсифларини, комплект трансформатор нимстанция ишини автоматик бошқаришнинг эксплуатация ва синашларда ишламай қолишлар тўғрисидаги  статистик ахборотлар бўйича ишончлилик кўрсаткичларини баҳолаш алгоритмлари ишлаб чиқилган;
тизимий ёндошув асосида электроэнергетика объектлари ишончлилигини ва тежамкорлигини мониторинг қилишнинг (ахборотни йиғиш ва қайта ишлаш тизими-АЙҚИТ) замонавий тизими ишлаб чиқилган;
ЭЭТ ва ЭТТни рационаллаштиришни, ишончлилигини, хавфсизлигини, 0,4 кВ кучланишли автоматик ўчиргичларни ишлаб чиқаришни ва уч фазали бешта ўтказгич-симли TN-S тармоққа ўтишни таъминловчи усуллар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Электроэнергетика объектларининг ишончлилигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
кучланиши 110 кВ нимстанциялар куч трансформаторларининг ҳарорат режимларини текшириш методикаси «Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖнинг нимстанцияларида жорий этилган («Ўзбекэнерго» АЖнинг 2018 йил 18 июлдаги  04-10/604-сон маълумотномаси). Натижада электр энергияси истеъмолини 2% га камайтириш ва 150 млн. сўмни тежашга имконини берган;
кучланиши 110 кВ нимстанциялар куч трансформаторларининг ишончлилик кўрсаткичларини баҳолаш алгоритми «Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖнинг нимстанцияларида жорий этилди (Ўзбекэнерго» АЖнинг 2018 йил 18 июлдаги 04-10/604-сон маълумотномаси). Натижада куч трансформаторларининг эксплуатацион кўрсаткичларини яхшилашга эришилган; 
6-10/0,4 кВ кучланишли комплект трансформатор нимстанцияларнинг иш режимини автоматик бошқарадиган микропроцессорли қурилма «Бухоро дон маҳсулотлари» АЖда жорий этилган («Ўздонмаҳсулот» АКнинг 2019 йил 5 июлдаги 11-2-5/186-1311-сон маълумотномаси). Натижада электр энергия сарфини 2% га тежаш имконини берган;
6-10/0,4 кВ кучланишли комплект трансформатор нимстанцияларнинг ишини автоматик бошқариш алгоритми ва дастури «Бухоро дон маҳсулотлари» АЖда жорий этилган («Ўздонмаҳсулот» АКнинг 2019 йил 5 июлдаги 11-2-5/186-1311-сон маълумотномаси). Натижада таклиф этилган алгоритм ва дастурдан фойдаланиб, комплект трансформатор нимстанцияларнинг ишончлилик кўрсаткичларини баҳолаш имконини берган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish